Понедельник, 25.03.2019, 21:55
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [310]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [332]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [199]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [350]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [52]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [88]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
Hernandoinfutty

Блог

Главная » 2019 » Март » 14 » Тунги суҳбат
14:09
Тунги суҳбат
Нажиб МАҲФУЗ

Ҳатто зиёли кишилар ҳам уни кўчада учратиб қолсалар, ортидан ҳавас билан қараб қолишар, гўё саҳро сайёҳининг кўзига муздек зилол булоқ кўрингани каби нигоҳини узишга куч тополмас эди. Унинг эри тасбеҳ, тамаки ва гул каби майда-чуйдалар сотиш билан шуғулланарди. Турмуш ўртоғи вафот этганида Умму Аббос ҳали қирққаям кирмаган эди: ҳузурли ёш, қўшниларнинг фикрича, аёл бенуқсонлик чўққисини забт этган, унинг вужуди, нафис терисидан кишини мафтун этадиган ўзига хос ифор анқиб туради... Бунинг устига Умму Аббосга мол-мулк мерос қолди, эридан сўнг у уй-жой соҳибасига айланди. Тўғри, уй бир оз нураб қолган, аммо тўрт қаватли, пастки қаватда эса учта дўконча жойлашган. Бу маҳалла кишиларининг кўпчилиги қашшоқ эди, шунинг учун тул қолган Умму Аббос уларнинг кўзига тотли ширинлик бўлакчасидек кўринар, аксар эркаклар уни ўз аёли сифатида кўришни хоҳлашарди. Аммо тақдир бошқачароқ фармойиш берди: Умму Аббоснинг хаёлини банд қилган одам ҳеч кимнинг диққатини тортмайдиган Ҳусайн аравакаш бўлиб чиқди, уям майлику-я, Ҳусайн ҳатто аравачаниям ижарага олган эди. У ўттиз ёшлардаги давангирдай одам эди. Ўзининг қўпол ва муштумзўрлиги билан донг таратган Ҳусайн баҳона топилиши билан, баъзан эса ҳеч бир важ-корсонсиз муштлашишга ҳамиша тайёр турарди. Маҳаллада ёшу қари ундан қўрқишар, ҳеч ким бу одамга рўпара бўлишни истамасди. Шундай соҳибжамол қандай қилиб унинг тузоғига илинганига ҳеч ким тушунмади. Қўшнилар аёлдан ранжидилар, ғийбатини қилдилар ва унинг тутган йўлини нотўғри деб баҳоладилар. Сўнг оғир хўрсинганларича:

– Шўрлик аёл! Бечорагина ўғли Аббос!.. – дедилар ачиниб.

Аббос аёлнинг биринчи эридан бўлган фарзанди. У йигирма ёшлардаги ўта самимий, аммо тентакнамо феълли ўспирин бўлиб, дудоғидан доимо болаларча табассум аримайди. Хаёлчан кўзларида эса сирли ифода балқиб туради. Ҳали ёш эканига қарамай соқол-мўйлов қўйган, уларни эринмай парваришлаб ўстирарди. У таълим олиш учун бошланғич синфга борганида алифбонинг бирорта ҳам ҳарфини эслаб қололмаган. Натижа маълум, бутунлай саводсиз эди. Отаси ўғли ҳаётда йўлини топишига кўмаклашиш мақсадида уйнинг биринчи қаватида ширинликлар, нўхат ва писта сотадиган дўконча очиб берган. Тўғри, Аббос ширинликларни оз-моз сотиб ҳам турарди, бироқ аксариятини болаларга текин тарқатарди. Онаси Ҳусайн аравакашга турмушга чиққанида у бир неча кун қаергадир йўқолиб қолди. Қайтганида эса қўшнилар ундан аҳвол сўрасалар, таъна аралаш бош чайқаб:

– Бошқа одамни отамнинг ўрнида кўролмайман, онамнинг бу иши яхшимас, – деди.

Тентаклиги тутиб қолганида бўлса юқорига — онасининг деразасига қараб баланд овозда қичқирарди:

– Оллоҳ гуноҳингизни афв этсин, Умму Аббос !

Илгарилари кеч тушиши билан у ўзининг галабейини ечиб, оч кўк рангли костюмини кияр, соқол ва мўйловини ҳафсала билан силлиқлаб тарар, бошига попукли ҳожидўпписини қўндириб, қўлига ҳассасини оларди-да, дўкончани қулфлаб, сайр қилиб келгани жўнарди. У йўлида учраган ҳар бир одам билан қуюқ сўрашарди. Оғзига қанд бўлагини солиб олиб, деярли бутун кеча давомида беҳад бахтиёр кўринишда тентиб юрарди. Онаси турмушга чиққанидан кейин ҳам бу одатини ўзгартирмади, аммо дўкончага бутунлай кўчиб ўтди. Онаси ўғлининг ўжарлигини билгани учун бунга қаршилик қилмади. Тунги саёҳатлари пайтида ўғли бирон нохушликка дучор бўлиши мумкинлигидан Умму Аббос қўрқмасди, ҳамиша фаришталар ўғлимни асрайди, дея таъкидларди.

Ҳусайн кунларнинг бирида дўкончага кириб келди. Аббос кутилмаган меҳмонга тик боқиб, овозини кўтариб очиқчасига деди:

– Чиқиб кет, сени кўришни истамайман!

– Ахир мен ўгай бўлса ҳам сенинг отангман-ку! – деди Ҳусайн ғазаби қайнаб тутаққанича.

Одамлар жанжал авж олиб кетмасидан уларни ажратишга ошиқишди. Ҳусайнни тинчлантиришга уриниб, ўспиринни ҳимоя қилишди. Умму Аббос бу ҳолдан жуда ранжиди, оҳу кўзларида ёш ялтиради. Чунки Аббос унинг ягона фарзанди эди. Шу билан бирга Аббоснинг чиройли юзи онасига жуда ўхшаб кетарди. Онаси эса уни ҳаддан ортиқ яхши кўрарди.

Ҳусайн уйланганидан сўнг янада қўпол ва жаҳлдор бўлиб қолди. У улфатларини тез-тез меҳмонга чорлаб турар, улар билан хурмачасидан тошгунича ичарди. Оёғида зўрға тик туриб, хунук овозини баралла қўйиб қўшиқ айтарди.

Аббос уни бундай ёввойи ҳолатда кўриб, дўконидан кўчага чиқар, тепага, онасининг деразасига қарата баланд овозда ҳар доимгидай қичқирарди:

– Оллоҳ гуноҳларингизни афв этсин, Умму Аббос!

Бир куни гарчанд Умму Аббоснинг деразаси ёпиқ бўлса-да, унинг хонасидан кўчага шовқин-сурон ва хириллаган қичқириқлар эшитилди:

– Бу уйда мен хўжайинман, ҳамма нарса менга тегишли!

Илгарилари ҳамма фақат ҳурмат ва муҳаббат билан қараган аёлга ҳақорат ва пўписалар довули ёғилаётганини эшитган қўшнилар бир-биридан:

– Нима гап? – деб сўрадилар.

– Ҳусайн бунчалар ғазабда эканининг сабаби пулга бориб тақалади, – жавоб берди шу ерда яшовчилардан бири. – Ахир уларнинг ягона даромади — бино ижарасидан йиғиладиган пуллар. Уй эса аёлга тегишли.

Олдинлари Умму Аббос оқ рангли узун ёпинчиғини елкасига ташлаб кўча айланишга чиқар, теваракдаги одамларга виқор тўла нигоҳлари билан боқиб ўтарди. Бироқ у энди ҳатто қўшнилар билан сўрашгани ҳам уйдан чиқмай қўйди.

Ҳусайн дўқ-пўписа билан хотинидан пул ундиришда давом этарди, аммо у бунга қаноатланмасдан бир куни маст ҳолда Аббоснинг дўконига тушди. Овозини кўтариб, бад феълини намойиш қила бошлади:

– Ҳой, етимча! Ўлиб кетган отангдан сенга ҳеч бўлмаса бирон чақа мерос қолгандир-а? Яхшиликча айт, пулларинг қаерда?

Аббос унга ҳатто ўгирилиб ҳам қарамади, гўёки ён-верида кимса йўқдай. Ҳамиша дўконча олдида ўйнаб юрадиган болакайлар бўлса тумтарақай бўлиб қочиб қолишди.

– Ё сен ҳам барча шу уйда яшовчи кишилар сингари ижара пули тўла ёки бу ердан қорангни ўчир! – йигитга бақира бошлади Ҳусайн.

Шунда сут сотувчи Байюми уни тинчлантириш учун ёрдамга ошиқди. Худо асрасин-у, тағин бу одам жаҳл устида бирон гуноҳ иш қилиб қўймасин. Шу сабаб унга яхши гапириб дўкондан олиб чиқиб кетди. Аммо Ҳусайн ҳалиям тили тутилганича Байюмининг юзига сўлак сачратиб, дўконга қараб бақиришда давом этарди:

– Тентак, ярамас, ҳароми!

Кечки пайт Аббос юзидаги ҳеч ўзгармайдиган беозор ифода билан ўзи учун одатга айланган сайрга йўл олди. Йўлида учраганларга ёқимли жилмайиб, илиқ сўзлар билан сўрашиб ўтарди. Ҳусайн тағин хотинига пўписа қилишга жон-жаҳди билан киришди. У хотинидан уй ва дўконларни ўз номига ўтказишни талаб қилаётганди. Низо борган сари аланга олар, жанжал бутун маҳаллага овоза бўлганди. Баъзилар аёлга маънан кўмакка интилдилар. Умму Аббос қўшниларга аччиқ қисматидан нолиб йиғлади. Раҳмдил кишилар Ҳусайн билан ўртасига тушмоқчи ҳам бўлдилар, бироқ эр-хотиннинг ўртасига эсини еган тушади деб ўйладиларми, ҳар қалай ниятларини амалга оширмадилар — Ҳусайннинг қаҳридан қўрқишди. Ахир у яқиндагина қўшниси Кармаллнинг адабини берганди. Чунки у Умму Аббос берган пулларни ўғлига етказишга кўмаклашган эди. Аббосга пул бергани учун ярим тунда бахтиқаро аёлга калтак ёғилди, энг беадаб сўкишлар билан ҳақоратланди. Бечора йиғлай-йиғлай бундай яшашда давом этиш мумкин эмас, деган қарорга келди...

Тонготар сукунатини даҳшатли чинқириқ овози тилка-пора қилди. Ширин уйқуда ётган одамлар қичқириқ қаердан келганини билиш учун дераза тавақаларини ланг очдилар. Кўплар ўша жойга боришга отландилар. Тунчироқ ёруғида бангихона олдида қўрқувдан қалтираб турган сут сотувчи Байюмини кўрдилар. У маҳаллада ҳаммадан олдин уйғонар, ҳали тонг ёришмасидан идишини кўтариб сутга чиқарди. Бу одам нега бунчалар қўрқди экан? Қарасалар, ундан сал нарида Ҳусайн ётарди. Бошининг остида қон ҳалқоб бўлиб тўпланиб қолганди. Танаси худди қопдай чўзилиб ҳаракатсиз думалаб ётарди.

Бутун маҳалла ғалаёнга келди. Дарҳол полициячилар етиб келишиб, тергов бошладилар. Терговчилар ишни синчиклаб ўрганишар, ҳар бир гумонни текширишарди. Биринчи бўлиб Кармаллни чақиришди. Чунки у Ҳусайннинг ҳақоратлари қурбони бўлган охирги одам эди. Кейин марҳумнинг ўнга яқин дўст-улфатлари, сўнг адоватда бўлган кишилари, Умму Аббос, ижарада турганлар, сутчи Байюмининг ўзини ҳам сўроқ қилдилар. Аммо уларнинг ҳаммаси бутунлай айбсиз эканликларини исботлашнинг уддасидан чиқишди. Ҳатто Аббосни ҳам терговга чақиришди. Йигит жиноят юз берган вақтда қаерда бўлгани ҳақидаги саволга гўллик билан жилмайиб, жавоб берди:

– Хизр билан.

Терговчи Хизр кимлиги билан қизиқиб қолди.

– Наҳотки йўлини йўқотганларнинг ҳомийси бўлган ҳазрати Хизр ҳақида эшитмагансиз?! – деди у ғоят аҳмоқона илжайиб.

Одамлар Аббоснинг тунги сайрлари ҳақида билишарди, у одатда сандироқлайдиган жойлар, унинг бир оз тентаклиги хусусида гувоҳлик бердилар. Шунинг учун ҳам уни қотиллик алоқадор деб бўлмайди.

Иш боши берк кўчага кириб қолди, жиноят очилмади. Битта хулоса аниқ бўлди: Ҳусайннинг боши қандайдир ўткир буюм билан ёрилган, натижа эса ўлим билан тугаган. Тўғрисини айтганда, марҳумга ҳеч ким ачинмади, фақат одамлар бир-биридан қотил кимлигини суриштиришди. Бу ҳодиса анча вақтгача қўшниларнинг суҳбатларида асосий мавзулигича қолди.

Олдинига Аббос энди онасининг уйига қайтади деб ўйлашаётганди, аммо бундай бўлмади. Аёл қаттиқ қайғуга ботиб, ҳасрат чекди. Шунча кўргиликларига қарамасдан гўзаллиги олдинги шукуҳини сақлаб қолди. Умму Аббос тағин мағрур ва мафтункор нигоҳ ташлаб кўчаларда юрадиган бўлди.

Бу ўз самарасини бериб, қўлини сўровчи талабгор ҳам топилди. Ёш эркак, ҳали ўттизга ҳам кирмаган, қассоблик билан кун кечирадиган камбағал бир киши соҳибжамолнинг юрагини забт этди. Уни Абду дейишарди. Келишган, мўмин-қобил, ҳалол йигит. Одамлар ҳайрон бўлдилар: "Наҳотки Умму Аббос ўзининг аччиқ кечмишини унутган бўлса?” Кўз очиб юмадиган фурсат ўтмасидан Абду унинг эрига айланди. Шунга нима бўлибди, балки Яратган уни ўтмишдаги уқубатлари учун яхшилик билан тақдирламоқчидир. Бироқ турли гумон ва мишмишлар тарқай бошлади: Ҳусайннинг сирли ўлими Абду билан алоқадор эмасмикин?

Аббос яна олдинги гапини такрорлади:

– Отамнинг ўрнида бошқа кишининг бўлиши яхши эмас.

У яна кўчага чиқиб, тепага қараб баланд овозда қичқирадиган бўлди:

– Оллоҳ гуноҳларингизни афв этсин, Умму Аббос!

Ваҳимали мишмишлар полицияга қадар етиб борди. Натижада яна тергов иши очилди. Умму Аббос ва унинг янги эрини сўроқ қилишди, аммо ҳеч нима ойдинлашмади. Жумбоқ ечимсиз қолди.

Абдунинг табиати тилла эди — хотинига ҳурмат билан муносабатда бўларди, ундан меҳр-муҳаббатини дариғ тутмасди. Даставвал Аббосга хайрихоҳлигини намоён қилди, бироқ йигит унинг бу истагини қатъий рад этди.

– Мени ўз ҳолимга қўй, – деди у чўрт кесиб.

Шунга қарамасдан ўгай отаси у ҳақда қайғуриш ва ташвишланишда давом этди. У Умму Аббос ўғлини яшаш учун зарур воситалар билан таъминлаяптими-йўқми, назорат қилиб турарди. Бу орада Абду амалда анча журъатли ва мулоҳазакор эканлигини кўрсатди. У рафиқаси, яъни уй бекасига бинонинг эски ҳовлисини сотишни таклиф қилди. Унинг пулига эса уйни таъмирлаш ва яна бир қават қуриш мумкинлиги таклифини киритди. Умму Аббос унга бутунлай ишонадиган бўлди. Эрининг маслаҳатларига қулоқ тутарди. Ижарадан келадиган даромад анчагина кўпайди. Одамлар Абдунинг уддабурон эканлигига қойил қолдилар: "Буни ҳақиқий инсон деса бўлади!” Ҳатто бир куни Аббос кечки сайрдан олдин енгил тамадди қилиш учун сут-қатиқ дўконига кирганида Байюми унга деди:

– Сенинг қалбинг фаришталарники каби топ-тоза, Аббос! Лекин нимага Абдудек олийжаноб инсондан ўзингни олиб қочасан?

Аббос гўё саволни эшитмаган каби янги ивитилган қатиқни лаззатланиб ичишда давом этди. Жавоб бермади.

– Нима, сен кўнгилчан ва яхши одамларни ёқтирмайсанми? – қайтадан гап бошлади Байюми.

Аббос шошмасдан Байюмига бўшаган косани узатди ва кўзига хотиржам тикилиб таъкидлади:

– Баттол у. Қассобхонасида гўштни қандай нимталашини кўрганингизда эди.

Бир қанча вақт ўтди. Абду нафақат хотини ва ўгай ўғлига ҳиммат кўрсатар, балки ўзининг оила аъзоларига ҳам яхшилик қилишдан чарчамасди. Умму Аббоснинг уйида биронта хона бўшаши билан қариндошларидан кимнидир ижарага қўярди. Агар қариндоши камбағалроқ бўлса, хотинидан рухсат олиб ижара ҳақини туширарди. Онаси ва синглисини бу хонадонга бошлаб келгунига қадар ҳаммаси яхши эди. Навбатдаги ижарачи чиқиб кетганидан сўнг ўша уйга онаси ва синглисини кўчириб келди. Қўшнилар бу ҳақда ҳатто мақол тўқий бошладилар: дарахт ковагидан олган қўлингдаги асал ширин албатта, бироқ арилар устингга қора булутдек ёпирилиши ҳам бор. Гапнинг нафсиламрини айтганда, кутилмаганда уйига қайнанасининг кўчиб келиши Умму Аббосга шавқ олиб келмади, аммо ҳеч нима қилолмади ҳам. Унга бир нарса равшан эди: бошқарув жилови энди қўлидан чиқиб кетди, ортиқ бу ерда бекалик қила олмайди. Чунки қайнанаси ҳаммасини ўз қўлига олганди. Бечора аёл ўзини бутунлай кераксиздек ҳис қилди.

Бир куни у уйнинг пастки қаватидаги учта дўкондан иккитасининг девори нураб дарз кетганини пайқаб қолди. Иккита дўкончани таъмирлаб, битта катта магазинга айлантирдилар. Пештахта ойналари остида бузоқ ва қўйларнинг нимталанмаган гўштлари пайдо бўлди. Абду бу ерга қўшни маҳалладаги бечораҳол қассобхонаси кўчириб келганди. Магазин очилиши муносабати билан дуо ўқиб, баланд овозда Оллоҳга шукрона айтди. Ахир Парвардигор унга қонуний бойлик ато қилди.

Қўшниларнинг суҳбатларига яна миш-миш оралади:

– Бу одам ҳалоллик ва олийҳимматлилик тимсоли, – таъкидлади биттаси.

– Йўқ, у иккинчи Ҳусайн, фақат бу виждонсизлигини юмшоқлик билан амалга оширади, худди уйқусираган одамни аллалаган каби, – эътироз билдирди бошқаси.

Кимдир унинг олийжаноблигидан шубҳаланди, кимдир эса ҳасаддан ич-этини еди.

Абду сезиларли даражада ўзгарди, кўзларидаги беозорлик ўрнини ўзига ишонч эгаллади. Одатий мулойимлик чекиниб, қатъийлик ва дадиллик пайдо бўлди. У молиявий муваффақиятга эришди, йирик дўкондорга айланди. Бу қатъийлик ва дадиллик савдо ишларидагина акс этмади, у уйда ҳам ўзини шундай тутадиган бўлди. Умму Аббос қайнанаси ва қайнсинглиси билан низога борса, кескин туриб аёлнинг ақлини киритиб қўярди. Аёл унинг қаҳридан қаттиқ қўрқарди, чунки у Абдунинг латиф ва юмшоқ муомаласига ўрганиб қолганди. Умму Аббос чуқур изтиробга тушди. Оилавий муносабатлари тоқат қилиб бўлмайдиган даражада ёмон аҳволга келиб қолди. Ниҳоят у йўқотган ҳуқуқларини ўзига қайтаришга уриниб кўришга аҳд қилди.

– Мен ўз уйимда бегоналарсиз бемалол яшашни истайман, – деб маълумлади у эрига.

– Истаётган бўлсанг, кетавер, тўрт томонинг қибла! – ўйлаб ўтирмасдан жавоб берди Абду овозини кўтариб.

Умму Аббос қулоқларига ишонмади.

– Бу менинг уйим, – овози ўзгариб айюҳаннос сола бошлади у, – аксинча, уруғ-аймоғинг бу ердан қорасини ўчиришсин!

Жанжал бошланиб, аёллар тўсатдан ёқалашиб кетдилар. Абду онасини хафа қилишни истамасди. Шу сабаб хотинига ташланди, уни уриб-калтаклаб, итариб-итариб уйдан чиқариб юборди. Умму Аббос сўппайганича кўчада қолди. Яхшиям унга бечораҳол бир оила бошпана берди, булар биринчи эрининг узоқ қариндошлари эди. Бу можаро ҳаммага ёмон таъсир қилди. Аббос онасининг янги манзилгоҳига бориб, баланд овозда қичқирди:

– Оллоҳ гуноҳларингизни афв этсин, Умму Аббос !

Қўшнилар нима қилишни билишмасди. Улар бошларига ташвиш орттиришдан қўрқиб, пичирлаб гаплашишарди. Ахир Абду обрўли инсон, унинг ғазаби билан ўйин қилиб бўлмайди. Кимдир судга мурожаат қилиш таклифини киритди, аммо ҳамма ўзининг тинчи бузилишидан хавфсирарди. Фақат Аббосгина Абдуга очиқчасига ҳазар қилиб қарарди. Оқибат унинг бу қарашлари Абдунинг жонига тегиб, кун кўриши учун Аббосга пул беришни тўхтатди.

– Эси пастнинг қўлига пул бериш бефойда, – деди у ҳаммага эшиттириб. – Исталган бирингиз, – давом этди у можаронинг холис кузатувчиларига юзланиб, – мана бу овсардан кўра пулларга кўпроқ ҳақлисиз.

Одамлар бўлса, эчки ва қўйнинг нимталанмаган гўштлари тўла пешойнага тикилиб қолишди. Ичларида: "Бу фаровонлик ва дабдабага ким туфайли эришганини унутиб қўйди чоғи?” деган саволга тўхталардилар.

Аббос унинг гапларига эътиборсиз эди, ҳатто илгаридагидан-да бахтли ва эркинроқ кўринарди. Бугун ҳам одатдагидек кечки сайрга отланди. Ўзини бутун бошли қиролликнинг ягона вориси каби тутарди. Одамлар Умму Аббоснинг хосиятсиз аёл эканлигини гапиришарди, феълидаги нуқсонлик туфайли аёл доим кулфатга дучор бўлаверади. Умму Аббос эрининг ночор қариндошлариникида яшаб турган пайтда Абду янада бойиб кетди. Энди у шаҳарнинг молиявий ишларида қатнашадиган ғайратли ишбилармонга айланганди. Яхши одамлар орага тушиб, рафиқаси билан яраштиришди. Умму Аббос уйига қайтди, аммо қалби синиқ, муносиб ҳаёт кечиришга умид қилмаган ҳолда эди. Абду унга Аббоснинг кун кечириши учун маблағ бериб туришига яна йўл қўймади. У бошқачароқ йўл тутмоқчи эканлигини, дўкончани қариндошларидан бирига сотадиган бўлганини, у одам Аббосдан кўра тежамли ва режали иш юритишини айтди.

Абду аллақачон фаровон ҳаётга одатланганди. Янги бошлаган тинчгина турмуши унга маъқул тушганди. Калласига ҳашамдор салла ўраб, елкасига туя терисидан пўстин ташлаб, бежирим этик кийиб олганди. Қўлларига Хон ал-Халил2нинг тилла бозоридан олган йирик узукларни тақиб кўчага чиққанида ундан ўткир мушк иси келиб турарди.

2. Хон ал-Халил — Қоҳирадаги маҳаллий ҳунармандларнинг олтиндан ишланган буюмлари ва бошқа маҳсулотлар сотиладиган қадимий бозор.

Атрофдагилар уни пичирлаган куйи кузатиб қолишарди:

– Илоҳо, умрингиз узун бўлсин...

Кунларнинг бирида тунги сукунатни яна ваҳимали чинқириқ бузди. Қўрқиб кетган одамлар дераза тавақаларини ланг очдилар. Бу гал ҳам бангихонанинг олдида сут-қатиқчи Байюми қўрқувдан қалтираб турарди. У тўпланганларга ерда худди қоп каби чўзилиб ётган одамни кўрсатди. Бу хожа Абду эди. Унинг ёрилган бошидан қон ҳалқоб бўлиб тушганди. Маҳаллада худди зилзила юз бергандек эди. Полиция, терговчилар, гувоҳлар... Кўпчиликни сўроқ қилишди, лекин ҳеч кимга кичик бир гумон ҳам тушмади. Ҳамма Абдунинг ўлими ҳам худди Ҳусайнники каби жумбоқлигича қолиши тўғрисида гапирарди.

– Жуда ғаройиб воқеалар бўляпти! – гапиришарди қўшнилар қўлларини бир-бирига ишқаб. – Энди Умму Аббоснинг навбатдаги турмуш ўртоғи ким бўлар экан-а?

Аббос одатий кечки сайрдан олдин тамадди учун Байюмининг дўконига кирди. У қатиқ ичиб ўтирар экан, дўкон соҳиби вазмин кўринишда, аммо ажабланганича уни кузатиб ўтирарди.

– Қанчалар қўрқинчли одамсан-а, Аббос! – деб юборди Байюми бироз иккиланишдан сўнг.

Йигит унга қараб дўстона табассум қилди.

– Мен бангихона олдида учратганимда Абду ҳали тирик эди, – ахийри пичирлади Байюми, – у жони чиқишидан олдин қотилнинг исмини менга айтди.

Аббос мўйловини силаб текислаган бўлди, кейин қошиғини яна қатиққа тўлдирди-да, хотиржам кўринишда оғзига олиб борди.

– Абду айтган одам Ҳусайнни ҳам ўлдирганига ишончим комил, – давом этди Байюми.

Аббоснинг юзи худди аллақачонлар унутилган тимсолни хотирига олиб қийналган одам мисоли бир онгина таранглашди. Кейин у яна қатиқ ичиш билан андармон бўлди.

– Аммо мен тергов вақтида қотил ҳақида унутдим. Оллоҳнинг иродаси билан шундай бўлган деган қарорга келдим! – деди Байюми.

Аббос косани бўшатди ва дўкондан чиқиб кетишга тараддудланди.

– Кимсан ўзи, Аббос? – саволдан ўзини тиёлмади Байюми. – Ҳар кеча ҳазрати Хизр сен билан нимани гаплашади?
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 27 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Март 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET