Понедельник, 28.05.2018, 12:41
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [204]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [253]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [119]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [47]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [290]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [42]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
Статистика


Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2018 » Апрель » 30 » Сиғинди кўнгил
12:32
Сиғинди кўнгил
Иш билан пойтахтга келдим. Бир оз муҳим юмушларим ҳам чиқиб қолди. Кўп ўқиб, кўзимни толиқтириб қўйибман шекилли, узоқни яхши кўролмаяпман. Дурустроқ врачга кўринсам девдим. Шу сабаб энди ўзимга қиз болабоп бирон бир бошпана топмасам бўлмайди.

Хайрият, худо етказдими, курсдошларимдан бирини тасодифан учратиб қолдим. Ўқишни тугатиб кетганимгаям тўрт ойга яқин вақт ўтибди. Анчадан бери кўришмаганимиз учун бир-биримизни саволга кўмиб ташладик:

– Турмушга чиқмадингми? – сўради ўртоғим Фозил.

– Йўқ, ҳозирча буни ўйламаяпман, олдин яхшироқ ишга жойлашиб олай.

– Э, оддий ўқитувчиликка ўқиганимиздан кейин барибир эмасми?! Бу касбнинг катта-кичик лавозими йўқ. Ўзингни маорифга бағишладингми, раҳбармисан ё ўқитувчи, бир хилда заҳмат чекасан.

– Гапинг тўғри, – маъқулладим мен.

– Тошкентда қанча юрасан? – сўради у.

– Икки ё уч ойлар чамаси. Зерикиб қоладиганга ўхшайман. Лекин даволанмасам бўлмайди. Соғлик баридан муҳим.

– Турадиган жойинг борми? Эндиям ётоқхонага боролмайсан-ку!

– Билмадим...

– Уйимга олиб кетай десам, қиз боласан, – деди у ўйланиб. Кейин бир қарорга келдими, деди: – Юр, мен билан. Бирга ишлайдиган ҳамкасбимга учрашиб кўрайлик.

Фозил мени шаҳар чеккасидаги оддийгина оилага жойлаштириб қўйди. Ўзи эса "Икки ойлик тикувчилик курсини ҳам гаплашиб қўяман, қиз болага ҳунар ҳам керак бўлади. Бўш вақтингда қатнайверасан”, деб қўшиб қўйди.

– Кўнглимни тоғдай кўтардинг, миннатдорман, – дедим хурсанд бўлиб.

– Ҳечқиси йўқ. Эсингдами, менга имтиҳонларда роса ёрдам берардинг, – деди у самимият билан.

* * *

Уй эгалари очиқ кўнгил одамлар экан. Бири-биридан ширин уч нафар қизлари бор. Улар билан тез тил топишиб кетдик. Қизалоқлар бирам шўхки, худди улоқчаларнинг ўзгинаси. Бир ҳафта-ўн кун ичида мен чинакамига бу оиланинг аъзосига айланиб қолдим. Бизнинг аҳил-иноқлигимиздан қизларнинг отаси ва кўзларида доимо қандайдир дард акс этиб турувчи уй бекаси ҳам беҳад шод эдилар.

Бир куни шу аёл билан суҳбатлашиб ўтирганимизда, гап орасида ўринсиз савол бериб қўйдим:

– Турмуш ўртоғингиз билан бошқа-бошқа вилоятлардан экансиз. Ота-онангиз сизни узоқ жойга турмушга беришга қийинчилик билан рози бўлган бўлишса керак.

У индамади. Фақат кўзларини ерга тикиб, бир хўрсиниб қўйди. Бошқа бу ҳақда чурқ этмадим. Кунларимиз шу зайлда бир текис ўтаётган паллада қизлардан бири шундай деб қолди:

– Опажон, бугун уйимизга Холида холам келарканлар. Уларни биз ҳам кўрганмиз-у, лекин ҳозир эслай олмаймиз. Ойим айтдиларки, кичкина холам бизникига борган пайтларда ҳали ёш бола эканмиз.

– Ундай бўлса, меҳмонни кутиб олиш учун тараддуд кўрамиз. Мен деразани артаман. Сиз хоналарни йиғиштиринг, – дедим.

Ойна ювишга латта ҳўллаётсам, аёл оҳиста ёнимга келди. Ундан-бундан гапирган бўлди-да:

– Ҳалитдан узр сўраб қўяй, синглимнинг феъли ғалатироқ. Ўзи сиз қатори қиз. Ўйлайманки, уни тўғри тушунишга ҳаракат қиласиз. Дадам вафот этгач, ойим якка ўзлари катта қилдилар. Тарбияси бўш, кўнгли ярим, – деди.

– Буёғини ўзимга қўйиб беринг, синглингиз билан қалин дугона бўлиб кетамиз, мана кўрасиз, – дея хушҳол жавоб қайтардим.

Бир оз вақт ўтгач, эшик қўнғироғи жиринглади. Аёл бориб эшикни очди. Озғин, қошлари чимирилган, сарғимтир тусли, ёши йигирмани қоралаб қолган қиз билан катта ёшли бир жувон кириб келди. Улар бир-бирларига анча тикилиб туриб қолишди. Сўнг аёл ўзини жувоннинг бағрига отди, бир оз йиғлаб олишгандан кейин сўрашиш навбати қизга келди.

Опа-сингилларнинг ўзаро муносабати мени қизиқтирарди. Мана, ҳозир неча йиллардан бери кўришмаган эгачилар яна қанча кўз ёши қилиб олишса керак, деб ўйладим. Бироқ қиз "Салом”, деб аёлнинг ёнидан бепарво ўтди-ю, уларга пешвоз чиққан поччасига эринибгина қўл чўзиб қўяқолди. Эшикдан уришиб-туртишиб келган қизлар ўзларини холажонининг қучоғига отишди, бегонасирашмадиям. Аммо уларни эркалаб, ўпиб қўйиш у ёқда турсин, "Боринглар, ташқарида ўйнанглар!” дейишдан нарига ўтмади. Мен томонга-ку, ақалли назар ҳам ташлаб қўймади. Ана холос!

Тавба, ростдан ҳам ғалатироқ қиз экан. Унинг кўнглига қўл солиш бамисоли ўтмас арра билан дарахт қирқишдек гап бўлса керак. Ҳайтовур, шериги — ўрта ёшлардаги қорачадан келган жувон қуюққина сўрашди. Бу аёл ҳам уларга қариндош экан. Чой-пойга уннаётсам, уй бекаси ошхонага меҳмон аёлни бошлаб кирди. Улар паст овозда нималарнидир пичирлаб гаплашишарди. Ёнгинасида турганим учун, хоҳласам-хоҳламасам гаплари қулоғимга чалиниб турарди. "Мен бугун қайтмасам бўлмайди”, деб нималарнидир уқтира бошлади меҳмон. "У ёқда қиладиган зарур ишларим кўп. Бунинг ҳар кимникида тентираб юрибди. Эт-билан тирноқни ажратиб бўлмайди. Шу ёшгача қишлоқдан бошқа жойга чиқмади. Имконинг келса, бирон ўқишга жойлаб қўй. Сенгаям, унгаям ичим ачиганидан олиб келдим. Болани бошқа қийнама, ахир”, – деди куйиниб.

Бека унга жавобан бош ирғашдан нарига ўтмасди. Менга парвоям қилишмади. Бир соат ўтар-ўтмас, жувон кетиши кераклигини айтиб уй эгаларидан узр сўради.

– Шунча узоқ йўлдан келдингиз, бир-икки кун дам олинг, шаҳар айлантирамиз, – деди оила бошлиғи.

– Шундоғам қайнсинглингизни ташлаб кетяпман. Ўқийман, девди. Энди Холидага ўзинглар қарашворарсизлар. Тушунган одамсиз, мен йўриғини билмайман.

Шундай деб ўрнидан турди. Биз уларни кузатиб қўйдик.

* * *

Машғулотларга ҳафтасига олти кун бир соатдан қатнаётган эдим. Қўлим тикишга анча ўрганиб қолди деганимда, доктор "Даволанаётган пайтда кўзингизга зарар” дея униям ман қилди. Энди буёғига кун бўйи уйда ўтираман. Мен, Холида ва қизлар уйда қоламиз. Дарвоқе, олдинига меҳмон қизнинг феъли тор экан, деб кўнглим совиганди. Кейин эса ростини айтсам, унинг табиати, феъл-атворига роса қизиқиб қолдим. У менга ёқди, десам ҳам бўлаверади. Ўтаётган кунларда опа-сингилнинг бирон марта гаплашиб ўтирганини кўрмадим. Гўё тўқнаш келиб қолишдан қўрққандек ўзларини олиб қочишарди. Нима бўлгандаям, менинг таажжубланиб қўйишдан бошқа иложим йўқ эди.

Бир куни эрталаб ҳовлига чиқдим. Эр-хотин барвақт туриб ишга кетиб бўлишганди. Қизлар қий-чув солиб қувлашмачоқ ўйнашаяпти. Нарироқда тош устида уларни холаси паришонгина кузатиб ўтирибди. Аста ёнига бориб чўккаладим. Кичкинтойларнинг беғубор қўзичоқдай сакрашига ҳавасим келганидан беихтиёр:

– Қандай ажойиб қизлар, – дедим. Диққатини бўлганим учунми, "ҳамроҳим” кўз остидан норози қиёфада қараб қўйди. Уни гапга солишнинг айни мавриди эканини билиб, бепарво оҳангда гапимни давом эттирдим:

– Шунақа ширин жиянларингиз борлигидан бошингиз осмонга етса керак?

У жавоб ўрнига сукут сақлашни лозим топди. Суви сиқилган лимондай "пучайиб” қолдим. Муғамбирлигим тутиб:

– Биламан, роса яхши кўрасиз, – қўшиб қўйдим бўш келишни истамай.

– Ҳеч қачон яхши кўрмайман, – деди у кутилмаганда томдан тараша тушгандай қилиб қўрс оҳангда ва кўзимга тик қараб гапини давом эттирди:

– Улар менинг жиянларим эмас, душманларим! Кўришга кўзим йўқ уларни, – деди-ю, шарт ўрнидан туриб, қизлар томонга қараб кетди.

Негадир шу тобда ойимга тақлид қилиб ёқамни ушлаб қўйдим. Бекорга уларни эслаганим йўқ. Юрган йўлимда насиҳатларини қулоғимга қуйгани қуйган: "Қизим, ака-опангнинг болалари сенга туғишган ука-синглинг кабидир. Жигарбандингнинг боласи ўз болангдан кам бўлмайди”.

Уйга кирганимда ташқаридан Холиданинг бақириб-чақиргани, қизларнинг йиғлаган овози эшитилди. Уришиб қолишди шекилли.

Ҳаш-паш дегунча бир ярим ой вақт ўтиб кетганини сезмай қолибман. Менга булар қанчалик меҳрибонлик қилишмасин, барибир уйимни жуда соғиниб кетдим. Айниқса, ойимни. Шуни ўйлаганим ҳамоно пиқиллаб йиғлаб юбордим.

– Нега йиғлаяпсан?

Холида хонага қачон кирди экан?! Кап-катта қиз қилиғимдан уялиб кетдим.

– Уйимни соғиндим, – дедим ўзимни аранг тўхтатиб ҳиқиллаганча. Бир нафас жим бўлиб қолдик.

– Мен ҳам, – дея пичирлади овози бўғзига тиқилиб гапида давом этди: – Лекин кимни? Буни ўзим ҳам билмайман. Тўғрисини айтинг, опамга ўхшайманми?

– Эътибор бермаганман... Ўхшасангиз керак. Ҳарҳолда опа-сингилсизлар.

– Ҳечам опа-сингил эмасмиз. Манави жинқарчалар менинг ҳеч қанақа жиянларим эмас, сингилларим бўлади.

– Айтгандим-ку, уларни яхши кўрасиз деб.

– Мен буни гапираётганим йўқ. Тўрталамизни битта аёл дунёга келтирган демоқчиман.

– Нима сизларни асраб олишганми?

– Сиғинди бўлганимдан кўра асранди бўлганим минг карра афзал эди. Бир куни кимгадир кўнглимни очишим аниқ. Сизга ҳаммасини гапириб бераман.

"Ҳа, шулар менинг ўрнимни эгаллашган. Қанчалик ҳаракат қилмай, яхши кўролмайман уларни. Гўёки, ҳаммасига қизалоқлар айбдордек. Аслида-ку, бу норасидаларда заррача ҳам гуноҳ йўқ. Ўша сиз опам деб ўйлаган аёл — менинг туққан онам. У бир пайтлар ҳозирги кўринишидан минг чандон гўзал бўлган. Ишонмасангиз, мана кўринг — унинг сурати. Доим ёнимда олиб юраман. Ўша пайтда қишлоқнинг энг олди қизи бўлганлигидан ўзига бино қўйиб, ота-она раъйига ҳам қарамай, ўзи севган йигит билан турмуш қуради. Шуниси ёмонки, оилада қайнанасининг гапини бир пулга қиммат деб билади. Сабаби, у ўзини ҳуснда ва ақлда тенгсиз деб ҳисоблаган. Оқибат, келишмовчилик, майда гап кўпайиб, эр-хотин ажрашишга мажбур бўлган. Ўртада норасида гўдак етим қолади. Шу чақалоқ мен эканман.

Онам эса мени ташлаб, пойтахтга жўнаб кетган. Ниятига етиб нуфузли олийгоҳ талабаси бўлади. Ўтмишини ҳаммадан қаттиқ сир тутиб, ўзини бокира, яхши тарбия кўрган жиддий қиз қилиб кўрсатганлар. Ўзини қай мақомга солганини билмадим-у, худди шу таассурот билан ҳозирги эрига, ҳали уйланмаган содда қишлоқ йигитига тегиб олади.

Бора-бора мени ҳам, бошқаларни ҳам бутунлай унутган онам янги ҳаётига сингиб кетган.

Мени эса бувим ва бобом раҳматли кичик фарзандимиз, деб ҳужжатлаштиришади. Уларнинг боласи эмаслигим жуда қаттиқ сир тутилган. Аслида кимлигимни олтинчи синфда ўқиб юрган пайтларимда билганман. Қўшни дугонам билан ниманидир устида тортишиб қолдик. Бирдан сочимга чангал солиб, қаттиқ тортди. Йиғлаб юбордим. "Ойимга айтиб бераман” деб йиғлаб кетаётсам, орқамдан:

– Сенда она нима қилади? Ташлаб кетган экан-ку, етимча — етти кулча, – деди хунук тиржайиб.

– Ёлғон, – дедим кўз ёшларимни артиб. – Ўзингдан тўқима.

– Ҳеч ҳам тўқиётганим йўқ-да. Анув куни ойинг бизникига кирганида айтдилар. "Катта қизим телеграмма жўнатиб, қизини бериб юборишимни сўрабди. Кафтимда тутиб ўстирган боламни қандай бериб юбораман? Бермай десам, ўз онаси”, дедилар. Билиб қўй, Холи! Ман кўп нарсани биламан. Шунақа!

– Йўқол, бўлмаган гапни гапирма, – деб уй томонга чопиб кетдим. Эшикдан кирибоқ ойимга, ҳозиргина дугонамнинг айтиши бўйича эса бувимга дуч келдим. Ҳаммасини сўрамоқчи эдим-у, ботинолмай, қучоғига бош қўйиб йиғлаб юбордим. Боя айтилган гаплар ҳақиқат бўлиб чиқишидан қўрқдим, жуда қўрқдим.

У киши менга тасалли бериб:

– Нима бўлди қизалоғим? Яна бирон ким билан уришдингми? Йиғламасанг, сенга зўр бир хушхабар айтаман. Катта опанг бир ўзи ёш болаларига қарашга қийналаётган экан. Сени жўнатишимни сўраб, телеграмма юборибди. Эртага эрта билан аканг сени олиб йўлга чиқади, бошингни ювиб ол, қизим, – дедилар мени юпатган оҳангда.

Тушундим. Сўрамасам ҳам борини билдим. Мен бу аёлнинг қизи эмас эканман.

Эртаси куни йўлга чиқдик. Уларникига ҳақиқий ота-онамни топиб олгандай ҳаяжон ва қўрқув билан борувдим. "Демак, мен онамга керак эканман”, деган болаларча соддалик бор эди юрагимда. Аммо бунинг акси бўлиб чиқди. Муддаоси — ёш болалари ва уйига қараб ўтириш учун қўл-оёғи чаққонроқ югурдак топиш эканлигини ўн кун ҳам ўтмай англаб етдим. Бошқа яшай олмай, ортимга қайтиб келдим. Вақт ўтиб уларни Тошкентга — мана шу ҳовлига кўчиб кетибди, деб эшитдик.

Мени оқ ювиб, оқ тараган бувим вафот этгач, куним тоғам ва холаларимга хизмат қилиш билан ўтадиган бўлди. Ота-онасига керак бўлмаган фарзандга ким ҳам меҳр берарди. Мени сал уришишса ҳам тоғдай ботиб кетади. Ҳар бирининг эшигида кун кўриш жонимга тегди. Ўз отамнинг-ку кимлигиниям билмайман. Ҳеч бўлмаса онам тирик, болам деб бағрига босар, деб таваккал йўлга чиқдим. Мана кўриб турганингиздек, мени ташлаб кетган онамни излаб келиб нимагаям эришдим. Гарчи катта опам деб билган одамимдан: "Мен сенинг онангман”, деган гапни эшитиш нечоғлиқ оғир бўлсаям, худди шу бир жумла гапни эшитиш учун келгандим. Йўқ, айтмадилар. Бунга ҳаққи йўқлигини яхши билгани учундир, балки. Ўз онамни фалончи опа деб чақираман, поччам менга ўгай ота эканлигини хаёлигаям келтирмайди. Ота-она меҳрига қониб улғайган бу кичкинтойлар эса мени ҳеч қачон тушуна олишмаса керак”.

Шундай дея у бошидан ўтганларни менга ҳикоя қилиб берди.

* * *

Эр-хотин олдинма-кетин ишдан қайтиб келишди. Хуш кайфият билан кечки овқатга ўтирдик. Ота қизлари билан суҳбатлашгиси келиб, уларнинг кенжасини сўроққа тутди.

– Биз йўғимизда одобли қиз бўлиб юрдингми, шириним?

Шундоғам "тўлиб-тошиб” ўтирган қизча бийрон тиллари билан бидирлаб кетди:

– Дада, холамга айтинг, уйимиздан кетсин. Сиз кетганда роса уришди. Бизни ёмон кўради. Ўзини дадасига борсин, – деди.

– Ойимга айтсак, фақат айб ўзларингда, дейдилар. Холамнинг ёнини олиш учун бизни уришадилар, – гапга аралашди ўртанчаси.

Катта қизи аввалига индамай ўтирди-ю, бўлмади. Уям юрагидагини тўкиб солди:

– Худди анавинда ўқиб берган эртагингиздаги Зумраднинг ўгай опаси Қимматга ўхшаб турткилайверадилар.

Жиблажибонларнинг холаси кўзида ёш қалқди. Аёлга тикилиб, кўзлари билан ундан нажот излади. Пушаймонлик, қўрқув, изтироб, ваҳимадан бўлак ҳеч нарса тополмагач, юзи қатъий тус олди. Тўсатдан рўпарасида ўтирган "поччаси”га қараб деди:

– Биз тарафга кетадиган поезднинг соатини аниқлаб беринг!

Уй эгаси ўнғайсизланиб жавоб қайтарди:

– Нималар деяпсиз? Бу чақимчиларга эътибор берманг! Ўз опангизнинг уйи, бегонаникидамассиз. Ёш бола-да, нима деганига ақли етармиди! Хотин, кел ўзинг гапир синглингга!

– Шунча йилда сени зўрға уйимга опкелдим деганимда, энди қўйиб юбораманми? Қишлоқда чанг ютиб, қора меҳнатда юрганинг яхшими? Онанг ўрнида она бўлишга тайёрман, лекин кетаман дема.

– Узр опа, – деди Холида алам билан. – Онанинг йўриғи бошқа экан. Опалар уларнинг ўрнини босолмаслигига амин бўлдим. Менга кўрсатмоқчи бўлган меҳр-муҳаббатингизниям қўшиб фарзандларингизга беринг. Ахир, улар ўз болангиз, мен эса бор-йўғи бир сингилман, холос. Йиллар давомида бегоналашиб кетибмиз. Энди ҳам бир-биримизсиз ўлиб қолмасак керак.

Аёл надомат билан ич-ичидан оғриқли жавоб берди:

– Сен... Сен ҳали ҳеч нарсани билмайсан-ку. Шу... жиянларингга меҳрлироқ бўлсанг нима қиларди?!

– Меҳр олиш учун олдин уни бериш керак. Оналар, кимлигидан қатъий назар, фарзандларига меҳрини тенг тақсимлашга мажбурдирлар. Қалби она тафти билан исимаганларнинг қаҳри қаттиқ бўлса, ҳеч ажабланманг.

Ҳеч нимани тушунмай ўтирган ўгай отасига қараб:

– Кетдикми почча, – деб ўрнидан турди. Нигоҳи қизларга тушиб, бир зум тўхтади.

– Билиб қўйинглар, – деди у. – Сиз ўқиган эртакдаги ўгай она Зумрадни ёмон кўрсаям, ҳеч бўлмаса, ўзи дунёга келтирган қизи Қимматни жонидан ортиқ кўради. Афсоналарда оналар боласининг бахти учун юрагини суғуриб беради. Ҳаётда эса акси. Баъзи оналарга ўзи дунёга келтирган фарзанди ортиқча юк бўлиб қолади. Улар боласидан кўз юмиш эвазига бахтли ҳаёт кечирадилар. Бир бахтиқарони нима учун дунёга келтирганини ўйлаб ҳам кўришмайди. Илоҳо, тирик етимлик ва ўз онасининг ўгай қарашларидан Тангри сизларни асрасин! – деди-ю, чиқиб кетди.

Хайрлашиш илинжида ўрнимдан турдим. Бироқ у, шу хонадонга кириб келган куни сингари кетаётиб ҳам мен томонга қараб қўймади.

Бутунлай кетди. Бир-икки кун ўтгач, уни тез соғиниб қолдим. Хат ёзиш учун ён дафтарчамни очиб қарадим. Илгарироқ унга, яшаш жойингизнинг манзилини ёзиб беринг, деб илтимос қилган эдим. Лекин манзил ўрнида унда шундай сатрлар битилган эди:

Бувимга боламан, онамга сингил,

Отамни танимай ўтиб кетаман.

Ўртада сарсонман ташландиқ кўнгил,

Айтинг, бу дунёда яшаб нетаман?!
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 41 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2018
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET