Суббота, 25.05.2019, 14:28
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [461]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [479]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [288]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [404]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [667]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Май » 10 » Ўзбекистондан қанча валюта олиб чиқиш ёки олиб кириш мумкин?
13:02
Ўзбекистондан қанча валюта олиб чиқиш ёки олиб кириш мумкин?
Мамлакатимизда қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланиб, давлатлар ўртасидаги чегара-божхона постлари хизмати йўлга қўйилиб, аҳолига ҳам, тадбиркорларга ҳам қулайликлар яратилмоқда. Бироқ берилаётган имконият ва имтиёзларни суиистеъмол қилиб, божхона қоидаларини бузаётган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас. Шу боис Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати билан ҳамкорликда божхона чегараларини кесиб ўтувчи жисмоний шахслар учун божхона тартиб-қоидалари ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик.

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган бўлсангиз…

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига қай йўсинда кириб келаётганига қараб, товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари турлича қўлланилади. Агар республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган бўлсангиз — 2000 АҚШ доллари, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали — 1000 АҚШ доллари, автомобилда ёки пиёда кириб келаётган бўлсангиз — 300 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин.

Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ўз эҳтиёжидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс нима мақсадда олиб ўтаётганини исботлаб бермаса унда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади.

Аммо айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон Республикасига

— алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво — 2 литргача;

— барча турдаги тамаки маҳсулотлари — 10 қутигача;

— атир ва атирсимон суюқликлар — 3 донагача;

— қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари —

65 гр.гача олиб кириш мумкин.

Қанча миқдорда нақд хорижий ва миллий валютани олиб кириш мумкин?

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган миқдорда нақд хорижий валюта олиб киришлари мумкин. Бунда олиб кирилаётган нақд хорижий валюталар 2000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча бўлса, у ҳолда йўловчи божхона декларациясида тўлиқ кўрсатилиши лозим.

Жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммадаги нақд миллий валюта «сўм»ни олиб киришга рухсат этилади.

Қанча миқдорда нақд хорижий ва миллий валютани олиб чиқиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат берилади. 2000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлмаган эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишда эса уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли рухсатномаси талаб этилади.

Норезидентлар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш улар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади. Яъни киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд хорижий валюта суммасидан ортиқча бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга рухсат этилади.

Шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндори ёки қатнашчиси бўлган норезидентлар томонидан белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетилаётганда, нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммадаги нақд миллий валюта «сўм»ни олиб чиқишга рухсат этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд миллий валютани олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли рухсатномаси талаб этилади.

Унутманг!

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, портловчи моддалар ва портлатиш воситалари, давлат ва жамият қурилишига рахна солишга, уруш, терроризм, зўравонлик, экстремизм, порнография ва бошқаларни тарғиб этишга қаратилган ҳар қандай турдаги материалларни, шунингдек, этил спирти, лазерли нур тарқатгичлар, учувчисиз учиш аппаратлари, пиротехника маҳсулотлари, пул ютуғи билан боғлиқ бўлган ўйин автоматлари, «М2», «М3» ва «N2» тоифадаги олдин фойдаланувда бўлган автотранспорт воситалари, заҳарлилик даражаси «Евро-3» экологик синфи талабларига жавоб бермайдиган, бензин ёки дизел ёқилғисида ҳаркатланадиган янги автотранспорт воситаларини, бундан ташқари, энергия самарадорлигининг «G» ва «F» классига мансуб бўлган маиший электр приборларини ҳамда қуввати 40 ваттдан ортиқ бўлган чўғланма лампочкаларни четдан олиб кириш тақиқланади.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни, саноат мақсадидаги портловчи материалларни, алюминий кукуни ва қурумини, ўқотар қурол ва патронларни, ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали ускуналар экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар, диний адабиётлар ва маданий бойликларни олиб киришда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари ёки хулосалари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётганлар учун

Агар сиз Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган бўлсангиз, шуни ёдда тутингки, жисмоний шахслар 5 000 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни эркин олиб чиқишлари мумкин. Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Аммо айрим турдаги товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Жумладан,

— гуруч — 3 кг.гача;

— нон маҳсулотлари — 5 кг.гача;

— гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шакар ва ўсимлик ёғи — 2 кг.гача;

— янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалардан 40 кг.гача олиб чиқиш мумкин.

Дарвоқе:

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари ва даврийлиги мавжуд.

Қуйидаги руйхатда келтирилган товарларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.

Бошқа турдаги товарларни эса 1 календарь ойда 1 маротаба ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно) олиб киришга рухсат этилади. Аммо мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.

Олиб ўтилаётган товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан пиёда, автомобилда, темир йўл ёки дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни божхона тўловлари ундирмасдан олиб ўтишнинг чеклаган меъёрларидан ошмаслиги керак.

Унутманг, товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдорий нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини чегара ўтказиш пунктидан белгиланган даврда биринчи марта ўтишида қўлланилади. Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг паспортига қўйиладиган белгидаги санага асосланишади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари
Агар Сиз божхона қоидалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Давлат божхона қўмитаси bojxona.uz веб-сайтига ёки 11-08 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар шу ернинг ўзида – чегара-божхона постида хизмат олиб бораётган божхона ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 12 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET