Понедельник, 24.06.2019, 14:31
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [547]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [549]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [341]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [434]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [978]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Июнь » 7 » УСМОНИЙ ТУРКЛАР СУЛОЛАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ… (ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 1- қисм)
07:58
УСМОНИЙ ТУРКЛАР СУЛОЛАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ… (ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар. 1- қисм)
ЯНГИ МАСКАН ИЗЛАШ АМАЛИ

Ҳозирга қадар Усмоний турклар ўтмиши, кечмиши, тарихи хусусида кўплаб фильмлар яратилган, тарихий мақолалар битилган. Лекин сулоланинг қандай пайдо бўлиши ҳам кўпчиликни қизиқтириши тайин. Шуни ҳисобга олиб, биз ўша олис тарихга сиз билан биргаликда назар ташлашга аҳд қилдик…

Тарихий маълумотларга кўра, 13- асрда, аниқроғи, 1150 йилларда Яқин шарқда «Кайи» туркманлар қабиласи умргузаронлик қилган. Улар Туркманистондан Яқин Шарққа кўчиб ўтган ҳисобланиб, унга қадар Хоразм шоҳи тасарруфида бўлган. Қабилага Сулаймоншоҳ исмли бий етакчилик қилган. Қабила аъзолари ўша давр талабига кўра кўманчи халқ сифатида ҳаёт кечирган. Қабиланинг тирикчилиги асосан мол-қўй боқиш, бошқа қабилаларга тери, жун ва шу каби маҳсулотларни сотишдан иборат бўлган.

Сулаймоншоҳ етакчилик жараёнида адолат, ҳалолликка алоҳида эътибор қаратарди. Рафиқаси Хайми момо ота-онаси душман тарафидан ўлдирилган, ёки худонинг хоҳиши билан оламдан ўтган болаларни асраб олиб, бошини силарди. Шу сабабли бўлса керак, бу оилани ҳатто қўшни қабиладагилар ҳам жуда севишарди.

Сулаймоншоҳнинг тўрт ўғли бўлган. Улар Сунгур текин, Кунтуғди, Эртуғрул ва Диндар бўлиб, барчалари жанговар муҳитда тарбияланган. Аммо тўрт ўғил орасида Эртуғрулгина ўта жасур, бир сўзли, қатъиятли, тўғри сўз, фақат худодангина қўрқувчи йигит бўлиб улғайган. У сир сақлашда ҳам тенгсиз эди. Бировга бўлар-бўлмас гапларни сўзламасди. Кунтўғди ва Сунгур текин эса ҳийла қўрқоқ, оқимга қарши сузишни хушламасди. Бу феъли кейинчалик душман билан тўқнаш келинган пайтда аниқ кўриниб қолди…

Хуллас, қабиланинг муқим яшаб турган манзилида ойлар ўтиб қурғоқчилик ҳукм сура бошлади. Бундай шароитда тез орада чорва қирилиб кетиши ҳеч гап эмасди. Шундай кунларнинг бирида Сулаймоншоҳ бийлар кенгашини чақирди. Чунки ҳар бир жиддий режа қабиладаги обрўли бийлар кенгашида муҳокама қилинар, биргаликда бир қарорга келинарди. Бийлар Сулаймоншоҳнинг фикрини бир овоздан тасдиқлашди. Ҳаммалари янги манзил қидириб топишга қарор қилишди. Аммо бунинг учун жасур ва кучли жангчи зарур эди. Негаки, ўша даврларда Яқин шарққа бир томондан мўғуллар, иккинчи томондан «крестоносец», «тамплиер»лар жиддий хавф соларди. Айниқса, насронийлар маҳаллий аҳолини қириш, ўз динини тарғиб қилишда фақат қилич, зўравонликдан фойдаланарди. Бу йўлда ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Сулаймоншоҳ бийлар билан маслаҳатлашиб, янги маскан излаш учун ўғли Эртуғрулни юборишга аҳд қилди. У ёнига ўзига яқин жангчиларнинг бир нечтасини олиб Алеппо амирлигига жўнади. Агар иш ўнгидан келса, бийлар Алеппо амирига янги ер эвазига 2 минг нафар жангчи ҳадя этишни мўлжаллашганди.

Эртуғрул амир билан шахсан учрашиб, қабиладошлари илтимосини етказди ва илтимос қондирилиб, уларга Алеппо яқинидан серўт, серсув манзил ажратилди. Лекин бу манзил ёнбошида қадимий қалъа бўлиб, ичкариси «крестоносец»лар билан лиқ тўла эди. Демак, улар «Кайи» қабиласига бу ерларда яшаш учун изн бермаслиги аниқ эди. Аммо Эртуғрул насроний тўдалар зуғумидан қўрқиб ўтирмади. Шу масканга қабиладошларини олиб келишга астойдил бел боғлади.

«КУРДЎҒЛИ — ХОИН»

Қадимий турк сулоласига яхшилаб назар ташлайдиган бўлсак, хоинлик атамаси жуда кўп учрайди. Деярли барча даврларда қаҳрамонлар билан бир қаторда хоинлар албатта яшаган. Ачинарлиси, улар бегона эмас, қаҳрамонларнинг яқин қондош, жондош, тобуткашларидир.

Усмонийлар сулоласининг асл негизи, пойдевори ҳисобланмиш Эртўғрул бий даврида унинг амакиси, отаси Сулаймоншоҳнинг ягона укаси, жигари Курдўғли бий ўз исқирт ишларини хуфиёна тарзда амалга ошириб, акасини «Кайи» қабиласи етакчилигидан четлатиш, унинг ўрнига Эртуғрулнинг акаси Кунтуғмишни тахтга ўтқазиш ҳаракатида бўлган. Режаси бўйича, агар Кунтуғди қабила етакчисига айланса, барибир асосий рол Курдўғли зиммасида бўлиши лозим эди. Негаки, Кунтуғдининг феълини болалигидан яхши биларди. Бу алп кўнгилчан, анчагина қўрқоқ, оқимга қарши сузишни хуш кўрмайдиганлар хилидан эди. Лекин Курдўғли бу ҳаракатларни ёлғизликда амалга оширмади. У Кунтуғдининг рафиқаси, Сулаймоншоҳнинг асранди қизи Сейжан ёрдамида иш олиб борди. Сейжан ҳам Сулаймоншоҳга бир гап бўлса, тахтни Эртуғрул эгаллаб қўйишидан қўрқарди. Шу сабабли амакининг таклифларини бажонидил қабул қилиб, қўлидан келганча унга ёрдам қўлини чўзди…

«Кўза кунда эмас, кунида синади», деганларидек, Курдўғли ифлос ишларини охирига етказа олмади. Улгурмади. Сезиб қолишди. Шубҳасиз, Эртуғрул ўзининг зийраклиги боис амакисининг чиркин ҳаракатларини ўз вақтида англаб, бу ҳақда отаси Сулаймоншоҳга маълум қилди. Сулаймоншоҳ дарҳол бийлар кенгашини чорлаб, масалани кўндаланг қўйди. Кенгаш иштирокчилари бир овоздан Курдўғли қатл этилиши лозимлигини талаб қилди. Қатлни барчанинг кўз ўнгида Эртуғрул ижро этди. Шундай қилиб, «Кайи» қабиласи ўта хавфли сотқиндан халос бўлди.

ҲАЛИМА

Бу аёлнинг номи тарих зарварақларининг тўридан ўрин эгаллаган. Чунки айнан Ҳалима Эртуғрулга бир умр ишончли ҳамроҳ, ҳаммаслаҳат, ҳамдард ва садоқатли ёр бўлиб қолди. Лекин бу аёл қаердан пайдо бўлганди?..

Маълумингизким, «Кайи» қабиласи умргузаронлик қилган ерлар, Яқин Шарқдаги кўплаб қабилалар Кўнияни ўз пойтахтига айлантирган салжуқийлар султонлигига тегишли бўлган. Демак, қабилалар ҳам салжуқийлар султони Оловиддин Кайқубодга итоат этган.

Кунларнинг бирида салжуқийлар султонлиги шаҳзодаларидан бири ўз қондошлари тарафидан таъқиб остига олинди. Ўша даврда ҳам салжуқийлар султонлигида тахт эгасининг қолган ака-укаларини қатл этиш доирасидаги қонун мавжуд эди. Яъни, гўёки давлат тинчлигини асраш мақсадида тахтга ўтирган султон ака-укаларини оммавий тарзда қатл этиши шарт эди. Ҳалиманинг отаси ҳали вояга етмаган ўғли Йигитали ва қизини ёнига олиб ишончли одамлар кўмагида қатлдан қочишга муяссар бўлди. Бахтга қарши йўлда улар «крестоносец»лар ҳужумига учрашди. Эслатиб ўтамиз, «крестоносец»лар европалик насронийлар рицарлари саналиб, мусулмонларга қарши шафқатсиз жанг олиб борган. Аста-секинлик билан бўлса-да, ўз ҳудудларини кенгайтириш ҳаракатида бўлган. Худди ўшалар шаҳзода ва фарзандларини қўлга олди. Улар салжуқийлар султонлигида шаҳзодаларга қарши ҳаракатлар бошланганидан жуда яхши хабардор эдилар. Шу сабабли шаҳзодани амалдаги султон Оловиддин Кайқубоднинг қўлига топшириб, эвазига катта пул ёки маълум ҳажмга эга ҳудудни ҳадя сифатида олишни мўлжаллашганди. Қаттиқ адашишибди. Эртуғрул ўша куни жанговар дўстлари Тургут, Бомси билан бирга ўрмонда ов қилаётганди. Шаҳзода ўтирган фойтун ва «крестоносец»ларни кўриб қолди. Шаҳзода ва фарзандлари асирда эканини дарров илғади. Уч ўғлон насронийларга ташланиб, тез фурсатда шаҳзода ва болаларини озод этишди. Эртуғрул шаҳзодани қабилага келтириб, бу ҳақда отаси Сулаймоншоҳга тушунтирди. «Кайи» қабиласи одати бўйича келган меҳмон уч кунга қадар эъзозда бўларди. Агар меҳмон ярадор бўлса, то тузалиб кетмагунча кетишга рухсат беришмасди. Бундан ташқари, меҳмон ким бўлишидан қатъи назар кимдир уни таъқиб этаётган бўлса, сотиш, таъқиб қилаётган кимсага меҳмонни топшириш тақиқланарди. Шаҳзода оғир яраланган экан. Уни қабила табиби даволай бошлади.

Орадан маълум вақт ўтгач эса Эртуғрул ва Ҳалима ўртасида муҳаббатга ўхшаш сирли, қайноқ туйғу пайдо бўлди.

Ажойиб кунларнинг бирида улар турмуш қуришди. Бахтга қарши кейинчалик Ҳалиманинг отаси ва укаси ёмонлар қўлида ҳалок бўлди.
 
ЭРТУҒРУЛ ВА «КРЕСТОНОСЕЦ»ЛАР

Эртуғрул тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у ўз даврининг ҳар жиҳатдан мукаммал шахси ҳисобланганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. У 1150 йилларда авжи алп сифатида кучга тўлган, курашиб, савашиб тўймайдиган ёшга етган. Қолаверса, нафақат Сулаймоншоҳ етакчилигидаги «Кайи» қабиласида, балки минглаб километрлар радиусдаги ҳудудларда ҳам Эртуғрулга етадиган жангчи йўқ эди. У қўл жанги, қиличбозлик, найзабозлик, камондан отиш каби жанг санъатларини мукаммал эгаллаган, билагидаги куч ҳам ўша санъатни қойилмақом кўринишда намойиш этиш учун етарли эди.

Эртуғрулнинг армияси дастлаб тўрт-беш кишидангина иборат бўлган. Буни кейинчалик Коньядаги салжуқийлар султони Оловиддин Кайқубод ҳам ҳазил аралаш таъкидлаб ўтганди.

— Эртуғрул, — деганди султон барча вазир-у уламолар қаршисида. — Тўрт-беш аскардан иборат армияси билан султонларнинг бутун бошли қўшини забт эта олмаган Қоражахисар қалъаси, Хонли бозорни эгаллаб, мана, бизга ҳам қўлга киритилган олтинлардан улуш келтирибди!..

Ҳақиқатан, Эртуғрул «крестоносец»лар билан Алеппо яқинидалик пайтидаёқ илк бор тўқнаш келганди. Бунга қадар Эртуғрул жасур, енгилмас, кучли ва моҳир алп сифатида дунёнинг деярли ярмига танилиб улгурган. Ҳатто, кейинчалик Чингизхон авлодлари ҳам Эртуғрулни енгиш, синдириш, у эгалик қилиб турган ҳудудларни ўзлаштириш ниятида бутун бошли армия йўллашдан тийилмаган. Бу ҳақда кейинги қисмларда алоҳида тўхталиб ўтсак бўлади. Гап ҳозир «крестоносец»лар, ўша давр насронийлари ҳақида кетаркан, улар мусулмонлар жойлашган давлатларга кириб келиб, бутун бошли қалъалар, шаҳарларни босиб олишган, насронийлар дунёга етакчилик қилишини исташган. Алеппо яқинидаги мустаҳкам қалъада ҳам «крестоносец»ларнинг бутун бошли қўшини жангга шай турар, ҳар куни алоҳида отрядлар чиқиб кетиб қайсидир ҳудудларни босиб олиш, аҳолини қақшатиш, борини талаш билан шуғулланарди. Насронийлар рицарлари ўз мақсади йўлида маҳлуқдан баттар эди. Раҳм-шафқат нелигини билишмасди. Тан олиш керак, «крестоносец»ларнинг рицарлари жанг санъатини мукаммал эгаллашда Эртуғрул кабилардан сира қолишмасди. Шу сабабли рицарлар асосан қўшинларга командир этиб тайинланарди.

Эртуғрул Алеппо яқинида дастлаб Титус исмли насронийлар рицарига рўбарў бўлди. Титус озғиндан келган, турк тилини яхши ўзлаштирган, чайир, уддабурон, қайтмас, совуққон, шафқатсиз ва ўта ёқимсиз характерга эга эди.

Илк тўқнашувда Эртуғрулнинг ўзига нисбатан ҳар жиҳатдан кучлилигини Титус тан олди. Шунинг учун унга қарши кўпчилик бўлиб жанг қилиш керак деган тўхтамга келди. Шу ниятда кўп бор уриниб кўрди. Барибир фойдаси бўлмади. Ҳар гал Титуснинг аскарларигина ўлим топди. Эртуғрулни синдира олмади, қабиласини эгаллаб ола билмади.

Юқорида таъкидланганидек, Эртуғрулнинг армияси асосан тўрт-беш кишидан иборат эди. Уларнинг бири Бомси. Барваста, бир ўтиришда битта қўйни паққос тушириб, кекира-кекира кетаверадиган, ўта кучли эмоцияга эга йигит. У икки қўлида иккита қилич тутган ҳолда жанг қилишни хуш кўрарди. Бу Бомсининг жанг усули эди.

Тургут. У ҳам Бомси каби барваста, жиддий қиёфали, феъли жуда тор, аммо жасур йигит. Тургут асосан қўлига вазни 20 килоча келадиган болта тутган ҳолда душманга қарши курашарди. Болтани отса, эллик метр наридаги душман аскарини бехато қулата оларди. Учинчи алп — Сомса. У паст бўйли, аммо жуда абжир ва чайир, қиличбозликда унга тенг келадигани топилмасди. Дўған. Бу йигит ҳам ҳали шериклари каби уйланмаган, айни кучга тўлган, моҳир, уддабурон, кучли жангчи эди. Унинг ўзига хос фазилати шунда эдики, Дўған душманга калла солишни ёқтирарди. Бир марта калла солса, тамом, душман тил тортмай ўларди.

Худди шу беш кишилик армия билан Эртуғрул насроний босқинчиларига қарши узоқ вақт кураш олиб борди. Бахтга қарши уларни тўлиқ забт этишнинг имкони топила қолмади. Шунда у айёрона усулни қўллашга аҳд қилди. Яъни, насронийлар жойлашиб олган мустаҳкам қалъанинг яширин йўлини топди. Бу йўл орқали насронийларга қурол, от, емиш ташиларди. Йўл фақат ўзларигагина маълум эди. Агар шу йўл орқали ичкарига кириб борилса, насронийлар отрядлари аросатда қолиши ва кутилмаган ҳужумлар туфайли ўлим топиши аниқ эди. Эртуғрул сўнгги жангга қабиладаги бор қўшинини жалб этди ва ниҳоят айёрона усул ўз самарасини берди. Қалъа эгалланди. «Крестоносец»лар отрядлари ўлим топди. Фақат уларнинг дала командири, Эртуғрулнинг биринчи рақамли душмани Титус қочиб кетди. Эртуғрул барибир кўнглига тугиб қўйди. Бир кунмас бир кун Титус албатта қўлга тушишига ишонди. Чунки Титус шунчаки қўрққанидан қочмаган, балки Эрон тарафларга ўтиб янги қўшин тўплаш ниятида йўлга чиққанини, бир кун албатта ортга қайтиб Эртуғрул армиясига ҳужум йўллаш нияти борлигини биларди.
Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 16 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET