Суббота, 25.05.2019, 14:14
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [461]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [479]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [288]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [404]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [667]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Май » 10 » ШАЙТАНАТ (2-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (2-qism Birinchi kitob)
09:12
ШАЙТАНАТ (2-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (2-qism Birinchi kitob)
Биламан, ўлим жазосини ўшалар бекор қилишган. Менга яхши бир сабоқ беришмоқчи эди. Сабоқ олдим. Лекин улар мўлжаллаган хулосага келмадим. Энди менинг суратим одам. Аслида эса, мен илонман! Уларни бўғиб қийнайман, сўнг қонини сўраман. Мен уларнинг кўзларини ўяман, тилларини суғураман, қўлларини синдираман, қулоқларига қўрғошин қуяман. Умримнинг мазмуни ҳам, тотадиган лаззатим ҳам шу! — Элчин хўрсиниб, Анварга қаради. Унинг кўзида ёвузлик ўти чақнади. Энди у ёш дилларни вайрон қилувчи «лирик хонанда»га сира-сира ўхшамас эди. Анвар унинг сўзларини эшитиб, кўзларига тикилди-ю, бир сўз айтмади. Элчин ундан жавоб кутмай гапини давом эттирди:

— Сен менга кераксан. Рад этишга ҳаққинг йўқ. Бу дунёдаги умрим ўлчовли, мени ранжитсанг гуноҳга ботасан, билиб қўй.

Анвар жавоб қайтармади. Оғир кулфат тоши елкасидан босиб тургандай букчайганича ўтираверди. У дўстининг мақсадини тушунди. Асадбек ҳузурига бош эгиб боришининг маъносини ҳам англади. Элчин жонини тикиб, хавфли ўйинга кирган эди. У уч бошли аждаҳони енгиш қасдида чиққан уловсиз, яроғсиз паҳлавон ҳолида эди. Бир пайтлар бу аждаҳо кўзига фаришта бўлиб кўринган эди. Анвар «Адашяпсан!» деб уни йўлдан қайтаришга кўп уринди. Аммо ҳаракати зое кетди. Энди-чи? Энди нима қилсин? Яна йўлдан қайтаришга уринсинми? Илгари Элчиннинг кўзлари ожиз эди. Энди кўра-била туриб, ўлимга рози бўлиб кетяпти.

Анвар бир қарорга кела олмай доғда эди. Шу боис бошини кўтариб ўйчан кўзларини дўстига қадади.

— Сенинг орқангда тоғ бўлиши керак. Мен… афсус, тоғ эмасман. Бир тошчаман. Ҳаёт мени эрмак қилиб ўйнаб, истаган пайтда улоқтириб ташлаши мумкин. Менга ишонма.

— Яхши, буни кейин гаплашамиз. Бу ер масала сўқишадиган жой эмас. Тур, лаш-лушларингни йиғиштир.

Анвар ҳазин жилмайди.

— Мен кетмайман.

— Истасанг, сени бу ерга жўнаттирган ит эмганларнинг ҳаммасини ҳайдаб келиб, қаршингда тиз чўктираман.

— Бундан нима фойда? Шу билан инсофга келишади, деб ўйлайсанми? Ўзингни ҳам, мени ҳам қийнама, оғайни.

Элчин тиззасига уриб, ўрнидан туриб кетди.

— Қайсарлик ҳам эви билан-да… — у бир оз жим қолди. Сўнг Анварга яқинлашиб, уни елкасидан тутди. — Ҳеч бўлмаса бир кунга чиқарсан. Тўйимга борарсан, куёвжўра бўларсан?

Бу гапдан кейин Анварнинг кўзларига инсоф нури қайтиб, юзига қизиллик югурди.

— Уйланяпсанми? Қутлуғ бўлсин. Шуни олдинроқ айтмайсанми? Хўп, бир кунга чиқаман. Кимга уйланяпсан, сир эмасми?

Элчин янгиликни эшитиб қочиб кетмасин, дегандек Анварнинг елкасини янада маҳкамроқ ушлади:

— Асадбекнинг қизини оляпман, — деди дўстига тикилиб.

Элчин «жодугар кампирга уйланяпман» деганида Анвар бунчалик ҳайратланмас эди. Лекин Асадбекнинг қизига уйланиш!!! Тўғри, Элчин хушсурат йигит, аввалги шуҳрати ҳам унчалик сўнмаган. Энг лобар қиз ҳам унга жон-жон деб тегиши мумкин. Лекин Асадбекнинг қизи?.. Қиз хоҳлаган тақдирда ҳам, Асадбекнинг рози бўлиши?.. Анвар учун бу ечими оғир жумбоқ эди.

 

***

 

Аслида эса бу жумбоқнинг ечими унчалик оғир эмас. Ечимга Ноила ўлдирилган тунда киришилган бўлса-да, ҳал қилувчи палла деб 1988 йил 31 декабрни белгилаш мумкин.

Отасини олиб кетишганидан бери, ўттиз биринчи декабр, насарий ҳисобидаги янги йил кечаси Асадбек учун мотам тусини олган эди. Улғайиб, уйланиб, бола-чақали бўлганидан кейин ҳам, атрофида одамлар тўпланиб, қудратли кучга айланганидан кейин ҳам йилнинг сўнгги кунида ёлғиз қолар эди. Бу куни уни ҳеч ким безовта қилмасди. Аниқроқ айтсак, бу куни унга биров юрак ютиб бетлай олмасди. Бу куни у энг муҳим ишларини ҳам четга йиғиштирарди.

Олди пешайвон, икки хонали ўша эски уйига бориб, чироқларни ёқмай, танчага чўғ ташламай тонг оттирарди. Янги йил кечаси унинг энг сара, энг содиқ тўрт йигити учун ҳам ҳаром эди. Уларнинг иккиси кўчанинг у бошида, иккиси бу бошида сергак турарди. Шу тун қор тугул тош ёғса ҳам, совуқ минг даражага чиқиб кетса ҳам бу ҳол ўзгармас эди.

… Асад ўша кеч отасининг айтганини бажармади — қўшниси Жалилларникига чиқмади. Назарида ҳалиги одамлар ҳазиллашгандай, дам ўтмай отаси қайтиб келадигандай туюлди… Ана, кўча эшик «ғийт» этиб очилди. Ана, дадаси ҳалиги икки киши билан бирга кулиб кириб келди. «Қалайсан, тойчоқ! Менинг ўғлим азамат, ҳеч нарсадан қўрқмайди, десам, булар ишонишмай, мен билан гаров ўйнашган эди. Синаб кўриб ютқизишганини тан олишди. Қойилман сенга, уларни бопладинг!» Шундай деб дадаси уни ўпди… Кўча эшигига илҳақ тикилиб ўтирганида кўзига кўриндими ё бир зумгина мудроқ енгган чоғида ширин туш кўрдими — фарқлай олмади. Ҳар ҳолда дадасининг қайтишига қаттиқ ишонди. Танча совуди. Чироқни ёқмади. Қўрқмади. Ишонч қўрқувдан устун келди. Нигоҳи қоронғилик бағрини титиб, тимирскиланиб кезди. Ой кўтарилгач, ҳовлини қоплаган қор оппоқ оқариб атрофни ёритди. Ой нури синган кўзи ўрнига қоғоз қопланган дераза орқали уйга ҳам кирди.

Кўча эшик эрталабгача қилт этмади. Дадасининг кетиши ҳазил эмас, чинга айланаётган дамда кўча эшик очилди. «Дадам!» У ирғиб ўрнидан турди-ю, эшик оғзида ошнаси Жалилни кўриб, ўша заҳоти жойида қотди. Жалил ҳовлига кириб, бир-икки қадам босгач, тўхтаб атрофга аланглади. Унинг бунақа одати йўқ эди. Тўғри уйга кириб келаверарди. Ҳозир эса бир нарсадан қўрқиб тўхтади.

— Асад!

Жалил ҳовлига кириши билан шундай деб бақириб қўйиб, уйга қараб юрарди. Бу сафар паст овозда, бировни чўчитиб юборишдан қўрққандай аста чақирди. Жавобни кутди. Сўнг яна ўша овозда «Асад», деб қўйди.

Асадбек ўртоғини кўриб йиғлаб юборай деди. Баданидан ўтган совуқни ҳам энди сезди. Қўрқув ҳам энди исканжага олди.

Жалил яна чақирди. Жавоб бўлмагач, изига қайтмоқ учун ўгирилди. Шунда Асадбек жонҳолатда «Жалил!» деб бақирди-да, ҳовлига отилди. Жалил ранглари оқарган, кўзлари киртайган, кўкарган лаблари титраётган ўртоғини кўриб бақрайиб қолди. Кейин югуриб келди-да, қўлларини ушлади.

— Совқотдингми? — деди соддалик билан.

Асадбекнинг кўзларидан тирқираб ёш чиқди. Ҳўнграб юбормаслик учун пастки лабини қаттиқ тишлади. Ўзидан каттароқ ёки зўрроқ боладан калтак еса ёхуд ўйин чоғи йиқилиб у ер-бу ери оғриса йиғлаб юборарди. Кузда бирданига ўн еттита ёнғоқни ютқизганида ҳам аламидан йиғлаб юборувди. Ҳозир ўзини йиғидан тутди. Вужудида ўзи ҳам англамаган куч уйғониб ундаги йиғини бўғди. Ҳозир дадасини олиб кетганларини, янги йил кечаси қоронғи, совуқ уйда бир ўзи ўтирганини айтиб йиғласа ҳам ўртоғи айбламасди, калака ҳам қилмасди. Бу ҳолатни у кейин, улғайган чоғларида кўп эслади. Йиғини бўға олган қандай куч экан, деб ўйлади. Аммо ўйлаб ўйига ета олмади. Бу ғойиб кучи уни фақат йиғидан тўхтатмай, ожизлигини ҳам енгган, сирли қудрат ҳам берган эди. Ўша онда у мутелик кишанини ўзи билмаган ҳолда парчалаган эди. Шу билан бирга инсон боласига хос энг покиза туйғуларни қувган ҳам эди. Қоронғи кечада унга қўрқув яқинлашмади, лекин митти юрагига ёвузлик тухум қўйди. Ёвузликнинг биринчи овозини ўртоғи Жалил эшитди:

— Уларни ўлдираман!..

Титроқ, йиғи аралаш овозда айтилган бу сўзни эшитиб, Жалил қўрқиб кетди. Кўчада жанжаллашиб қолишганида «қараб тур, ўлдираман сени» деб кўп марта айтишган. Ўлдириш қанақа бўлишини билишмас, шу боис ҳам бу пўписадан чўчишмас эди. Аммо Асадбекнинг лабидан учган ҳозирги сўзлар… Булар пўписа эмас, амалга ошиши ҳақ бўлган ҳукм эди…

Ўшандан бери янги йилнинг биринчи куни Жалил бу хонадонга киради. Асадбекнинг онаси вафот этган йили ўттиз биринчи декабр оқшомида чиққан эди, «мени холи қўй», деб изига қайтарди.

1949 йилнинг 31 декабри Асадбекка «ҳаёт бешафқат, ҳаёт нақ урушнинг ўзи, оғзингни очиб лалайганинг — ўлганинг», деган ҳақиқатни ойдин қилиб берган эди. Ўша куни у урушга кирган эди. Орадан йиллар ўтиб, урушда мутлақ ғолиб бўлдим, деган тўхтамга келиб эди. Ғалабасига ишонган эди. Кутилмаганда мутлақ ғолиб эмаслиги маълум бўлиб қолди.

Икки кун бурун қизи ўқишга кетди-ю, қайтмади. Йигитлари шаҳарнинг тити-питини чиқариб ҳам топишолмади. Қиз ўқишда бўлган, танаффусдан сўнг эса дарсга қайтмаган. Ота-онадан хафа бўлиб ёки бирон кўнгил қўйган йигити билан қочди, деган фараз Асадбек учун беҳуда эди. Асадбек ғанимлари учун тошбағир, фарзандлари учун ғоят меҳрибон эди. Аммо меҳрнинг чегарасини билар, болаларини эркалатмасди. Шу боис қизнинг енгилтаклик билан қадам босишига ишонмасди.

Ғанимлари билан ҳар кун, ҳар соат олишувчи, ҳар дақиқа бирор фалокат рўй бериши мумкинлигини ҳисобда тутиб яшовчи одам нохуш дамларда тез фикрлаш, тез хулоса чиқаришга одатланади. Асадбек ҳам тезда бир тўхтамга келди: унинг ҳокимлиги туздан ясалган қаср экан. Ёмғир ёққан маҳали қасрнинг эриб битишини ҳисобда тутмаган экан. Қизининг ўғирланиши (айнан ўғирланганига Асадбек шубҳа қилмайди) ана шу ёмғирдан нишон эди. Қизининг ўғирланиши яна бир нарсадан — шаҳарда янги тўда пайдо бўлганидан ҳам дарак эди. Асадбек фақат шаҳардаги эмас, бутун ўлкадаги йирик тўдаларни билади. Барча тўдабошилар «Асадбек!» деганда унинг ҳурматини жойига қўйишади. Айримлар эса қўрқувдан зир титрашади ҳам. Асадбекка қарши бирор иш қилиш у ёқда турсин, шаънига мос келмайдиган хунукроқ сўз айтишдан ҳам чўчишади. Уларга «худо бор», десангиз, ишонишмас, лекин «деворнинг қулоғи бор», десангиз, ишонишади. Уларнинг назарида дарахтларнинг, ҳатто ўт-ўланларнинг ҳам қулоғи бор. Тилдан учган ҳар бир ножўя сўз Асадбекка етиб боришини билишади. Улар Садирқиморбозга ўхшаб ўлим топишдан қўрқишади…

… Садирқиморбоз водийда бели бақувват йигитлардан эди. Бир кечада бир ярим миллион ютиб олиб, катта зиёфат берди. Шунда манманлиги тутдими ё ажал тилини қичитдими: «Асадбекларинг менга қуллуқ қилиб келсин. Истасам, олдига бир бурда нон қўяман, истасам, суяк ташлайман», деб юборди. Садирқиморбоз бу сўзларни кайфнинг кучи билан айтди-ю, унутди. Икки кундан кейин кўчаларида асфалт босадиган машиналар, эгнига пушти камзул кийган ишчилар пайдо бўлишди. Ўтган ҳафта у ижроқўм раҳбаридан бирига «бизнинг кўчага ҳам сон битадими ё йўқми», деган эди. Кўчадаги ҳаракатни кўриб, «бизнинг гапимиз ҳам ерда қолмайдиган бўлибди», деб ғурурланиб қўйди. Қўни-қўшнилар «пулнинг кучи шу-да, қиморбоз бўлмаганида кўчамизга ит ҳам, бит ҳам қарамас эди», дейишди. Узун кўча икки кунда асфалтланди. Ўша кундан эътиборан қиморбоз ҳам кўринмай қолди. Қиморбоз «сафар»га кетса, бир-икки ойсиз қайтмас эди. Буни қўни-қўшнилар ҳам билишарди. Лекин бу гал беш-олти кундан кейинроқ «қиморбоз ҳеч ерда йўқмиш», деган мишмишлар тарқаб қолди. Ўн кундан кейин эса Садирқиморбознинг уйи сотиладиган бўлди. Унинг хотини уйга харидор чиқишини ҳам кутмай: «Садир акамлар катта шаҳардан жой олибдилар», деб кўч-кўронини юклаб жўнаб кетди. Ҳамшираликка ўқиб, турмушга чиққунича бир йилгина ишлаган аёлнинг катта шаҳардаги жиннихонага бошлиқ бўлиб қолганини эшитган қўни-қўшнилар ҳайратдан ёқа ушлашди. Айримлар «пулнинг кучи шу-да», деб қўйишди. Шу кўчадан кўп қатнайдиган аравакашлар қиморбознинг уйига яқинлашганда отларининг ҳуркишидан бир нимани сезишди-ю, аммо «астағфируллоҳ!» деб қўйишдан нарига ўтишмади. Ҳаммага ҳам жон ширин-да!

Асадбекни билганларга шу воқеанинг ўзиёқ кифоя эди. Унинг қудратига ишонқирамай турганлар ҳам таъзим қиладиган бўлишди. Чунки Асадбек манмансираган ғанимдан бу атрофлар учун бутунлай янгича бўлган, ғоятда ваҳший тарзда ўч олган эди.

Шундай экан, Асадбекка ким қўл кўтара олиши мумкин? Қўл кўтарганда ҳам пичоқни дуч келган жойга эмас, юракни мўл урибди. Асадбек ҳар бир тўданинг имконияти, иш усулини фикр ойнасидан ўтказиб, «йўқ, улар журъат этишолмайди», деган қарорга келди.

Бу иш тасодифан рўй берган эмас. Пухта ўйланган. Узоқ вақт пайт пойланган. Балки ғанимга Асадбекнинг яқинларидан бири ёрдам бергандир? Қиз куппа-кундуз куни, кўпчилик орасидан ўғирланган. Демак, қизи кўчага чиқиб, машинага қадар ҳам ўзи юриб борган. Қизи танимаган одамнинг орқасидан юриб бормайди. Қизининг дугонаси ҳам ном-нишонсиз йўқолгани маълум бўлгач, Асадбекка калаванинг бир учи кўрингандай эди. Ана шунда Асадбек кейинги бир йил ичида қамоқдан қайтганлар билан қизиқди. Элчиннинг ҳам қайтганини билиб ўйланиб қолди: «Орадан ўн йил ўтибдими? Икки ойдан бери нима қилиб юрибди экан, нима учун менга рўпара келмади? Отувдан олиб қолганимни аниқ билади. Била туриб келмагани қизиқ…» Асадбек йигитларига Элчинни, қамоқдан қайтган яна беш одамни қаттиқ назорат остига олишни тайинлади.

Кўнгли нотинч бўлганига қарамай, ўттиз биринчи декабр куни эски уйига қараб кетди.

Асрдан ўтиб, шомга яқинлашган пайтда кўча эшиги очилиб, хотини кўринди.

Дадаси ҳам худди шу пайтда кириб келган эди. У эшикни шарт очиб, ичкари кириб, «тойчоқ!» деб суюнчилаган эди… Хотини эса эшикни оҳиста, худди синдириб қўйишдан авайлагандай очди. Ҳовлига ҳорғин-ҳорғин қадам ташлаб кириб келди.

Дадаси кўринганида болалигига бориб, ёт кишиларни бир нафасгина унутиб, ирғиб ўрнидан турган эди.

Хотини кўринганда эса… тош қотди. Иссиқ жон оёқ-қўлларини тарк этиб, баданига совуқлик югурди. Дастлаб хаёлига «қизим топилибди!» деган хушхабар келди. Аммо бу фикр умри яшин умридан ҳам қисқа бўлди. «Шум хабар келтирган!» — шу фикр унинг танасидан жонни қувиб чиқара бошлади.

Манзура — эрининг кўзига бирон марта бўлсин тик қарамаган, бирон марта бўлсин ишига аралашмаган, «нима қиляпсиз, пулни қаердан топяпсиз» демаган, «вазифам эримни суйиб-эркалаш, бола туғиб бериш, уйни саришта тутишдангина иборат» деб билган аёл ёстиқдоши учун муқаддас бўлган бу кунда уни бежиз безовта қилмас эди.

Кўча эшикдан айвонгача ўн беш қадам, айвон икки қадам. Асадбекнинг назарида Манзура бу йўлни бир неча соатда босиб ўтгандай бўлди. Аввалига «тезроқ юр!» деб бақириб бермоқчи эди. Аммо совуқ хабарни бир сония бўлса-да, кечроқ эшитганим маъқул, деган яширин ўй бунга йўл қўймади.

Манзура остона хатлаб қадам қўйишга журъат этмай, эрига бақрайиб қараб қолди. Унинг қарашида изтиробдан кўра қўрқув зоҳир эди. Асадбек у билан салкам ўттиз йил бирга умр кўриб, бирон марта урмаган, сўкмаган эди. Шунга қарамай хотини ундан қўрқарди. Одамлардан Асадбекнинг ёвузлиги ҳақидаги гапларни эшитиб юрак олдирган десак, бу овозалар кейинроқ чиқди. Асадбек чимилдиққа кириб келганида унинг кўзидаги ўтни кўргану юраги шув этиб кетганди. Ҳолбуки, у дамда Асадбек кўзида ёвузлик эмас, куёвлардагина бўладиган ҳирс ўти мавжуд эди.

Манзуранинг отаси баджаҳлроқ эди. Онаси эса ҳуда-беҳудага калтак тушиб қолишига кўникиб кетганди. Эр зоти хотинини мана шундай ураверади, деган тушунча Манзура онгига сингиб кетган, шу боис эрининг бир кунмас-бир кун қаттиқ дўппослаб қолишидан қўрқиб яшарди. У баъзида ўзича: «Бунақа қўрқиб кутгандан уриб юборганлари минг марта яхши эди. Калтак еб ўладиган бўлса, онам аллақачон ўлиб кетардилар», деб қўярди.

Асадбек хотинини беҳад ҳурмат қилади, бошига кўтариб юради, десам, сизни алдаган бўламан. Асадбекка муҳаббат бегона, десам, сиз ишонинг. Ҳаётдан аламзада юрак кўзлари ёвузлик пардасида тўсилган, муҳаббат отлиғ покиза фазилат бундай биқиқ ва қоронғи бўшлиқда яшай олмас эди. Лекин шунга қарамай, хотинига бир буюм ёки ўйинчоқ сифатида ҳам қарамас, Манзуранинг айрим қилиқлари, ишлари ёқмаганда ҳам қаттиқ гапирмас эди. Манзуранинг ҳатто «овқат тайёр» дейишга қўрқиб туришидан аччиқланиб, «болаларни ўзингга ўхшатиб муте қилиб қўйма» дерди.

Сезиб турибман. Сиз бу гапларимга унчалик ишонмадингиз. Одамни ўлимга ҳукм этганида юраги жиз этиб қўймайдиган Асадбекнинг уйда мусулмоншева бўлиши сиз учун ғалати туюлиши мумкин. Лекин мен сизга Асадбекнинг онаси ҳақида ҳали сўзлаганим йўқ. Тўнғич фарзанди эмаклай бошлаганида эрини урушга кузатган, икки ойдан сўнг қора хат олганига қарамай, беш йил йўлга кўз тиккан, оғзим ошга етди деганда эса боши тошга теккан, иккинчи ўғлини туғиб чиққанида эрининг қамалганини эшитган, сўнг «дада» деб тили чиққан Самандарнинг ўпкасини совуққа олдириб, Эгамга топширган, ҳар саҳар туриб, самовар қўйиб эрини кутган мушфиқ аёл ҳақида кейинроқ сўз очаман. Қани, айтинг-чи, онасининг дардли ҳаётини кўриб улғайган одам аёлга қўл кўтариши ёки ҳақорат қилиши мумкинми? Шунинг учун ҳам Садирқиморбознинг хотинини ёлғиз ташлаб қўймади, шунинг учун ҳам Ноилага пичоқ санчган йигитни сургун қилиб юборди, десам ишонарсиз? Ҳозир бу гапларнинг ўрни эмас. Ҳозир Асадбекнинг эски ҳовлисидамиз. Асадбекнинг ўзи нимқоронғи уйда, хотини эса остонада турибди.

Асадбек остонада туриб қолган хотинига «ишқилиб хушхабар айтсин» деган илинжда тикилди. «Тезроқ гапир!» — деди ички бир ҳайқириқ, «Йўқ, индамай турсин!» — деди бошқа бир овоз.

Эр-хотиннинг бир-бирига унсиз тикилиб туриши уч-тўрт нафас давом этди. Аммо Асадбекнинг назарида сониялар соатлар каби кечди. Беихтиёр: «Гапир!» — деди. Бироқ, овозини ўзи ҳам эшитмади. Ҳатто тили ҳам музлаб қолгандай ғўдиранди. Манзурага бу овоз ғойибдан эшитилгандай бўлди. Гапиришга мадор тополмай ютинди.

Асадбек ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди:

— Топилдими?

Манзура «ҳа» дегандай бош ирғаб, йиғлаб юборди.

— Тирикми?

Асадбек нима учун бундай деб сўраганини ўзи ҳам билмади.

— Худога шукр, тирик… — Манзура шундай деб лабини тишлади.

Шу сўз Асадбекка жонини қайтариб берди. Шарт ўрнидан туриб хотинига яқинлашди-да, уни икки елкасидан тутиб, силкиди:

— Унда нимага йиғлайсан, нимага ваҳима қиласан?

Манзура бошини эгиб, йиғлаб юборди. Асадбек, шу пайтгача хотинини чертмаган одам, тарсаки қўйганини ўзи ҳам сезмай қолди.

— Гапир, деяпман!

Ўзини қўлга олиш учун Манзурага шу тарсаки кифоя эди.

— Менгина ўлай… қизингиз… айтолмайман, дадаси…

— Гапир, худди бўғиб ташлайман, — Асадбекнинг овози таҳдидли, бу шунчаки бир пўписага ўхшамас эди.

— Қизингизни бир аҳволда ташлаб кетишди…

Асадбек нима гаплигига тушунди. «Бундан кўра ўлдиришгани яхши эди, — деди ўзига ўзи, — бу шунчаки тасодиф эмас. Ким бўлса ҳам мени ўтмас пичоқ билан сўйди. Ўла-ўлгунимча ит азобини тотишимни истаган одам қилган бу ишни. Ўч олишни биларкан. Мени ўлдириб кета қолганда лаззат ололмасди. Энди азобда тўлғонишимни кўриб, лаззатланмоқчи… Йў-ўқ… чучварани хом санабди. Лаззатлана олмайди. Мен ўзим юрагимни суғуриб олиб чайнаб ташлашим мумкин, лекин у кўзларимда азоб учқунини кўрмайди. Бу мени жангга чақирдими, демак, курашаман!!»

 

***

 

— Унингни ўчир! — деди Асадбек дағал овозда. — Уйга бор, овозингни чиқарма. Битта-яримта сўраса… аммасиникида эди, де.

— Вой… — Манзура эрига ажабланиб қаради. — Аммаси йўқ-ку?

— Ҳе ношуд, — Асадбек шундай деб ғижинди. «Бу лалайган хотин эплаб бир баҳона тополмаса…» — аммаси бўлмаса… кўчада машина сал туртиб кетибди, де, касалхонада экан, де.. Бор… Тўхта, ким билан келдинг?

— Жамшид билан.

— Сени ташлаб, Жалилни олиб келсин.

Жалил ҳозир шаҳарнинг кунчиқар томонидаги кўпқават уйда туради. Укалари улғайиб, сиқилиб қолишгач, Асадбек шаҳар ижроқўмига биргина имо билан тўғрилаб берганини ўзи билмайди. Ишхонадагиларим лутф кўрсатишди деб қувониб юрибди. Асадбек шаҳар марказидан, ғиштли уйлардан олиб бериши мумкин эди. Бу ҳолда Жалил дарров сергакланиб, ҳомийси ким эканлигини англаб қолар ва бу марҳаматдан, шубҳасиз, воз кечарди. Қайси бир ўзбек ишчисига шаҳар марказидаги ғиштли уйдан насиб этибди — Жалилнинг бунақа икир-чикирларга фаҳми етади.

Жалил шом чоғи кириб келди. Асадбек қоронғи уйда, писиллаган танчада қунишиб ўтирарди. Дўстининг саломига жавобан бир қараб қўйиб, лом-мим демай ўтирган ерида қўл узатди. Жалил Асадбек йўқлаётганини эшитибоқ нохуш воқеа юз берганини сезган, «Нимага? Нима бўлди?» деб ўтирмай, норин тўғрашни ҳам йиғиштириб, чаққон отланган эди. Ошнасининг қунишиб ўтирганини кўриб, хунук воқеа юз берганига ишонч ҳосил қилди. Шу сабабли ҳам Асадбекдан ранжимади. Бошқа пайт бўлганида «Азроилнинг қавмидан бўлсанг ўзингга, мен билан одамга ўхшаб сўраш!» деб бобиллаб берарди. Асадбекка бу ёруғ оламда шу Жалил бас келиб тик гапира олади. Жалил кези келса отасини ҳам аямайдиган, гапирганда ҳам ҳамиша баланд пардада оладиган тоифадан. Бурни бир оз пучуқ, юзи думалоқдан келган, қалин қора қошли бу одам хунук кўринса-да, бежирим бурун, бежирим лаб, бежирим юзли одамларга нисбатан истаралироқ эди. Лекин у Асадбекка яқин бўлгани учун аъёнлар ҳам астойдил уни ҳурмат қилишади, десак адашамиз. Ҳурматнинг сабаби бошқа: ҳаётнинг қалтис ўйинларида иштирок этаётган, ҳамиша тиғ устида юриб, эртага кимнинг қаҳрига учраши-ю, кимнинг фатвоси, кимнинг қўли билан умрларига нуқта қўйилишини билмай ҳамиша хатарда яшайдиган аъёнлар бу беғубор одамнинг рост гапларини эшитганларида ўзларини дунё ташвишларидан бир оз фориғ бўлгандай ҳис этардилар. Аммо Худонинг бу адашган бандалари инсон умри фақат яхши гаплар учун, яхши ишлар учун берилганини англаб етмас эдилар. Асадбекнинг юрак кўзини алам, қасос ўти кўр қилган, уларнинг аксари эса мол-дунё, шуҳрат, маишат илинжида ожиз эдилар. Жалил буни билгани учун ҳам уларни аямас эди. Тўғри, баъзан у қуюшқондан чиқади. Уларнинг, ҳатто Асадбекнинг ҳам ҳамиятига тегади. Шундай бўлса-да, уни кечиришади. Бошқа одам Жалилнинг тилидан учган гапларни айтиб юборсами — ҳукм тайин. Аммо Жалил бу даврада, ўз ибораси билан айтганда «шайтонсарой»да, мозий ёдгорхонасининг қирилиб кетаётган покизалик рамзи сифатида сақланувчи анжоми каби асралади.

Асадбек кўпинча, дам хурсандчилигида, дам кўнглига қил сиғмай қолганида Жалилни йўқлатарди. Йўқлов борганда у «хўжайинингнинг кайфияти қандоқ?» деб сўрайди. «Аъло» деган жавобни эшитса, «мени кўрмоқчи бўлса, ўзи келсин» дейди. «Чатоқ» дейилса, «Сен кетавер, мени онам машинада туғмаган, автобусда бораман», деб йўлга отланади. Асадбекнинг бугун — 31 декабрда чақиртиргани уни ҳам ажаблантирди, ҳам бир оз ташвишга солди. Шу сабабли юборилган машинага ўтириб келаверди.

— Ҳа, укам, тинчликми? — деди Жалил, фотиҳа ўқилгач.

Асадбек аста «ҳа» деб бош ирғаб қўйди. У Жалилни чақиртиришга чақиртириб, гапни нимадан бошлашни билмай гаранг ўтирарди. У дардини фақат шу ошнасига айта оларди. Уни шунинг учун ҳам чақиртирган эди. Ғанимлар қизининг эмас, ўзининг номусини булғаганини англагани учун ҳам дардини айтиш оғир эди.

Ташқарида қор бўлмагани, ой кўтарилмагани учун атроф тезда зимистонга айланди.

— Самандар ўлмаганида қирққа қадам қўярди, — деди Асадбек, ҳорғин овозда. Жалил бу ҳорғинлик замирида титроқ ҳам сезди. Жуда кўп йиллардан бери ошнасини бу ҳолда кўрмаган эди. Шу сабабли дарров жавоб қайтаришга сўз тополмади.

— Ҳа, энди… умри калта экан… Ҳур кетди, — деди.

— Бу оламда на акам бор, на укам… ёлғизман…

— Гапинг уйингдан ҳам совуқ, а? Одам ҳам ёлғиз бўларканми? Фақат Худо якка! Сенинг бола-чақанг бор, акам йўқ дейсан, мен кимман, катта холангнинг эриманми?

Ярим пўписа, ярим ҳазил оҳангидаги бу гап орадаги совуқликни пича кўтаргандай бўлди.

— Акамсан, сен акамсан… — деди Асадбек ўзини жилмайишга мажбур қилиб. Лекин бу ҳазин жилмайишини қоронғилик ютиб юборди — Жалил ҳам кўрмади. — Самандар тирик бўлганида…

— Тўхта! Гапни чайнама. — Жалил унинг тиззасига шап этиб урди. — Дипломим бўлмаса ҳам миям ишлаб туради. Ўзингни қийнама, бўладиган гапдан гапир. Самандарни Худо раҳмат қилсин. Сен билан мен бир қоп-бир қоп гуноҳни орқалаб борамиз у ёққа. Самандар эса бегуноҳ кетди. Бу дунёнинг ғалваларини кўрмай кетди. Худонинг суйган бандаси экан. Энди у дунёда ҳуру ғилмонлар билан айшини суриб юргандир.

Жалилнинг баланд овозда айтган бу гаплари Асадбекка қувват бергандай сергаклантирди. Ўзидан ўзи нафратланди. «Бу қанақаси, мишиқи боладай пинғиллаб қолдимми? Энди унга кўз ёши қилайми? У мени юпатсинми? «Қўявер, бунақалар кўп ҳозир» дейдими ё «Сен бирга бўлган қизларнинг ҳам ота-онаси шундай куйгандир» дейдими? Мен… чарчабман… кучдан қолибман… Бу яхшиликка олиб бормайди. Менга қарши уруш очдилар… Мен эса пинғиллаб ўтирибман…»

— Жалил, — бу сафар Асадбекнинг овози дадилроқ янгради, — сен кетавер.

Жалил «нимага чақирдингу нимага ҳайдаяпсан?» демади. Тушунди шекилли. Индамай ўрнидан турди.

— Машина кутиб турибди, — деди Асадбек.

— Ойим мени машинада туғмаганлар. Беш тийин тўласам, ғирр этиб олиб бориб қўяди.

— Эрталаб келиб, овора бўлиб ўтирма.

— Ўзинг биласан.

Асадбек ўрнидан туриб, уни кузатиб чиқди. Муюлишга қадар бирга борди. Жалил хайрлашиб, қўналға томон юргач, Асадбек олча дарахти панасида тўхтаб турган кўк «Жигули»га яқинлашди. Эшик очилиб, жингалак сочли йигит тушди.

— Элчин деган отарчини ернинг тагидан бўлса ҳам топиб келларинг.

Асадбек шундай деб йўлида кетаверди. Бу ҳолат ташқаридан кузатган кишига гўё жингалак сочли салом бергану у алик олиб ўтгандай туюлиши мумкин. Асадбек уч қадам қўймай кўк «Жигули»нинг мотори ўт олиб, жойидан худди пойгачи машинадай учиб қўзғолди.

(давоми бор)
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 13 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET