Вторник, 24.04.2018, 19:08
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [180]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [229]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [109]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [47]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [285]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [39]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [16]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
Статистика


Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2018 » Апрель » 9 » Тескари феълнинг тадбири
15:51
Тескари феълнинг тадбири
Халқимизда бежиз "Эрга тегиш осон, этигини ечиш қийин” дейилмас экан. Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи жавобгарлиги ўта кучли бўлган, қатъий режимли ишда ишлайди. Янги турмуш қурган кезлари бошлиғи билан арзимаган сабаб билан тортишиб қолибди. Шундан сўнг "бор-эй” деб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб келаверибди. Бутун оила ҳайрон. Шундоқ яхши ишдан воз кечиб бўладими? Маоши юқори бўлса. Катталар уришиб кўришди, тушунтириб кўришди — фойдаси йўқ. Охири "мотам тутиб, аразлаб ётган” турмуш ўртоғининг олдига ўзи кирди.

– Барибир ишга бормайман, кўндиришга уринма, – деди қўполлик билан, хотини нима мақсадда кирганини сезган эри.

– Борсангиз-бормасангиз, менга нима, – деди Шаҳзода гўё бошқа бир юмуш билан кирган каби.

– Оч қолишдан қўрқмайсанми?

– Нега оч қоламан, ишлайман-у, – деб жавоб қайтарди.

– Олган ойлигинг атир-упангдан ортмайди-ку!

– Келажакда менинг шу арзимас ойлигим билан катта рўзғор тебратишга тайёр туринг! – деди хўжайинининг жиғига тегиш учун.

– Нафсониятимга тегмоқчи бўлма, барибир бўшайман! – жавоб берди нияти қатъийлигини билдириб.

Агар хўжайини ишдан бўшаса, оилада ҳаммага қийин бўлишини сезиб турибди. Чунки қайнукалари ҳали ёш, қайната-қайнанаси нафақада, ўзининг топгани бир нави. Тўғри тушунтирганидан бирон иш чиқмаслигини билиб, тескари йўлни танлади:

– Бўпти, бўшанг шу ишингиздан, жонимга тегиб кетувди ўзи базмдан бўшамайдиган ҳамкасб улфатларингизам, ҳар минутда телефон қилиб тергайдиган бошлиқларингизам.

Хўжайини сал бўшашди.

– Улфатларинг ёмон дейсан-у, бўшаганимдан кейин бунақа одамохун кишиларни қаердан топаман? – деди.

– Ана, қўшнининг эри ҳеч қаерда ишламайди. Лекин намунали "уй бекаси”: бола қарайди, овқат пишириб, ойимтилласи савдодан келгунча уй йиғиштириб ўтиради. Ўша билан дўстлашасиз. Баҳонада иш тажрибасидан сизгаям ўргатарди.

– Мен унақа эркакларданмасман.

– Ишдан бўшагунга қадар уям унақамасди, сизам қўрқмасдан бўшайверинг, – деди бурро-бурро қилиб.

– Бўша-бўша дейсан, стажим нима бўлади? Эртага қариганимда яхши пенсия олишим мумкин. Мен ишламасам, топганинг нимагаям етарди? – деди турмуш ўртоғи шаштидан анча-мунча тушиб.

– Мендан хавотирланманг, акамга айтсам, ҳар ой оз-моз пул бериб турар. Янги келин бўлсам, кўпроқ пул топай деб тўрт томонга чополмайман-у, – деди.

Эри ҳеч нарса демади. Афтидан хотини акасидан пул олишиниям, мўмай пул топиш учун эртаю кеч ишлашиниям истамади-ёв. Индамай кийиниб, ишга жўнади.

* * *

Фарзандли бўлганларидан сўнг олдингидай барча ишларни ўз вақтида қилишга улгуролмай қолди. Хўжайинининг гоҳ пайпоғи ювилмай қолиб кетса, гоҳ овқат вақтида пишмасди. Табиийки, эътиборсиз қолган эрнинг минғир-минғири кўпайди. Баъзан арзимаган нарсага жаҳл қилиб уйдан чиқиб кетади. Бор кучи билан ҳаракат қилсаям, кўп нарсага улгурмасди. Қайнана-қайнатасидан алоҳида яшаётгани учун ўн дақиқага бўлсаям чақалоқни қўлидан олиб турадиган одам йўқ. Баъзан эри билан сан-манга ҳам бора бошлади. Агар турмуши шу тарзда давом этса, яхшиликка олиб келмаслиги билиб, қўшнисидан маслаҳат сўради. "Уйингиздаги барча жиҳозларни янгиланг, пардалар ва чойшабларниям”, деди қўшни дугонаси.

Чақалоғини чириллатиб, кунда бозорма-бозор санқий бошлади. У бир ҳафта бозор айлангунича боланинг йиғидан ичаги узилди, бозорчиларнинг қулоғи тешилди. Энди навбат тикувчиларга! Ҳамма хоналарга элита пардалар тиктирди, яхши матолардан олиб, чойшабу ёстиқларгача янгилади. Ёпинган одам ичида музқаймоқдай эриб кетадиган четнинг кўрпасидан ҳам олди. Уйни бутунлай ўзгартириб, кечқурун хўжайини ишдан келишини пойлади, роса хурсанд бўлар деб. Аммо у кутганидай бўлмади. Шунча янгиликни кўриб, эри пинагини ҳам бузмади. Охири сабри чидамай, ўзи сўради:

– Ёқдими?

Аммо жавоб ёқимли эмасди. "Жами қанча пул ишлатдинг?” деган саволга дуч келди. Табиийки, у бу суммани айтолмасди. Пулли масалаларда эрининг қон босими тез-тез ошиб туради. Яна касали қайталамасин деб, индамай қўя қолди.

Ухлагани кирган эрининг устига юмшоққина ётсин деб янги кўрпани солиб қўйди. Бироқ кўп ўтмай "Ўзимнинг кўрпам қани?” деган бақириқдан ўзи ҳам, ухлаб ётган чақалоғи ҳам чўчиб тушди. Югуриб борди. Эри жаҳлдан ўзини қўйгани жой тополмаётганди. Унга бу жуда сифатли ва қимматбаҳо кўрпалигини, муҳими, чет элники эканлигини тушунтира бошлади. У бўлса баттар тутақиб, "Бунингдан на ҳаво ўтади, на устингда борлигини сезасан, топ, ўзимнинг пахта кўрпамни”, деб синтепондан қилдирган юмшоққина ёстиқларини ҳам юзига қарата отди. Бу ўзгаришларнинг оқибатими, ё эрида оқибат йўқми, билолмади. Шундай қилиб, кўрпа қимматбаҳо бўлгани билан эри учун бир пулга қиммат чиқди.

* * *

Яна қўшниникига маслаҳатга чиқди. "Ўзи турли пишириқлар қилиб, мазали овқатлар билан эрнинг кўнглини олишни биласизми?” – деди қўшниси. "Бўғирсоқ қилишни биламан”, деди. "Аттанг!” – деди қўшниси бошини сарак-сарак қилганича. Қўлига бир дунё масаллиқнинг рўйхатини тутқазди. "Шунча чиқим қилиб, яна пишириб ўтираманми, тайёрини олақолай”, деди. "Кўчанинг нарсаси билан эрнинг кўнглига йўл топиб бўлмайди”, – деди қўшниси. "Э, кўнглининг кўчасидан ўргилдим”, деб йўлга тушди. Ўша куни қўшниси кечгача уникида турли пишириқлар қилди. Кечқурун уйга келган хўжайини пишириқларни кўриб, "Қайси қўшни олиб чиқибди?” – деб сўради.

– Ўзим қилдим, – деди.

– Бўлиши мумкин эмас, – ишонмади у.

– Телевизорда тайёрлаб кўрсатди, қизиқиб тайёрлаб кўрдим, – деб ёлғонлади, – энди биринчиси унчаликмас-у, майли-да.

– Йўқ, биринчиси бўлсаям зўр чиқибди, бунақасини ҳеч емаганман. Эртага яна пишир, – деб қолди ялинганнамо.

Ўлди. Боя қўшниси пишираётганда ўғли билан бўлиб қандай тайёрланишини кўриб ҳам олмаганди.

– Масаллиққа кўп пул кетаркан-да, – деди иккиланиб.

– Ҳечқиси йўқ, қанча пул керак бўлса, тортинмай ишлатавер.

Қўшнисидан рецептини ёзиб олиб, беш мартача пишириб кўрди. Итга ташласа, ит емайдиган бир нарсалар бўлди. Кечқурун олдига қўйди. "Бугун ўғлингиз кўп инжиқлик қилди, пиширганларим ўхшамади”, деб баҳоналади. Хўжайини бўлса "Ҳечқиси йўқ, бўп туради”, деб ҳаммасини паққос туширди. Емаса керак деб ўйловди, ўзидан уялиб кетди. Чунки ейдиган даражада эмасди. Усти хом, ости кўмир. Турмуш ўртоғи уйда қилинган пишириқларни бу қадар яхши кўришини билмасди, рости. Егани учун ҳам виждони қийналиб, пишириқ қилишни астойдил ўрганди. Яна қўшнининг маслаҳати билан анча-мунча нарсаларни ўрганиб олди. Кечаси билан ухламаса ҳам уй-жойини озода тутиб, ош-овқатни вақтида қиладиган бўлди. Эрининг унга муносабати кундан-кунга яхшиланиб борарди. Азбаройи оиласига меҳри ошиб бораётганидан яна "ишдан бўшайман”га тушиб қолди. Эски одатларини бошламаса бўлмайди, шекилли.

* * *

Қўшниси турмуш ўртоғи билан жуда аҳил яшайди. Рўзғордаги ахлат тўкишми, нон олиб келишми, хуллас, кундалик барча ишлар эрининг зиммасида. Шаҳзода бўлса, бозор-ўчарни ҳам ўзи қилади. Хўжайини маошини тийин-тийинигача олиб келиб беради-ю, бошқа ҳеч нарса билан иши йўқ. Унинг наздида шунинг ўзи энг катта қаҳрамонлик. Ундан ортиқ хотинига яна қандай ёрдам бериш мумкин? Ҳатто киядиган кийимларини ҳам бозордан хотини олиб келиб бериши керак. "Бирга юринг”, деса, "Сенинг дидингга ишонаман, бозорга борсам бошим оғрийди”, дейди. Тавба, бола йиғласа боши оғрийди, бозорга борса боши оғрийди, пул сўраса қон босими ошади, эрталабдан-кечгача, кечдан-эрталабгача "ур-қир” киноларни кўриб эса ҳеч боши оғримайди.

Шуларни ўйлаб, боши қотиб юрган кунларнинг бирида қўшниси чиқиб, уларникидан хўжайинига телефон қилди. Атай тингламаса ҳам, овози қулоғига чалиниб турарди. Бир чиройли муомала қилар эканки, оғзи очилиб қолди. Охирида "Дадажониси, бўпти чарчаманг, қайтишингизда иложини топсангиз, иккитагина нон олакелинг”, деди.

Қойил қолди. Ахир ўзи эрига телефон қилганида ҳамиша "Телефонингиз доим банд бўлади, қайси хушторингиз билан гаплашяпсиз?” деб чақиб олишдан бошлайди-да. "Ишим шунақа-ку!” деб тушунтирмоқчи бўлса, "Баҳона қилманг”, деб жеркиб ташлайди.

Булардан хулоса чиқариб, хўжайинининг рақамларини терди. "Да” деган жаҳлдор овоз эшитилди (хотини телефон қилса асабийлашадиган бўлиб қолган). Бу гал шунчалик мулойим гапирдики, эри ҳайрон. "Бола билан чиқолмадим, қайтишингизда иккитагина нон олакелинг”, деди. Хўжайни бу муомаладан шошиб қолди. "Хўп-хўп, албатта обораман”, деди. "Майли, чарчаманг”, деб гўшакни қўйиб, қотиб-қотиб кулди. Чунки ҳалигача бунақа яхши гапириб кўрмаганди.

Кечқурун эри иккита эмас, тўртта нон кўтариб кириб келди. "Бўларкан-у”, деди ичида. Шу куни атайлаб ахлатни кеч соат ўн бир яримгача тўкмади. Рус тилида қандайдир детектив кино кўриб ётган эрининг олдига кириб, "Болани зўрға ухлатдим, энди ахлат тўкиб келақолай”, деди секингина мулойим мушукдай. Беш йиллик турмуши давомида бирон марта ахлат тўкмаган хўжайини пинагиниям бузмади. Шаҳзода ҳам имиллагандан имиллади. Бир маҳал эри: "Қўявер, кеч бўлди, эрталаб тўкарсан!” – деди виждони оз-моз қийналганидан. "Йўғ-ей, баракали уйни баракасиз қилиб турмасин”, деди ўзини бир оз ақллироқ кўрсатиб. Энди лифт тугмасини босувди ҳамки, ичкаридан эри чиқиб келди.

– Қўявер, ўзим тўкиб келаман, қўрқиб юрма, – деди у.

Ноилождан айтганини билиб:

– Қўрқмайман, дам олаверинг, чарчаб келгансиз, – деди мулозамат билан, гўё ўзи кун бўйи бекор ўтиргандай.

– Ўзи чекишга тушмоқчи бўлиб турувдим, бир йўла ахлатни ҳам ташлаб келаман, – деди.

Хуллас, ахлат ҳам тўкилди. Кўпинча қўшни дугоналари доим эрлари томондан эъзоздалигини кўриб, ўзидан хафа юрарди. Улардан кам жойим борми, деб ўйларди. Энди қараса, йўқ экан. Чунки эри бозор-ўчарни ҳам ўзи қила бошлади. Лекин ҳамма нарсани энг қимматидан, кўп-кўпдан олгани ёмон-да. Увол бўлиб қолади. Илгари ўзи рўзғорига лойиққина қиларди. Шунинг учун қийналсаям, олдинги вазифаларини яна ўз зиммасига олди. Аммо бундан норози эмас. Чунки энди эр-хотин жанжаллашмаяпти. Бир-бирини ҳурмат қилишни ўрганди. Шуни айтадилар-да, "яхши гап — жонга озиқ” деб.
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 43 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2018
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET