Суббота, 25.05.2019, 14:12
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [461]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [479]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [288]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [404]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [667]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Май » 13 » ШАЙТАНАТ… (6-қисм. Биринчи китоб)
14:36
ШАЙТАНАТ… (6-қисм. Биринчи китоб)
— Бекорга қўйиб юбординг. Тинчитиш керак эди, — деди Ҳайдар, бармоқларини қисирлатиб. Унинг одатини билмаган киши ҳозир мушт урганда панжалари чиқиб кетган экан, энди жойига соляпти, деб ўйлаши мумкин. Бармоқларини қисирлатиш — асабийлашаётганидан дарак. Асадбек уч нарсага тоқат қилолмайди: лаганга қошиқ ёки санчқи тегиб тарақласа, ёнидаги одам овқатни чапиллатиб еса, бармоқлар қисирласа ғаши келиб миясига игна санчилгандай бўлади. Тақдирнинг ғирром ўйини бу «фазилат»ларнинг барчасини Ҳайдарга насиб этган. Йиллар мобайнида Асадбек унга танбеҳ беравериб чарчади. Агар бу танбеҳлар молга айтилса, у туппа-тузук одамга айланиб қолиши мумкин эди. Лекин Кесакполвон яратган эгам ато этган бу «фазилат»ларига заррача хиёнат қилмай яшаяпти.

Асаб торлари таранг тортилган Асадбек унга ўқрайиб қараб туриб, охири портлади:

— Жим ўтирсанг-чи, бирпас!

Дунёнинг оромини шу бармоқлар қисирлаши бузиб тургандай, хонани бирданига сукунат босди. Иккала аъён Асадбекка тикилиб ўтираверишди. Бир неча нафаслик сукут Асадбекнинг ҳам жонига тегиб, оҳиста гап бошлади:

— Уни тинчитиш осон… Ўша ёқда тинчийди. Мен хоинларни ҳеч қачон кечирган эмасман. Ёзувларни менга Ҳосилбойвачча берди. Нима учун берди, ўйлаб кўр-чи? Мени яхши кўргани учунми? У «Асадбек Кесакполвон деган аҳмоқ ошнасининг маслаҳатига юради», деб ўйлаган. У пайт пойлаяпти. Унинг пули кўп, аммо ақли калта.

— Ақли калталардан кўпроқ қўрқиш керак, — деди Чувринди.

Асадбек унга ялт этиб қаради. «Қўрқиш керак» деган ибора унга ёқмади. Чувринди бу қарашнинг маъносини тушуниб, гапига тузатиш киритди:

— Эҳтиёт бўлиш керак, демоқчиман. Ақли калталар ўйлаб, ишни пишитиб сўнг жангга кирмайди, кутилмаганда чанг солиб, ўзини ҳам, бошқани ҳам вайрон қилади.

— Ҳосилбойвачча ҳали-бери менга уруш очмайди. Янги пайдо бўлаётган майда тўдалардан эҳтиёт бўлиш керак.

— Гапингиз тўғри, — деди Чувринди, — бир ҳикмат бор: тариқдай мамлакатнинг раҳбарлари камбағалликдан чиқиш йўлларини излаб, охири Америкага уруш очмоқчи бўлишибди. Уруш очсак, улар бизнинг юртимизни босиб олишади, сўнг халқимизни боқишга мажбур бўлишади, дейишибди. Шу қарорга келишганда улардан бири: «агар биз уларни енгсак-чи, халқини қандай боқамиз?» деб ташвишланган экан.

— Агар катта мамлакат лаллайса ҳар бало бўлиши мумкин, — деди Асадбек. Сўнг Кесакполвонга юзланди: — Отарчининг қайтганини эшитганмидинг?

— Қайси отарчи?

— Элчин. Эсингдан чиқдими?

— Ҳа, уми? Эшитувдим.

— Нега менга айтмадинг?

— Чакки қадам босгани йўқ. Тинчгина юрибди.

— Тинчгина юрибдими? Сен унинг ўрнида бўлганингда тинчгина юрармидинг?!

— Мени ўша сўтакка тенглаштирасанми?

— Бўпти, гапни чайнама. Энди қарзимизни узишимиз керак. У сен ўйлаган сўтакларданмас. Эркак у, билиб қўй! Депутатнинг қизи бўйига етиб қолганми?

Чувринди Асадбекнинг мақсадини англаб, бош ирғади.

— Ҳайдар, Шилимшиқдан хабар борми?

— Юрибди, Челябинскда.

— Уни қайтариш керак. Отарчига рўпара қиламиз. Ўчини биздан эмас, ўшандан олаверсин. Маҳмуд, Шарифнинг иши ёш боланинг қўлида экан. Винзаводга қизиқаётган эмиш. Кимлигини билиб қўй.

— Билиб қўйганман. Тўйтепалик бола. Ота-онаси кетмончи. Ўзига илмдан Худо берган экан. Лекин илмни ташлаб бу ёққа ўтибди.

— Нега?

— Акасини ўлдириб кетишган экан. Шунга алам қилгандир.

— Ким ўлдирган экан, аниқлаб қўй.

Бу буйруқ Кесакполвонга қарата айтилган эди. У нима қилиш лозимлигини тушунди. Маҳмуд Ҳайдарга нисбатан зийрак, мулоҳазали эди. Асадбек атрофидагилар уларни бир одам танаси аъзолари, яъни Ҳайдар — қўл-оёқ, Маҳмуд — бош, Асадбекни эса юракка қиёс қилар эдилар. Асадбекдан марҳамат истаганлар аввал Маҳмудга учрашишни маъқул кўрадилар. Унинг лақаби «Чувринди» бўлгани билан ақлан бой эди. Кўп йиллар муқаддам бекатда хароб ҳолда тентираб юрганида Асадбекка эмас, бирон илм эгасининг назарига тушганида катта олим бўлиб кетиши шубҳасиз эди. Банданинг эмас, Яратганнинг амри вожиб бўлади, деганларидек, мана ҳозир Маҳмуд Фанлар академиясида эмас, қасрга айлантирилган ертўлада Асадбек билан юзма-юз ўтирибди. Олимлар тунги зиёфатдан ҳали ўзларига келганларича йўқ, у эса тиниқ ақли билан тетик ўтирибди. Асадбек юрагидаги зардобни яширишга қанчалик уринмасин, Маҳмуд унинг вужудида уйғонган ғалаён ўтини аллақачон сезган. Бу зардоб, бу ғалаён фақатгина қизининг тақдирига боғлиқ эмаслигини ҳам фаҳмлади. У Асадбекнинг бир оз жим қолганидан фойдаланиб, ўрнидан турди-да, эшикни очиб қараб қўйди. Бўтқага шу қарашнинг ўзи кифоя қилди. Зум ўтмай патнис кўтариб кириб, пиёлалардаги қаҳваларни таъзим билан бир-бир узатди.

Асадбек пиёлани олди-ю, қаҳвани ичмади. Бўтқа чиқиб кетгач, Маҳмудга юзланди:

— Ўғлинг неччига кирди?

— Йигирма иккига.

— Кичик ўғлим йигирма олтига қараб кетяпти, — Асадбек шундай деб маъюс тортди. — Топган-тутганларимиз невара-чевараларимизга ҳам етиб ортади. Бизга яна нима керак?

Маҳмуд жавоб бермади. Ҳайдар эса ажабланиб, қўлидаги пиёлани юмшоқ курсининг ёнсуянчиғига қўйди.

— Бек, тинчликми ўзи, сенга нима бўлди?

— Менгами? — Асадбек маъюс жилмайди. — Менга ҳеч нима бўлмади. Лекин… осойишта ҳаётимиз тугаганга ўхшайди.

Асадбек салкам қирқ йиллик безовталикни, курашни, таҳликали йилларни, жон талвасасида юришларни осойишта ҳаёт, деган экан, бу осойишталик тугаган бўлса нималар юз бериши мумкинлигини тасаввур этиб кўринг.

— Биз урушга кираётганга ўхшаймиз, — деди Асадбек ўша синиқ оҳангда. — Бизга уруш очганлар — майда тўда. Майда тўда уюшганроқ бўлади. Улар бизга уруш очганларини маълум қилдилар. — Асадбек қизи воқеасини назарда тутган эди, аъёнлар буни тушундилар. — Лекин мен урушни истамайман. Мен уларнинг мақсадини билишим керак. Дарди бойлик бўлса, бераман. Шаҳарга ҳокимликни истаса — олсин. Агар мақсади ёлғиз ўч олиш бўлса, ноиложмиз, урушамиз. Аммо бу сўнгги уруш бўлади. Энди мен винзаводдаги тентак олим болага жон куйдираётганимнинг сабабини сенларга айтиб қўяй. Биз бу заводни давлатдан сотиб олишимиз керак. Бу олим бола бизга шунда асқотади. Чет элнинг назарига тушган олимни қўлдан чиқарсак, ўтакетган аҳмоқ бўламиз. Шу бола орқали Португалия билан алоқа боғлаймиз. Заводдан олаётган сариқ чақаларимиз олтинга айланиши керак.

Бу гап Маҳмуд учун янгилик эмас эди. Корхоналар ижарага берила бошлаганида Асадбек бир неча йигитларига такси машиналар олиб берди, аммо каттароқ ишга қўл урмади. У кутган пайт энди келди: корхоналарни сотиб олиш фурсати етди. Бунинг учун завод хароб ҳолга келиши, сўнг сотиб олиниши зарур. Корхонани хароб ҳолга олиб келиш қийин иш эмас. Бироқ уни дунё билан тиллаша оладиган даражага етказиш қийин. Бунинг учун ақл керак. Ақлни Асадбек Шарифда кўрган, уни бош муҳандисликка тайин этишда ана шу мақсадни кўзлаган эди.

Асосан ижрочиликка кўникиб қолган Кесакполвон Асадбекнинг шу ишларига кўпам тушунмас, шу ишдан бир гап чиқар, деб, унча аралашмас ҳам эди. Мана ҳозир «бир иш чиқаётганига» ишониб, ҳайратга тушди.

***

— Сизни чиқариб юборишмоқчи бўлишган экан, ўзингиз кўнмаганмишсиз? — деди ҳамшира.

— Сизни ташлаб кетгим келмади, — деди Анвар, жилмайиб.

— Э, қўйинг-э…

—… Мен сизни ўйласам

Чароғон бўлади оламим.

Мен сизни ўйласам

Қора қон бўлади оламим…

— Анвар ака, қўйинг, бунақа гапларни… Шунақа десангиз… гаплашмай қўяман…

Ҳамшира шундай деб кафтларини юзларига босди. Анварнинг ширин сўзлари унга ёққан, бу сўзлар вужудидаги шайтонни уйғотган, шайтон эса фурсатни қўлдан бермай, аёлнинг нозик ҳисларини қўзғата бошлаган эди. Айни чоғда, сергак фаришталар аёлнинг уят, номус, ҳаё томирларини уйғотмоққа киришган эдилар. Осмондаги булут тўдалари тўқнашиб яшин чаққани каби бу вужудда икки куч аёл юрагини ёндириб, ларзага солди. Бу кучдан жувоннинг юзларигача қизариб кетди. Чироқнинг хира нурида ҳамширадаги бу ўзгариш сезилмаса-да, у ўнғайсизланиб, юзларини кафтлари билан тўсган эди.

Анвар жувондаги бу ўзгаришни сезди. Кундузи бир шифохонада ҳамширалик қилиб, бу ерда ҳафтанинг икки тунида навбатда турувчи, устига-устак қўшни идорада фаррошликни ҳам бўйнига олган бу аёл ҳар қандай эркакнинг хаёлини ўғирлаши тайин эди. Бу хушрўй аёлнинг эри мажруҳ экани, тўшакдан туролмаслигини билган эркак эса унга бир қармоқ ташлаб кўрмаса кўнгли тинчимас. Ҳамшира бунга кўникиб қолган. Кўзларини чақчайтириб туриб кўнгил изҳор қилган, айниқса билагига қўл юборганларида у эркак зотидан, ҳатто баъзан ўз эридан ҳам нафратланиб кетади. «Эрим соғ бўлганида шуларга ўхшар эдими», деб ўзига ўзи савол беради. Болалигида хасталаниб, сўнг тўшакка бир умр михланган бу йигитни яхши кўриб теккан. Кўнглида уйғонган ҳис нима эди — муҳаббатми ё раҳм-шафқатми аниқ билмайди. Йигитни хастахонада илк кўрганида юраги ғалати бўлди. Юзида кулгичи бор, кўзлари қисиқроқ, қошлари қалин бу йигит истарали, сўзлари эса ширин эди. У худди хиргойи қилаётгандек ширин гапирарди… Бошқа ҳамширалар муолажа қилишса, гапга солишса унинг ғаши келадиган бўлди… Отаси кўнглида норизо бўлса-да, сиртига чиқармади. «Шу ғарибга бахт берса, савоб», деди. Дунёдаги энг хушсурат йигитни куёв қиламан, деган умидда юрган онаси кўз ёши тўкди-ю, барибир кўнди. Баъзилар тўрт мучаси соғ гўзалларга етишгунча дард чекишади. Ҳозир юзларига кафтларини босиб турган жувон эса хаста йигитга етгунча кўп қийналди. У кечирган тўлғоқли тунлар тасвири алоҳида достон бўлар. Кўнглини муҳаббат чақмоғи озгина бўлса ҳам ёритган инсонга бу кечмишлар бегона эмас.

Ҳамшира кўнглида шилқимлик уйғонган эркакларга дуч келганида тўшакда ётган эри кўз олдига келарди. Шунда унга хиёнат қилгандай, ўзини ўзи лаънатлар эди. Билагига бегона эркакнинг қўли теккудай бўлса вужуди кирлангандай, ёмон бир касал илашиб қолгандай туюлар, уйига қайтгач, эрининг кўзига боқишга қурби етмас, болаларини ўпишга ҳам юраги бетламас эди. Уйига гўё ҳаромни бошлаб келгандай ўзидан-ўзи нафратланар, дунёни бунчалар яралганидан хафа бўлиб кетарди. Баъзи ҳолларда «ерим соғ бўлганида шу йўлда юрарми эди» деб савол ташлаб, юраги баттар эзилиб кетарди. Номусни жондан азиз билган аёл хиёнатга дуч келса нима бўларкин? Минг йиллар муқаддам ўтган Еврипид деган шоир:

Номуссизлик гар илашса никоҳ ипига

Аёл қалби шу қадарли қонсирагайки,

Тополмайсиз ер юзида бунақасини,

деганида балки бизнинг ҳамширани назарда тутгандир.

Хуллас, рашк мавжуд, аммо хиёнатга бегона оила соҳибаси гарчи Анварга меҳри бўлса-да, чегарадан чиқа олмас эди. Чегарада номус, иффат, ҳаё деган қўриқчилар борки, улар иблиснинг зарбаларига йўл бермайдилар. Ҳамшира «шунақа десангиз… гаплашмай қўяман» деганида шунчаки пўписа қилмади. Ҳозир Анвар гапни шу оҳангда давом эттирса, чиндан ҳам суҳбатга чек қўяр эди.

Анвар ҳамширанинг гапини ёлғон пўписа деб англамади. Балки гаплари нотўғри талқин этилганидан афсусланди:

— Дилобар, — деди у, — сиз мени тушунмадингиз. Эркак билан аёл бир-бирини яхши кўрса мақсад фақат тўшак бўлмайди-ку? Ака-сингилдай яхши кўриш мумкинми? Мен сизнинг қошу кўзингизни эмас, фақат инсон боласига хос одатларингизни яхши кўришга ҳаққим йўқми? Ёруғ оламда беш миллиардга яқин одам яшаркан. Лекин кўнгил баъзан бешта яхши одамга муҳтож бўлади-ку? Шу беш одамнинг бири аёл бўлиши мумкин эмасми?

Дилобар «Гапингиз ростми?» дегандай унга бир қараб олди. Анвар бошини эгиб, кўзларини бир нуқтага қадаб ўтирар эди. Ҳамширанинг қараб қўйганини сезмади.

— Сиз мендан нафратланманг. Агар сиз мендан ранжисангиз… мен дунёдан нафратланаман.

Олисларни кўриш учун умр карвони,

Сабоқ экан, кипригимни ёш қилиб қўйди.

Кейинчалик ҳар бир кузнинг барги хазони

Юмшоққина юрагимни тош қилиб қўйди.

Дилобар орадаги синиқликни кўтариш учун гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди:

— Янги шеърингизми?

— Йўқ, — Анвар бошини кўтармай жавоб берди, — Асқар Қосим деган шоирники. Тақдирим ўхшайди, аммо шеъриятига етишим мушкул. Балки умрим ҳам ўхшар.

— Умрим?.. У одам тирикми?

— Йўқ… ўзини осган.

Дилобар титраб кетди.

— Осган?

— Ҳа.

— Нимага?

— Буни тушунишингиз қийин. Охирги шеърини айтайми?

— Айтинг.

«Бошгинамга ағанаган, катта тоғлар, алвидо!

Мен кетарман ҳасратланиб, руҳи соғлар, алвидо!

Бу дунёнинг шўришига навниҳоллар тебранинг,

Эслироқ боғбони йўқ, қолди боғлар, алвидо!»

— Вой, бечора…

— Бечора эмас. Чорасини топди, мард экан.

— Қўйинг, бунақа гапларни. Ўзини ўлдириш… мардлик эмас.

Анвар ўрнидан турди. У аёл билан баҳслашишни истамади.

— Эрталаб яна ишга борасиз. Дамингизни олинг, — деди у.

Анвар хуррак овози эшитилаётган хонасига кириб кетди.

Ҳазил оҳангида бошланган суҳбатнинг эзгин руҳда тўсатдан узилиши Дилобарни қийнаб қўйди. Устига чойшаб солинган тахта каравотда уч-тўрт соат бўлса ҳам ухлаб оларди. Анварнинг гапларидан кейин кўзларидан уйқу қочди. Хунук хаёллар тинчлик бермай хонага бир-икки ўғринча қараб олди.

Анвар каравотида ўтирарди. У тонг отгунча ҳам ётмади.

***

Навбатдаги тун бедор эди. Умрнинг яна бир қоронғу кечаси тўлғоқлар билан ўтаётганди. Руҳлари хасталанган беморлар орасида соғлом бир йигит дунёнинг кирлигига имон келтириб ўтирарди.

Ҳамшира билан бўлган суҳбатдан эзилди, шоир эсига тушиб ўртанди, деб, сиз азизларни чалғитмай. Нафсиламрини айтганда, суҳбатни кескин узишига нима сабаб бўлганини Анварнинг ўзи ҳам аниқ билмайди. Юраги сиқиладию томоғига бир нима тиқилиб гапиролмай қолади. Қулоғи шанғилайди. Хотини кўргани келганида ҳам туппа-тузук гаплашиб ўтириб, бирдан шу аҳволга тушади. Хотини «касаллари тутди шекилли», деб ўйлайди. Ўзи ҳам баъзан шу фикрга келади. «Чинданам жинни бўляпманми», деб хаёл қилади. Бу фикрга банди бўлмаслик учун «Дорилар таъсир қиляпти», деб ўзини ўзи ишонтирмоқчи бўлади. Руҳни созловчи, тинчитувчи кучли дорилар соғлом одамни гангитиши турган гап.

Ҳозир ҳам шундай бўлди. Хонага кириб ўтириб ютинди. Ўша «бир нима» томоғига қадалиб тураверди. «Жоним ҳалқумимга келиб қолдими? Қадалиб нима қилади, чиқиб кета қолмайдими? Жон чиқиши шунчалик қийинми? Уни қувиб чиқариш учун бўйинга сиртмоқ солиш шартми? Асқар ака ҳам шундай қийналганми? Қандай умидлар билан тонг оттирганлар? «Бандасини яратган Худо инсофни ҳам берар», дебми? Шоҳ Машрабдай одамни осган бандага инсоф берилишини умид қилиш мумкинми?»

Юраги сиқилиб, ҳаво етишмаётгандай бўлди. У чуқур-чуқур нафас олди. Томоғидаги «бир нима» йўқолди. «Жон анойи эмас. Мендай мўминни ташлаб қаёққа кетсин? Лекин юрак безовта. Нимага потирлайди. Озодликни қўмсаяптими? Қаерда бор озодлик? Мана шу деворлар ортидами? Ё учинчи қаватдами? Озодлик девор ортида эмас, шу ерда-ку? Озодликни асраш учун девор билан ўраганлар. Энг улуғ озодлик эса учинчи қаватда. Шунинг учун ҳам деразаларга темир панжара тўсилган. Девор орти — жиннихона. Амал талашадилар, обрў, шон-шуҳрат илинжида Худодан қўшимча бармоқлар тилаб олиб ишга киришадилар… Бу ерда эса ундай жиннилик йўқ. Ҳамма теппа-тенг…»

Анвар шу хаёлларга банди бўлиб ўтирганида дераза орти ёришди. У аввалига кўча чироғи ёнди, деб ўйлади. Лекин ёруғ оқим фақат рўпарадаги деразадан оқиб кираётганини англаб сергакланди. Оппоқ нур худди пояндоз сингари юқоридан тушиб оёқлари остида тўхтаган эди. Анвар ажабланди. Дам ўтмай бу ажабланиш қўрқувга айланди. Ҳозиргина жони чиқиб кетишига рози бўлиб ўтирган йигит қўрқди — ҳар ҳолда жон ширин-да! Қўрқув оёқ-қўлига муз югуртирди.

«Қўрқма, биз сенга фақат яхшилик истаймиз».

Анвар бу мулойим овоз қаердан келганини билмади.

Дилобарнинг овозига ўхшатиб, аланглади. Эшик қия очиқ — ҳамшира кўринмайди.

Овоз яна такрорланди.

«Қўрқма, биз сенга фақат яхшилик истаймиз. Деразага қара».

Анвар дераза ортида гўзал бир қизнинг юзини кўрди.

— Кимсиз?

— Биз бошқа сайёраданмиз.

— Қайси сайёрадан?

— Сизлар Чаён юлдузлар туркуми деб атайсизлар. Биз эса Зурру деймиз. Зурру — нур ўлкаси дегани.

— Учар ликопчаларда юрган сизлармидингиз?

— Йўқ. Улар сизларнинг яқин қўшнингиз. Қуёш мажмуасига энг яқин жойлашган Заура юлдузидан. Заура — тараққиёт дегани. Улар тараққиёт учун ҳамма нарсадан кечганлар. Сайёралари ҳалокат ёқасига келиб қолган. Улардан қўрқишинг керак. Сен биз билан бирга бўласан. Заураликларнинг тараққиёти бизникидан минг карра паст. Шунинг учун ликопчага ўхшаган жисмда учиб юришади. Уларнинг вакиллари орангизга тушган, сизлар билан бирга яшайди, сизлар эса буни билмайсизлар. Халқ отасиман, деб юрган, сенга кун бермаётган одам асли зауралик. У — одам боласи — онасидан чала туғилган, ўлимга маҳкум эди. Ўша онда зауралик унинг танасига жон бўлиб кирган. Шунинг учун унга ҳеч нима кор қилмайди. Очарчилик йиллари тенгдошлари ўлганда ҳам бу тирик қолган. Очарчиликда омон қолган тенгдошлари урушга кетиб қирилди. Бунинг ҳам эркак экани, урушга бориши лозимлиги бировнинг хаёлига келмади. Урушдан тирик қайтган тенгдошлари қамоққа ташланди. Сен билмайсан, дўстлари унинг фатвоси билан қамоқда чириганлар. Сен унинг келажакни кўра билиш хусусияти борлигини ҳам билмайсан. Унга эртага нима бўлиши маълум. Шунинг учун ўзи ҳам бир ярим йил қамоқда ўтириб келган. Қамоқдан чиққан дўстлари сил бўлиб, пес бўлиб ўлиб кетдилар. У етмиш ёшида ўн етти ёшли йигитдан ҳам бақувватроқ.

— Унинг мақсади нима?

— У Ерни Заура фуқароси учун тайёрлаши керак.

— Қандай?

— Руҳан тайёрлайди. Заурада тарихдан кўз юмганлар. Тарихдан сўз очган зауралик ўша заҳоти қатл этилади. Уларнинг юраги тош каби қаттиқ. Кимдаки ҳис-туйғу уйғонса — ўлимга маҳкум. Халқ отасининг вазифаси ерликлар қалбидан меҳр-оқибат деган туйғуни ҳайдаб чиқариш, тарихни унутишга эришиш. Ҳуда-беҳудага бармоқлари билан соч тараши, «с»ни айтолмаслиги, лабларини тили билан ялаб қўйиши, кўзини лўқ қилиб ёлғон гапириши — зауралик эканига исбот. У биттагина эмас, ёнида шериклари кўп. Ҳаммалари одам либосида. Билиб қўй: улар одамларни қириб ташлаб, сўнг Ер сайёрасини эгаллайдилар. Билки улар жон бўлиб одам танасига кирадилар. Ҳозир Ер одамларининг жуда кўпи заураликдан иборат. Ер ҳалокат сари боряпти. Биз энг покиза ерликларни қутқариб қоламиз. Сени ҳам олиб кетамиз. Сен менинг гапларимга ишонмайсан. Сенга яна озгина фурсат берамиз. Ерда юрган икки оёқли махлуқлар аслида Ер одами эмас, зауралик эканига ишонч ҳосил қилганингдан сўнг биз билан кетишга ўзинг рози бўласан. Ҳозир ўрнингдан тур. Нур устига қадам қўй.

Анвар нур пояндоз устига қадам қўйиши билан ўзини енгил ҳис этди. Кўзлари нурдан қамашди. Қанча вақт ўтганини билмайди. Бир вақт нур кучдан қолиб, кўз олди равшанлашди.

— Гаплашиш мумкин эмас, фақат кўришинг мумкин.

Шаршара ёнидаги мажнунтол соясида ўтирган одамни таниди: Асқар Қосим. Ўй суриб ўтирибди. Ерда ҳам шундай эди — кўп ўй сурар эди. Атрофдаги одамлар ҳам таниш. Шийпондагилар… Наҳот? Қодирий, Чўлпон… «Тушимми, ўнгимми?»

— Ўнгингда кўряпсан.

— Уларни ҳам сизлар…

— Ҳа, биз олиб кетганмиз. Ердаги заураликлар зулмидан халос этганмиз. Покиза одамларнинг барчаси шу жойда ором топади — билиб қўй! Энди изингга қайт. Вақт етди. Мен сен билан яна учрашаман…

Кўз олдидаги нур яна кучайди. Ўзини яна енгил ҳис қилди. Сўнг… нур йўқолди. Ғира-шира хона… Хуррак овози…

***

— Уйқунгиз келмаяптими?

Кўрганлари тушми ё рўё эканини билолмай гаранг ўтирган Анварга эшик томондан келган овоз худди ер қаъридан чиққандай туюлди. Шу сабабли саволга жавоб қайтармади. Овоз келган томонга қарамади ҳам.

— Бу ерда менам ухлолмайман.

Анвар овоз ер қаъридан эмас, эшик томондан келганини фаҳмлаб, бошини кўтариб қаради. Янги йилдан уч кун олдин келган ўрта ёш киши тирсагига тиралиб унга қараб гапирар эди.

— Гапларингизни эшитиб ётувдим. Асқар деган болани эсладингиз. Мен ҳам танирдим у болани. Темир йўлнинг нарёғидаги жиннихонада бирга ётганмиз. Юраги тоза бола эди. Аммо соғлом эди. Бекор увол кетибди. Эшитмаган эканман. Худо раҳмат қилсин.

Анвар гап пойлаб ётган бу кишига нима деб жавоб беришни билмади. Овқат устида бир-икки оғиз суҳбатлашгани ҳисобга олинмаса бу одамни билмайди. Ким у, дарди нима — хабарсиз.

Анвардан садо чиқавермагач, гап ташлаган одам ўрнидан туриб келиб ёнига ўтирди. Каравот симлари унинг оғирлигига дош беролмай зорланиб, ғижирлаб қўйди.

— Мен бу ерларда ётавериб кўзим пишиб қолган. Ким соғ, ким носоғ — дарров ажратаман. Керак бўлса дўхтирларингизни ўқитиб қўяман. Сиз соғлом йигитсиз. Бу ерга тушиб қолганингиздан эзиляпсиз. Эзилманг, ука. Бу ернинг номи хунук. Ўзи яхши жой. Мен шу ерда жон сақлайман. Агар жиннихона бўлмаганида аллақачон… асфаласофилинга жўнатворишарди. Бир куни, денг, оқшом кўчага чиқсам, қўшним турибди. Яп-янги «Газ-21» олган эди. «Юринг, қўшни, хизматингизда бўлай», деди. Ўзи муттаҳамроқ бола эди. Мен унинг устидан ўрганга ёзиб юборган эдим. Ҳай, Худо инсоф берибди, дедим. Ўтирдим. У қизиғар мошинасини Қорақамишга қараб учирди. Гадой топмас ерга етганда «қимирламай ўтир!» деб дўқ урди. «Вой, қизиғар, ўлдиради, шекилли», деб мошинадан тушдим. Қочай, деб ўзимни қамишзорга урдим. Бундай қарасам, чуқурда одам ўликлари ётибди…

Анвар бу ҳикояни кечки овқатдан кейин эшитган эди. Шу сабабли эшик ёнидаги каравотда ётувчи бу одамнинг гаплари қулоғига кирмади. Бошқа пайт бўлганида балки зерикмай тингларди. Аммо ҳозир, кўзига кўринган нур, дераза ортидаги гўзал узор, шаршара, мажнунтол, хаёлга чўмиб ўтирган шоир… уни ёлғизликка ундарди. Аммо бу ёруғ олам аро ҳеч бўлмаганда бир неча дақиқа якка қолишни истарди. Банданинг кўнгли нималарга суст кетмайди. Воҳидлик фақат яратган парвардигорга ярашади. Фақир бўлиб яралганингдан кейин ёнингда ит ўтирса ҳам, бит ўтирса ҳам чидайсан.

Анвар бу одамни эси оғиб қолганлардан деб билгани учун ёнидан ҳайдамади. Гапини қандай бўлиб, жойига қандай жўнатиш йўлини излади. Ножўя сўз айтиб юборса бу тоифа одам айюҳаннос солиб жиннихонани бошига кўтариши ҳеч гап эмас.

— Мен боятдан бери сизга қараб ётибман. Ҳайкалга ўхшаб қотиб ўтирибсиз. Мен сизга айтсам, — у Анварнинг қулоғига шивирлади, — мен ҳам соппа-соғман. Лекин ҳамма мени жиннига чиқаргани учун баъзан ўзим ҳам ишониб кетаман. Давлат ҳам ишонади. Ишонади. Ишонмаса йигирма уч сўм пенса берармиди. Энди ука, менинг отим Шоқаюм, туз-насиб экан, шу ерда жон сақлаймиз. Мен ҳангоматалаб одамман. Кўп гапириб бездирворсам, шартта уришиб ташлайверинг, хафа бўлган — номард. Лекин ҳадеб бунақанги сиқилиб ўтираверманг. Ўзингизни еб қўясиз. Мен ҳам олдинига шунақа бўлганман. Кейин билсам, қайтага шу яхши экан. Одамлар мени жиннига чиқаргандан бери мазза қилиб яшайдиган бўлдим. Олдин тўғри гапни айтолмай эзилиб кетардим. Энди шартта-шартта айтаман. Бировнинг қулоғига кирадими, йўқми, айтавераман. Шунақа қилиб юрагимни бўшатиб оламан. Сиз ҳам шартта-шартта гапириб юбораверинг. Бунақа ўтирманг.

«Бунақа ўтирманг… Ростдан ҳам қимирламай ўтирдимми? Нур-чи? Шаршара-чи?»

— Шоқаюм ака, кирганимдан бери ҳайкалдай қотиб ўтирдимми?

— Ҳа, де! Асқар раҳматли ҳам шунақа эди. Деразага тикилиб ўтираверарди. Қоронғида нимани кўряпти, деб ҳайрон бўлардим. Аммо уни гапга солиш қийин эди. Бир куни «нима қилиб ўтирибсиз, ука?» десам, «қудуқ қидиряпман», дейди. «Ҳазиллашяпсизми, қанақа қудуқ?» деб сўрасам, «Искандарнинг шохи бор», дегани бир қудуқ керак манга» дейди. Шунақа ғалати гаплари бор эди. Кўп гапларига тушунмасдим.

Анвар «бу оддий гап, ҳар бир шоир ҳақиқатни айтишни истайди. Ривоятдаги сартарош каби айтолмай қийналади. Бир қудуқ топсаю айтса, юрагини бўшатиб олса…» демоқчи бўлди-ю, Шоқаюмнинг гап халтасини баттар кавламай, деб индамай қўя қолди. Шоқаюмнинг гап халтаси биров тегмаса ҳам қайнаверар эди. Анвар индамагани билан гапи тошиб чиқаверар эди. Анвар унинг сўзларини узуқ-юлуқ эшитарди. «Демак, кўзимга кўринган. Ўтирган еримда ухламай туриб, туш кўрганман. «Учар ликопчани кўрдим», деганлар ҳам менга ўхшаб хаёлан учрашганлар. Бу — жинниликнинг бошланиши эмасмикин?»

— Бу ердан чиқиб кетмай, яхши қилибсиз. Шу ерда қишлаб, баҳорнинг ўрталарида чиқиш керак. Баҳорда қулинг ўргилсин одамлар келишади, зерикмайсиз.

«Қанақа одам бу ўзи! Жинниларни масхара қиляптими? Тавба! Иштони йўқнинг иштони йиртиққа кулгани шуми? Чиқиб кетмасам бўлмайди бу ердан».

Анвар Элчин кетганидан бери қайта-қайта «қолиб тўғри қилдимми?» деган саволни ўзига-ўзи бериб «Тўғри қилдим!» деган қайсар жавобдан нарига ҳатламас эди. Шоқаюмнинг эзмалиги бу қайсарлик тўғонини бузиб, «чиқиб кетишим керак!» деган тушунча дарвозаларини очиб юборди.

(давоми бор)
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 11 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET