Понедельник, 24.06.2019, 14:31
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [547]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [549]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [341]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [434]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [978]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Июнь » 12 » “ТОШКАНДАН ХОРАЗМГАЧА…” Ёхуд йўловчилар хавфсизлигини ким ўйлайди?
16:16
“ТОШКАНДАН ХОРАЗМГАЧА…” Ёхуд йўловчилар хавфсизлигини ким ўйлайди?
"Hurriyat” газетасининг 12 июнь сонида эълон қилинган "ТОШКАНДАН ХОРАЗМГАЧА…” Ёхуд йўловчилар хавфсизлигини ким ўйлайди? мақоласи мутасадди ташкилотларни огоҳликка чорласа не ажаб?
Аслида бу дунёда барчамиз йўловчимиз, келамиз вақти билан кетамиз. Ҳар куни турли манзилларни кўзлаб йўлга отланамиз. Гоҳи узоқ гоҳи қисқа манзиллардан соғ-омон манзилга етганимизда севинамиз. Тўғрида, ҳар куни йўлларда юз бераётган саноқсиз ЙТҲ эшитавериб, йўлга чиқишда қўрқиб ҳам қолганмиз-да. Айниқса, пойтахтдан вилоятга ҳар куни қатнайдиган машиналарга йўловчи ўтираётганда кўнгдидан не ўйлар ўтиши ўзига аён. Умрида кўрмаган, синалмаган ҳайдовчига ҳаётини ишониб топширади. Ўз ўрнида бугунги ҳайдовчилар талабга жавоб берадими? "Ҳуррият” газетасининг 12 июнь сонида эълон қилинган "ТОШКАНДАН ХОРАЗМГАЧА…” Ёхуд йўловчилар хавфсизлигини ким ўйлайди? мақоласи мутасадди ташкилотларни огоҳликка чорласа не ажаб?
"Йўл азоби, гўр азоби!” Эшитгандаёқ одамни сескантирадиган бундай мақолни дастлаб ким айтган экан? Балки уни от, эшак, туя каби жониворнинг устида чанг-тўзондан кўзи қорайиб йўл танобини тортган бир карвонбоши айтгандир? Ким айтган бўлса ҳам ҳақ гапни айтган экан. Зотан, бу азоб асрлар ўтса ҳам, йўл юриш қанчалик енгиллашган бўлмасин азоблигича қолмоқда. Зотан, инсон зоти бу ёруғ дунёга келар экан, ояти Каримада айтилганидек, зиён ичида бўлади. Йўл юрган одамнинг зиёнини камайтириш эса аввало Аллоҳнинг иродасида бўлса, қолаверса, карвон бошининг қўлида. Аждодларимиз йўл тортар эканлар, энг аввалида карвон ва уни бошқарган карвон бошини танлаганлари ҳам бежиз эмас. Масалан, қароқчилар ҳужум қилиши ёки карвондагилардан бировининг мазаси қочиб қолиши мумкин. Бошқа яна қанча хавфу хатарлар бор, барини санаб адо қилиб бўлмайди. Қалтис вазиятлардан эсон-омон олиб чиқиш, тўрт томонинг қибла бўлган саҳроларда йўловчилар адашиб, қум барханлари аро омонатини топшириб қўймаслиги, ногаҳон бостириб келадиган табиат инжиқликларию қароқчилар ҳужумидан ҳимоя қила олиш учун ҳам доно ва ўктам карвонбошилар зарур бўлган. Улар карвондаги одамлар ҳаёти ва мулку бисоти учун жавобгар саналганлар. Демак, одамлар ўз ҳаётларини сорбонга ишониб йўлга чиқишган. Умрининг кўп йили ана шундай саргузаштларга бой саёҳатларда ўтган Саъдий ҳам "Эй сорбон, оҳиста юр”, дея беҳуда нола қилмаган.
Бугун-чи? Бугун карвонларимиз ўз манзилларига шикаст кўрмай, зиён чекмай етиб боряптими? Ҳа, топдингиз, бугуннинг йўриғи бошқа. Бугунги йўловчи пардай юмшоқ ўриндиқли, тез юрар автомобилларга ўтиради-ю, кўзлаган манзилига қушдай енгил етиб боради. Аслида шундаймикан?! Шахсий автомобилингиз бўлса-ку, тузук, истаган жойингиз сари жўнайверасиз. Бўлмаса-чи? Шу топда қадимги йўловчи бобомизнинг аҳволига тушасиз. Карвонбоши – киракаш ҳайдовчи қидирасиз. Чунки қадимги карвонларда зиллат чекиб юрган аждодимиз сингари бугунги одам ҳам — одам. Унинг ҳаётига ҳам йўлда кимдир жавобгар бўлиши керак. Шундай қилиб, ҳаётимизни аввали худога, қолаверса, киракашга омонат қилиб машинага ўтирамиз. Биттасига чиқасизу, кетавермайсиз, танлайсиз. Аммо ишингиз тиғиз, танлашга вақтингиз йўқ, ана ўшанда учраганига ўтирасизу жўнайсиз…. Тўғри, бугунгидай дориломон замонда хотиржам кетаверса бўлади: йўл қоидалари, тезликни назорат қилувчи радарлар бор. Энг маъқули, йўллардаги постлар олиб ташланди, биров пишагингизни "пишт”демайди. Буларнинг барчаси давлатимизнинг халқ фойдасини кўзлаб иш тутаётганига битта яхши мисол. Унда, қўрқадиган нима қолди? Ким қолди?
Киракаш қолди!..
Интернет маълумотларида, хусусан, "Gazeta”да ўқигандирсиз, ўтган йил 22 октябрда «Бухоро –Нукус – Беруний» автомобиль йўлида «Нексия» билан «Кобальт» тўқнашуви натижасида 5, Жондор туманида «Ласетти» билан «Исузу» юк машинаси тўқнашуви оқибатида 4, жорий йил 26 мартда Наманганда рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 4 киши ҳалок бўлган. Ўтган йили 6 236 та йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани, оқибатда 2 262 киши ҳалок бўлганидан, 8 458 киши тан жароҳати олганидан, ўртача ҳисобда, бир кунда 6 киши йўл-транспорт ҳодисаси туфайли ўлим топганидан, ҳалокатларнинг аксар қисми Сурхондарё, Жиззах, Бухоро вилоятлари ва Қамчиқ довонида содир бўлаётгани кишини ташвишга солмайдими? Узоқни қўя турайлик, яқин ойлар ичида хабарчи сайтларда кўзимиз тушган битикларни эслатишнинг ўзи кифоя қилар: "3 апрель. "Қорақалпоғистонда икки "Нексия” тўқнашуви оқибатида бир йўловчи вафот этди”; 5 апрель. "Андижонда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди”; 8 апрель. "Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди”; 11 апрель. "Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: 2 нафар 18 ёшли йигит ҳалок бўлди”; 18 апрель. "Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи "Тошкент–Термиз” М-39 йўлида автотранспорт ҳодисаси содир этилди. Натижада, транспорт ҳайдовчиси ва йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган”… ва ҳоказо.
Юқоридаги маълумотлар биз билганларимиз, билмаганларимиз фақат яратганга аён. Шунча қулайликлар одам боласининг ҳаётини енгиллатишга хизмат қилиб турган паллада бундай ачинарли воқеалар кишини ўйга толдиради.
– Аввало, барча йўлларимиз ҳам жаҳон стандарти талабларига тўла жавоб бермайди, – дейди Қарши –Тошкент йўналишида қатновчи Комил исмли ҳайдовчи. – Йўл белгиларининг кўпчилиги нотўғри қўлланилган. Йўл белгилари камлиги ёки бори ҳам бирор дарахт тагигами, уйларнинг деворигами жойлаштирилгани учун ҳам кўплаб автоҳалокатлар рўй беряпти. Айрим жойларда йўл таъмирланаётгани ҳақидаги огоҳлантиришлар жуда яқин қолгандагина кўрсатилган бўлади. Ҳолбуки, анча узоқдан огоҳлантирувчи белгилар бўлиши керак, менимча. Ҳеч қайси ҳайдовчи ҳалокатга учрайин деб йўлга чиқмайди. Кўпчилик авариялар мана шундай ташқи таъсирлар туфайли ҳам содир бўляпти. Тўғри, баъзан ёш ҳайдовчилар тезроқ ва кўпроқ пул топай деб тезликни ошириб юборишади ёки икки кунлаб дам олмай йўлда юришади. Уйқусизлик ҳам таъсир қилади, албатта. Шунинг учун йўлларда тўхтаб аччиқ қаҳва ичамиз. Бу ёғи тирикчилик. Ҳеч ким зерикканидан бундай оғир меҳнатни бўйнига олаётгани йўқ. Шукрки, постлар олиб ташланди. Вақтимиз анча тежаладиган бўлди. Лекин мавжуд постларда негадир одамларнинг вақтини олишнинг янги усулини ўйлаб топишган. Постга келганда йўлнинг икки "полоса”си ёпиб қўйилган бўлади, ҳамма машиналар битта "полоса”дан ўтишга мажбур. Бу одамларни озмунча асабийлаштирадими?! Шунга ўхшаган кўплаб сабаблар бор…
Аммо…статистик маълумотларга кўра, дунёдаги 35 фоиз автоҳалокатлар ҳайдовчининг айби билан содир этилар экан.
– Шу йилнинг учинчи апрель куни соат йигирма дақиқа кам олтида мен пиёдалар ўтиш жойида тўхтагандим, катта тезликда келаётган "Дамас” автомашинаси ортимдан келиб урилди. Ҳайдовчиси маст экан, дарҳол машинадан тушиб қочиб қолди. Ҳолбуки, мен "авария” чироғини ёқиб тўхтаган эдим. Ўшандан буён ЙПХ идорасига қатнайвериб тинкам қуриди. Ҳали эрта келинг, дейишади, ҳали индин. Ҳозирги пайтда автоҳалокатлар, асосан, пиёдалар ўтиш йўлида содир бўляпти. Чунки рулга ўтирган ёш ҳайдовчиларнинг кўпчилиги йўл белгиларини билмайди. Қоидаларга амал қилиш учун, биринчи навбатда, белгилар нимани англатишини билиш керакми, ахир?! Ўзим қирқ икки ёшдаман. Лекин ҳалиям чўчийман. Қоидаларга тўла амал қилишга уринаман. Ярим кечалаб йўлга чиқмайман. Уйқуга тўйиб, дам олиб, эрталаб йўлга чиқаман ҳар доим. Ҳамиша ҳушёр юришга ҳаракат қиламан. Чунки бирор қоидабузарлик содир этсам, сувдан қуруқ олиб чиқадиган танишларим йўқ, – дея куйиниб ҳикоя қилади "Матиз” русумли давлат рақами 10 Е 584 МА бўлган автомашина ҳайдовчиси Анвар ака Тўлаков.
Қадимда қанча синашта, кўпни кўрган, бақувват, йўлнинг ҳадисини олган кишиларга карвонбошилик ишониб топширилган бўлса, энди тирикчилик важидан кечани кеча, кундузни кундуз демай йўл юриб, умри йўлда ўтаётган аксарият ёш ҳайдовчиларга Аллоҳ омонатга берган ҳаётимизни ишониб топширяпмиз. Бунинг устига вилоятларга қатнайдиган мазкур киракашларнинг аксарияти ҳеч қандай лицензияга эга эмас. Майли, тирикчилик деб, беором меҳнатга бел боғлабди, дерсиз. Раҳмат. Лекин бировларнинг ширин жони эвазига тирикчилик қилинмайди-да. Ўша машҳур қўшиқда айтилганидек: "Тошкандан Хоразмгача бир минг бир юз километр!” Узоқ йўлларни босиб манзилга етган азамат "одам” чиқиб қолса, яна ортга қараб дам олмасдан қайтиб кетаверади. Шифокорлар сўзига кўра икки-уч кун кўзи илинмаган инсон нафақат йўлидан, ақлидан ҳам адашаркан. Нафс ортидан от суриб ўтаётган айрим ҳайдовчилар ўз жонини ҳам, ўзига қўшиб уч-тўрт нафар йўловчининг ҳаётини ҳам хавф остига қўймоқдалар. Турли байрамлар арафасида эса киракашларнинг куни туғади: уйқусизликдан қизарган кўзлари билан "кулиб” туриб, йўлкирани осмонга кўтаришларини айтмайсизми?! Шунча пулни киссасига ураётган бу ҳайдовчи ўз зиммасига қандай катта масъулият олаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрадими?! Заводда қўриқчилик қиладиган бир қариндошим бор.Бир кеча-кундузлик сменадан чиққач уч кун уйда дам олади. "Бир сутка кўз юммаймиз, ўзи бўладими, қувватга кириш учун икки-уч кунлаб дам оламиз-да, кейин”, – дейди у.
Ана шулар ҳақида гап кетганда, вилоятларга қатнайдиган шахсий автомобиль эгаларининг ҳаракатланишини ҳам муайян тартибга солиш вақти аллақачон етиб келмадимикан, деган савол туғилади. Бу ишларга мутасадди ташкилотлар раҳбарлари нега ҳануз қўл қовуштириб ўтиришибди? Ёки улар ўзлари қиладиган иш учун Президентнинг алоҳида қарорини кутишяптими? Киракашлар ҳам маълум даражада рўйхатдан ўтиб, яъни лицензия олиб, ҳафтада икки ёки уч бор қатнашларини таъминлаш, автомобиль ва ҳайдовчининг ҳолатини махсус текширувдан ўтказиш, йўлга чиқишини график асосида назорат қилиб бориш, керак бўлса, уларга ҳам меҳнат дафтарчаси очиб, эрта бир кун кексайганида машаққатли меҳнати учун пенсия олишини таъминлаш пайти келмадимикан?! Ривожланган мамлакатларда бундай тартиб аллақачон йўлга қўйилган. Бизнинг халқимиз ҳам бунга муносиб. Зотан, йўловчиларнинг хавфсизлиги шуни тақозо этади. Қум барханлари-ю, тоғу тошлардан ўтган йўлларда бой берилган умрлар учун ким айбдор? "Тирикчилик экан” деб беш қўлини оғзига тиққан ҳайдовчими? Ёки юқоридан туртки кутиб ўтирган соҳа мутасаддиларими? Ва ёки яхши ният билан сафарга чиққан йўловчининг ўзими?
Мен мана шу сатрларни ёзаётган пайтимда, сиз эса уни ўқиётган дақиқаларда ҳам кимнингдир ўзи, кимнингдир акаси, укаси, синглиси, аммаси, тоғаси, ишқилиб, худо кўрсатмасин, бирор яқини автоҳалокатга учрамади, деб айтаоламизми? Бир-бирларини йўл бўйи учраган радарлардан огоҳлантириб, телефонда гап сотиб, машинасидаги "юк”дан тезроқ қутулиб, яна бошқа "юк”ларни "ортиб” қайтишни, шақиллатиб пулини санаб олишни ўйлаб темир отга "қамчи босаётган” бир бандага ҳаётини ишониб, йўл танобини тортаётган одамларнинг саноғи камми? Айтишларича, Қамчиқ довонидаги тоғ ости йўлидан соатига мингга яқин машина ўтаркан. Сафарга чиққан яқинимизнинг, ўғил-қизимизнинг, умр йўлдошимизнинг ҳаёти ишончли қўлларда эмаслиги сабаб, "етиб келдим” деган хушхабарни эшитмагунча жонимиз ором топмайди.
Қачон уйга борсам, ота-онам, акаларим, опам, жиянларимни кўриб, қайтишга чоғланганимда, албатта, отамнинг ўзлари мени кузатишга чиқадилар. Овора қилмасликка қанча уринсам ҳам кўнмайдилар. Автотураргоҳга келгач, албатта, ўзлари танлаган автомобилга ўтқизадилар. Отам бирор марта машинанинг русумию кира нархига аҳамият берганларини эслолмайман. Фақат ҳайдовчининг ёшига, ўзини тутишига, хатти-ҳаракатига, тетиклигига эътибор берадилар. Ўрта ёшлардаги, оғир-вазмин, кўринишидан толиқмаган, чеҳраси ёришиб турган ҳайдовчини танлайдилар. Баъзан бораётганимни айтсам ҳам, ўзини босиб олган таксист топ, дейдилар. Отамнинг бу ҳаракатлари менга бамаслаҳат карвонбоши танлаётган аждодларимизнинг синчилигини эслатади. Дарҳақиқат, бундай синчилик беҳуда инжиқлик эмас, ахир бу улов ичида азизларимиз, ороми жонларимиз бораётир!
Мансур ЖУМАЕВ,
журналист.
ТАҲРИРИЯТДАН: ушбу мақолани чоп этишдан мақсадимиз шахсий автомобиллар эгаларининг олис йўлларда йўловчи ташиб, тирикчилик ўтказишларини таъқиқлаш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти билан бевосита боғлиқ бундай масъулиятли юмушнинг тартибга солиниши тарафдоримиз. Шундай қилинса, ҳаммага — нафақат ҳайдовчиларга, балки, йўловчиларга ҳам, алал оқибат мазкур соҳа мутасаддиларига-да, яхши бўлади, деб ўйлаймиз. Зеро, ҳозирги ҳолатда узоққа боришнинг ўзи бўлмайди: кунда кун ора йўл-транспорт ҳодисалари кўпайса кўпаймоқдаки, аммо камайишдан анча йироқ. Ҳар бир ҳодиса эса инсон умрига тенг — одамлар ҳалок бўляпти, жароҳат олмоқда, баъзан буткул ногирон бўлиб қолаётир.
Танганинг иккинчи томони эса шахсий автомобилларда йўловчи ташишни тартибга солувчи мутасадди ташкилотлар, хусусан, "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги” фаолияти билан боғлиқ. Агар чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрилса, ўша киракашларнинг яширинча йўловчи ташиётганлари сабаби маълум бўлади: эҳтимол лицензия қимматроқ ёки уни расмийлаштиришда сансалорлик ва қоғозбозликлар мавжуддир? Ҳа, ҳар нарсанинг ўз тош-тарозиси бор, албатта. Ўйлаймизки, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига йўловчи ташийдиган шахсий автомобиллар қатновини тартибга солиш пайтида масаланинг ана шу жиҳатларига ҳам эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мутасаддилари-чи? Мақолада қаламга олинган муаммоларга қандай муносабат билдиришади? Улар фаолияти фақат автотранспорт эгаларидан жарима ундиришу, йўл-транспорт ҳодисаларини қайд этишдан иборат бўлмаса керак?!
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Просмотров: 14 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET