Четверг, 23.01.2020, 00:36
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1030]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [1133]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [765]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [51]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [628]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [60]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [3323]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Hisobot


Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Блог

Главная » 2020 » Январь » 2 » ЖАҲОЛАТ…
15:47
ЖАҲОЛАТ…
Тўфаниса кўрган кунларни ҳеч ким кўрмасин. Қизлик пайтида хушсурат, оғир-босиқ деб теккани Қодир қассоб қўполроқ қилиб айтганда, жаллоддан баттар экан… Ўн йил ичида уч қиз туғди. Ҳозир тўртинчи фарзандига иккиқат… Лекин эри ҳар сафар жанжал кўтарса, албатта қиз туққанини юзига солади. Ўз болалари-я!.. Гўёки, қизлари анави Собир миробнинг қизларига ўхшаб чиройли эмас, хунук, шу туфайли кўнгли ҳеч исимасмиш… Бундай «совуқ» гапларни эшитгандан кўра, Тўфанисанинг қулоқлари узилиб тушса бўлмасмиди?! Ахир… Ўзларининг зурриёди… Ўзларига ўхшашса нима қилсин?..

Тўфаниса ой-куни яқинлигини билгани учун сал бели оғриб турганига эътибор қилмай, эрта тонгдаёқ барча кирлари-ю, идиш-товоқларигача ювиб-тараб, қизларига бир ҳафтага етгулик нон ёпди. Катта қизи Басирани ҳар эҳтимолга қарши мактабдан олиб қолди. Шомга яқингина оғриқ кучайиб энди қизини дадасини чақириб келишга юбормоқчи бўлган ҳам эдики, ўзи ҳаллослаганча келиб қолди.

— Ҳм, — деди ҳовлини безовта айланаётган Тўфанисага бепарво тикилиб, — Яна қиз туғиш учун шайланяпсанми?..

— Билмасам, дадаси… Худони бергани-да!.. Ундан кўра, машинангизни олиб чиқсангиз-чи!..

— Машина эмиш… — норози оҳангда тўнғиллади Қодир қассоб, — Қизтуғар хотинни жа мазахўрак қип қўйганман-да ўзим ҳам!..

Аслида бундай таъналарни Тўфаниса кўп эшитган. Аммо… Тўлғоқ орасида бўлгани учунми… Ҳозирги эшитгани вужуд-вужудидан ўтиб кетди. Худди бегоналардек ҳадиксираб эрининг машинасига ўтираркан, ўзини тутолмай йиғлаб юборди.

 

***

 

Тўфанисанинг қўрқиб, эзилишлари беҳуда эмас. Ота-онасидан мурғак гўдаклигидаёқ жудо бўлиб, шафқатсиз ҳаётнинг энг даҳшатли дақиқаларигача бошидан кечирган қиз ҳатто, тиқ этган товушдан қўрқиб яшаган. Худодан ҳар куни фақат яхшилик сўраган… Қаёқда?! На бошқалар каби қадди-қомати расо, на юзлари ойдек, эркакнамо қизни ҳатто, қишлоқдаги бир-икки нафаргина қариндош-уруғ ҳам ёқтирмади. Қўйиб берса, Қодир қассоб ҳам яқин йўламасди унга… Отаси раҳматли оёқ тираб туриб олди.

— Хунук бўлса нима қипти?.. — жеркиб ташлаганди ўғлини ўшанда, — Сени ўзинг ким? Осмондаги оймидинг?.. Етимликда қийинчилик кўриб катта бўлган… Кўчадагиларга ўхшаб суюқоёқ, шартакисига йўлиқмасанг йўғроқ…

Лекин… Афсуски… Бу мажбурлашлар Тўфанисанинг бошига битган бало бўлди. Қодир қассоб, барибир исимади… Устига-устак… Манави қизлар… Нега Худо ҳеч бўлмаса ўшаларга ҳусн бера қолмаган-а?.. Шунда балки «Ота» деб бемалол бағрига кира олишармиди?! Қўрқиб яшашмасмиди важоҳатидан… Эри ҳам Тўфанисага меҳр қўярмиди мундоқ… «Энди… Манавинисиям қоп-қора туғилди-я!.. — чақалоқни қўлига олиб туғруқхона деразасидан ташқарига маъюс тикилганча кўнглидан ўтказди Тўфаниса, — Қиз туғилгани, яна… хунук, қоп-қоралигини эшитса…»

Кечга яқин Қодир қассоб келди. Тўфаниса ўйлаганидек, унга қиз эканини эшитиш кифоя эди.

— Ҳой, қора мўнди!.. — мўйлови учиб қичқирди Қодир қассоб, — Мана, қолган болаларингниям қолдираман… Ўзингга сийлов… Ҳали кўрасан, қиз хотин оламан… Шунақанги чиройли, келишган болалар туғиб берсинки… Сен… Сен уйимга қадам боса кўрма!.. Тўрт томонинг қибла… Тупурдим сендақанги қизтуғар манжалақига!..

Тўфаниса эрига жавобан бир оғиз сўз айтмади. Дераза михланган эди. Ҳаммани ҳайрон қолдириб палатага кириб келган қизларини бағрига босди-ю, қайта-қайта пешонасига муштлай олди, холос.

 

***

 

Ўз фарзандларидан, жигарбандларидан ким осонгина воз кечади?.. Албатта, пул қутуртирган, ношукур бандалар… Хунук… Ахир, одамнинг ҳам хунуги бўладими?.. Одам-а!.. Тўфаниса, ҳали мадорга кириб улгурмай кўчада қолди. Одамнинг қадр-қиммати ана шунақанги оғир кунларда билинаркан… Ўн кундан ортиқ туғруқхонада ётди. Бирон жонзот келиб хабар олмаса-я!.. «Наҳотки, маҳаллада ҳеч кимга яхшилик қилмаган бўлсам?.. Фойдам тегмаган бўлса?..» У кир-чир, кўйлакларининг этак-енглари узилиб тушган болаларини эргаштириб Қўқонга борди ва сершовқин кўчалар бўйлаб узоқ дайдиди. «Очман» деб йиғлаган қизларини касалхонадан териб-термалаб тўплаган қолдиқ нон, овқат билан боқди. Қани энди бошпана топилса, кимдир қайрилиб қараса-ю, шафқатини дариғ тутмаса…

— Ҳой, лўли, ҳе, падарингга лаънат!.. Лўливаччаларингни ол бу ердан, овқатни ҳаром қилади!.. — қорни қаппайган ошпазнинг кутилмаган дағдағасини эшитиб баттар кўнгли ўксина бошлаган Тўфаниса: «Биз лўли эмасмиз» демоқчи бўлди-ю, негадир қўрқди.

— Эна, нега бу ерларга келдик ўзи?.. — нолишга тушди ўн бирга тўлиб анча-мунча нарсага ақли етиб қолган Басира, — Қаранг, одамлари ёмонакан… Бизни уриб ўлдириб қўйишса нима қилами-из?..

— Анави ярамас отангни рўпарасида дайдиб шарманда бўлайликми?.. — қизини жеркиб берди Тўфаниса, — Овозингни ўчириб турсанг, оч қўймасман, ахир!..

Ўша кечани катта бир боғнинг ўртасида, майсалар устида ўтказишди. Аммо тун ёз бўлишига қарамай, қайноқ чой, овқат кўрмаган аёл ва унинг болалари учун жуда-жуда совуқ, қўрқинчлидек эди.

 

***

 

Уч кун ўтмай Тўфанисанинг ёнида ҳатто қотган нон ҳам қолмади. Болалар, айниқса, кичкинаси, уч яшар Соҳибасининг ғингшиганига, «нон» дея ёлворишларига тоқат қилиб бўлмасди. Ҳозирги тўполон замонда ким бепулга бир бурда нон беради?.. Тўфаниса кўп одамга сарғайиб кўрди. Кошки, биронта кўнгли юмшоқ зот учраса…

Оёқ яланг болаларга кўзи тушгани борки, юзини терс бураверди… У ҳайрон эди. Ўзининг аҳволи ҳам болаларидан баттар. Ҳеч нарса емаганидан кўкрагига сут келмайди, тинкаси қуриб боши айланади, чақалоқ тез-тез дод солиб қолади… Шу кўйи учинчи кунни-да кеч қилди. Чақалоғини амал-тақал ухлатиб қайрағочлардан бирига суянган ҳам эдики, Соҳиба яна йиғлай бошлади.

— Эна-а, но-он!.. Нон бейинг!.. Овқа-ат!..

— Вой-вой-ей-й!.. Сенларни қандай тўйдирайин-ей-й?! — Тўфанисанинг ортиқ бардоши етмади. Аста ўрнидан турди-да, қоронғида ерларни, ўт-ўлан ораларини титкилаб нон излашга тушди. Шу кетганича боғ сўнгига бориб қолганиниям сезмабди. Қани энди бирон егулик топилса… Шу пайт даъфатан рўпарасидан серсоқол, ёши олтмишни қоралаб қолган қандайдир эркак чиқиб қолса бўладими… Эркак пиёниста бўлса керак, оғзидан ароқ ҳиди анқирди. У бир-икки чайқалиб бегона аёлни кузатган бўлди-ю, оҳиста яқин келди.

— Ҳой, сен кимсан?.. Нима қидиряпсан қоронғида?..

— Нон, амаки, нон… — деди зўрға Тўфаниса бир қўли билан ёқимсиз ҳидларни ўзидан ҳайдаб.

— Ие, қизиғакансан-ку!.. Ерда нон нима қилади?.. Пулинг йўқми?..

— Пулим бўлса шунақа дайдиб юрармидим?.. Болаларим оч, амаки! Бизга раҳм қилинг!..

Эркак мийиғида кулиб, эҳтиёткорлик билан Тўфанисанинг билагидан тутди. Бир ёғи кайфчилик, бир ёғи қоронғи бўлгани туфайли аёлнинг қоп-қора, хунуклигини ҳам, аъзойи баданидан уфураётган бадбўй тер ҳидини ҳам мутлақо пайқамади. Унинг хаёлида ҳозир Тўфаниса шунақанги жозибалики, билагини маҳкамроқ ғижимлагани сайин сархушлиги янада ошарди.

— Шунақа дейсан-да!.. Майли… Аммо… Бекорга мушук офтобга чиқмайди-ку!..

— Айтинг, нима қилай?.. Оёғингизга бош урайми?.. Истасангиз… Истасангиз, уйингизда чўрилик қилай…

— Йў-ўқ… — эркак ҳарсиллаб Тўфанисани қучоғига тортди. — Сен чўрилик қиладиган уйим йўқ мени… Бир марта… Бир марта кўнглимни ол… Менам хотин кўрмасдан ўтиб кетмай дунёдан… Нега силтанасан?.. Ахир, ўлиб қолмайсан-ку!..

— Йўқ… Йўқ… Шарманда қилманг, амакижон!.. Туғруқхонадан яқиндагина чиққанман ўзи… Йў-ўқ…

Эркакнинг чангалидан қутулишга Тўфанисанинг кучи етмади… Бемадорлик панд бериб, бир неча дақиқадаёқ ҳушидан кетди… Ўзига келганида эса, шу яқин-атрофда болалари чинқириб йиғлашар, эркакдан асар ҳам йўқ эди…

 

***

 

Тўфанисанинг «ғойиб бўлиши» Қўрғонқишлоқда катта гапга айланди. Кимдир ўлганга чиқарди, кимдир уни қаердадир гадойлик қилаётганга йўйди. Қодир қассобнинг баъзи қариндош-уруғларига эса, худо берди-қўйди. Айниқса, битта-ю битта аммаси Саври опа шунча йил келиндан, жиянларидан жирканиб бу ҳовлига деярли қадам босмай қўйганини ана энди биратўла чиқарадиган бўлди. Бола-чақасигача етаклаб келиб қассобникида «ётиб» олган Саври опа кечалари жиянига насиҳат қилиб, йўл ўргатиб чарчамас, кундузлари эса, келин қидириб қишлоқ кезарди. Тўғри-да, Қодир қассоб бадавлатгина йигит. Шунчалар «меҳрибон», «оғир кунда қўлтиғига кирган» ёлғиз аммасидан пулини аярмиди?! Йўқ… Тўрт бирдек боласи билан қўшиб боқишдан бўйин эгмади… Фақат… Хотин топиб берса, қиз олиб берса, бас… У шунча йил фаросатсиз, исқирт хотин билан яшаганларининг хуморидан чиқса бўлди… Лекин, бахтга қарши, у орзу қилган қизни топишнинг имкони йўқ эди сира… Оғиздан-оғизга кўчиб, бутун туманга ёйилиб улгурган Тўфаниса воқеаси кўпчиликнинг қалбини ларзага келтирди. Айниқса, қишлоқдаги қиз-жувонлар Қодир қассобни кўрди дегунча, худди балони учратгандек сеза бошлашарди ўзларини… Нима ҳам қилсин?.. Қодир қассоб, барибир ниятидан воз кечмади. Йиқилган курашга тўймас, деганларидек, қидира-қидира, узоқ қишлоқларнинг биридан Холниса исмли туғмас аёлни топишди. Чунки, ўша жувондан бошқасига унинг ҳадди сиғмасди.

 

***

 

Холниса бало чиқди, дард чиқди… Ҳар «қилиқ»лари пайдо бўла бошладики, Қодир қассоб ичида «Шунинг учун сени Худо ҳар ёқдан қисган экан-да!..» дегулик бўлди…

— Мен сизни сираям тушунмаяпман, — деб қолди кунларнинг бирида томдан тараша тушгандек. — Ҳар куни топган пулингизни чўнтагингизга урасиз?! Бу қанақаси ўзи?.. Пул хотинда туриши керак эмасми?..

Бу гапларни эшитиб, Қодир қассобнинг ичига муз югургандек бўлди.

«Мен буни оппоққина, ёқимтой десам, ғирт шайтонга эналик қиладиганга ўхшайди-ку!.. — кўнглидан ўтказди у. — Тилининг заҳарлигини қара-я!..»

— Мен хотинга пул бериб ўрганмаганман, — деди қатъий оҳангда Қодир қассоб, — Ҳамма нарсани етказиб бериб турган бўлсам… Пулни нима қиласиз?..

— Йў-ўқ… Унақаси кетмайди… Сизга хотин бўлганимдан кейин пул менда туриши керак…

— Ҳечам-да!..

Шу бўлди-ю, эр хотиннинг орасидан гап қочди. Жаҳл отига минган Қодир қассоб Холнисани етаклаб, ювилмаган кир, қозон-товоқ, супурилмаган ҳовли борми, гўнг тўла оғилхона, оч-наҳор ётган мол-қўзиларгача — ҳамма-ҳаммасини кўрсатиб чиқди. Шундай қилсам, сал «ақл»и кириб, ҳовуридан тушар деб ўйлади. Адашган экан… «Қонхўр кетса, йирингхўр келади!» деганларидек, келин бўлиб тушганига икки ой тўлиб-тўлмаган Холниса «зўравон» эрга бўйин эгишни истамади.

— Нимага менга таъна қиласиз?.. — кутилмаганда айюҳаннос сола кетди у. — Мен сизга чўри бўлиб тегмаганман, билдингизми?.. Ўша исқирт хотинчангизга ўхшатманг мени!..

Қодир қассоб охир-оқибат бошини чангаллаганча кўчага «қочиш»га мажбур бўлди. Дўконни ҳам унутиб қишлоқнинг бўм-бўш кўчасида дарбадар кезаркан, негадир хаёлан ўша… Бир-биридан кир-чир қизларини, тепкилаб ташлаганда ҳам индамай йиғлаб ўтираверадиган, уззукун рўзғор ишидан қўли бўшамаган, умрида Қўқонниям кўрмаган қоп-қора, хунук Тўфанисасини қидираётгандек эди.

 

***

 

Одамнинг хунуги бўлмайди, деймиз-у, худди Тўфанисага ўхшаганлардан кўпинча омад, бахт юз ўгиравергани ёмон-да!.. Эрга ёлчимагани, эшитган шунча ҳақоратлари, кўраётган кунлари каммиди?.. Гадойдан баттар аҳволга тушган Тўфанисанинг Соҳибаси очликдан шишиб ўлди. Эндигина норасидасини бир-икки яхши одамлар кўмагида қабрга қўйиб, яна ўша ташландиқ боққа қайтган ҳам эдики, тунда Басира ётиб қолди. Иситма ичида куйиб-ёнаётган қизнинг пешонасига нам латта босиб улгурмай учинчиси Сафура қур-қур йўталишга тушди. Икки ўт орасида қолган Тўфаниса нима қилишни, кимга дод дейишни билмасди. Буёқда пиёниста эркакнинг зўрловларидан сўнг ўзининг ҳам тинимсиз боши айланади, кўнгли айнийди, тушларида қўрқишдан бўшамайди. «Худойим, мен нотавон бандангга қолган болаларимни ҳеч бўлмаса кўп кўрмагин-ей!.. — йиғлаб ёлворарди у икки бирдек қизнинг шабнам тушган совуқ ажриқ устида қийналиб нафас олаётганини кўриб эзила-эзила, — Буларниям жонини олсанг, мени кимим қолади-и?..» Йўқ… Бечоранинг оҳлари Худога етмади чамаси… Тонгга яқин икки гўдак олдинма-кетин… Дунёдан кўз юмишди-ю, Тўфаниса уларнинг совуқ мурдасини қучоқлаб дод-вой қилаётган маҳал кичкинаси иситмалай бошлади… Бироқ… Мусулмон одам зоти борки, бунақанги аҳволдан дарров зийрак тортади… Не қилсин?.. Тўфаниса яна аччиқ қисмат гирдобига тобора ғарқ бўлиб, кичкинасидан ҳам айрилиб қолди. Шундагина гўрков безовталаниб Соҳибанинг қабрини очиб кўришга қарор қилди… Қабрга тушганларида… Не кўз билан кўришсинки… Ҳали совиб улгурмаган мурданинг оёғи алмашиб ётарди.

 

***

 

Ҳали ҳаммаси ҳолва эди. Қодир қассоб бир ҳафтадан берисига Холнисанинг қариндош-уруғини боқавериб зерикди. Ҳовлини тўлдириб Худонинг берган куни маза-бемаза кулги-қийқириққа зўр бераётган қайнона, қайнсингилларни кўрганда жини қўзийдиган, кунига беш-олти маҳал қозон-товоқнинг тарақ-туруқ қилаверишидан энсаси қотадиган бўлди.

«Буям майли, — ғижиниб сўзланарди ўзига-ўзи, — Бир ҳафта-ўн кундан берисига эрим бориди, хабар олай, балки, кечалари ёнида бўлишим керакдир, демайди-я-вей!.. Ўзи бу хотинни нима учун олган эканман?..»

— Ҳой, Холниса!.. — ичкаридан туриб қичқирди Қодир қассоб ётар маҳалда яна хотинининг «дараги» бўлавермагач, — Бу ёққа кир!..

— Вой, қўрқмасдан чиқаверинг, бу ерда бегоналар йўқ, еб қўйишмайди меникилар!..

Азбаройи хуноби ошган Қодир қассоб мўйлови учганча ташқарига йўл олди. Шу тобда унинг кўзларига ҳеч нарса кўринмас, йўлида учраганни тепкилаб кетишга тайёр эди.

— Сен қанжиқ, рисоладагидай хотин бўласанми ўзи, ё йўқми?.. — сўрига жаҳд билан яқинлашиб онасининг пинжига киргудек бўлиб ўтирган Холнисага ўшқирди у, — Мен сенга уйга кир, дедим, нимага ҳалиям ўрнингдан жилмадинг?.. Ҳозир… Нақ…

Афсуски, Қодир қассобнинг уриш учун кўтарилган қўллари ҳавода муаллақ қолиб, она-бола, амма-холалар ҳовлини бошларига кўтара кетишди:

— Вой-до-од!.. Ёрдам берингла-ар!.. Зўравоннинг дастидан дод!..

— Ҳали менга қўл кўтарадиган бўлдингми?.. Ур… Қани… Урмайсанми, ҳезалак?!

— Нима-а?.. — Қодир қассоб жон-жаҳди билан ёқасига ёпишган хотинининг қўлларини қайириб, кучининг борича тарсакилаб юборди-да, бунга ҳам қаноат қилмай пичоғини суғурди.

— Йўқол, дедим!.. Ҳозир ҳаммангни сўяман!.. Сўяма-ан!.. Сўйвораман!.. — Кўзи қонга тўлиб бутун қариндош-уруғни ҳовли бўйлаб қуваётган Қодир қассоб қўшни эркаклар ушлаб қолгандагина ўзига келди. Лекин барибир, бақиришдан тўхтамай Холнисани қидирди. У эса, бошқаларни ёнига олиб аллақачон кўздан ғойиб бўлган эди.

 

***

 

Ҳар қандай шайтон васвасасига учган одамнинг боши деворга урилган куни, барибир, кўзи ярқ этиб очилади-ю, беихтиёр атрофга ҳушёр кўз билан боқа бошлайди. Хунук бўлса-да, фариштадек беозор Тўфанисанинг қадрига етмаган Қодир қассоб бўлиб ўтган можаролардан сўнг Холнисани талоқ қилди. Аммо… Негадир… Бу сафар хотинсизликдан тўлғониб чиқмади, азобланмади, аллакимларга ўхшаб шишага ёпишмади. Қайтанга елкасидан гўёки тоғ ағдарилгандек, эрта тонгдаёқ ўрнидан туриб сув бўйига борди. Енгил хўрсиниқ аралаш ариқни тўлдириб оқаётган лойқа сувга умрида биринчи марта ўйчан тикиларкан, қизлари эсига тушиб беихтиёр кўзлари намланди.

«Эссизгина болаларим-а!.. — ўзига-ўзи пичирлай бошлади у сувдан кўзини узмай, — Кўр эканман… Ғирт аҳмоқ эканман… Тўрт болам — тўрт бахтим бор экан-у, мен кўрнамаклик қилиб қадрига етмабман… Ишдан қайтсам, қош-қовоғимга зимдан термулиб туришарди… Ўзимнинг ёмонлигим, заҳар тилли эканимдан «дада» деб очиқ айтишгаям ҳайиқишарди… Тўфаниса-чи?.. Шундай фариштали аёлни бир умр хунукдан олиб хунукка, қизтуғардан олиб қизтуғарга солибман-а!.. Анави чиройли деганим нима қиб берди?.. Нима каромат кўрсатди?.. Бошимга чиқиб, тез кунда мағзава ағдармадими?.. Тўфаниса борида ҳовлимиз чиннидай тоза бўларди. Мол-қўйларим овоз чиқариб маърамасдиям… Уф-ф… Ҳозир қайда юришибди экан?.. Меҳрибонгина, хунук, қора бўлсаям, соддагина, камсуқумгина хотинимни кошкийди қайта бағримга боссам… Кошкийди…» Қодир қассоб юраги эзилиб ўрнидан турди-да, истар-истамас дала тарафга юрди. Пахта пайкалига етиб келиб энди-энди кўсак тугаётган ғўза ниҳолларига беҳис термулди… Бўлмади… Пахтага тикилгандан не фойда?.. Шу лаҳзада ана шу дала йўлдан бориб катта асфалт бўйига чиққиси келаверди… Билмайди… Сира бундай бўлмаганди… Нега юраги ўйнаб кетяпти?.. У катта-катта қадамлар билан олдинга интилди… Чамаси, 200-250 метрлар йўл юрди-ёв!.. Бир маҳал кимнингдир… Худди Тўфанисага ўхшаб кетадиган аёлнинг зўрға-зўрға эмаклаб… Ҳа… Тўрт оёқлаб келаётганини кўрди-ю, беихтиёр югуриб юборди.

— Ҳа… Бу… Хотиним… Тўфаниса-а!.. — Қодир қассобнинг қичқириғидан бутун дала жаранглаб кетгандек бўлди. — Тўфаниса-а!..

— Отаси… Отаси… — Қўлларини базўр ерга тираб турган Тўфаниса эрининг тиззасига бошини қўйиб, оғир тин олди. Унинг зўрға нафас олаётгани юрак уриши, силкинишидан шундоқ сезилиб турарди.

— Қаерларда юрибсан-а?.. Болалар… Қизларим қани?..

— Болалар?.. — Тўфанисанинг ортиқ гапиришга мажоли етмади. Бироз сукут сақлаб тургач, илтижо билан эрининг кўзларига боқди. — Болалар… Йўқ… Ўлди… Очиқиб… Ўлди…

— Нима?! Қандай қилиб?! — Қодир қассоб бу «хабар»ни эшитиб… Боши ғувиллаётгандек… Кўзлари тинаётгандек… Йиқилиб бораётгандек сезди ўзини. — Нимага ўлади?.. Нимага очиқади?.. Ишонмайман, Тўфаниса!..

— Отаси, касофатингиз урди болаларга… Улар… Очиқиб ўлишди… Мени қўйворинг… Менам ўлишим керак… Сизга юк бўлмаслигим керак…

— Йў-ўқ!.. — Қодир қассоб беихтиёр хотинини даст кўтариб олди, — Сен ўлмайсан… Сени ҳеч кимга бермайман… Мени куйдираверма, Тўфаниса!.. Мени адо қилаверма!.. Майли… Юр… Қизларимга… Мени ташлаб кетган жигаргўшаларимга аза очайлик!.. Юр… Юр… — Қодир қассоб хотинини дала йўлнинг ўртасида кўтариб бораркан, дод дейишдан сира ўзини тутолмас, айтиб-айтиб, куйиб-куйиб йиғларди…
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 15 | Добавил: sherlarorg | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #uznews, #newsuz, #news, #habarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2020
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET