Сурат тагсўзи,Шаҳарда туғилиб ўсган бу қизлар мамлакат агросаноатини Голландия каби ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш қийин эмаслигини айтадилар.
Наврўза, Дилдора ва Даниелла. Уч қиз – уч турли ғоя. Бу қизлар Ўзбекистондаги деҳқончиликни янги даражага олиб чиқишга аҳд қилганлар.
Аҳолиси минтақада энг каттаси бўлган Ўзбекистон эса, иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган давлат бўлади.
Мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан кўпроғи ҳам айнан чекка қишлоқ ҳудудларида яшайди.
Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Видео тагсўзи,Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин
Охири YouTube пост, 1
Экспертлар яқин-яқингача қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда жиддий амалий ислоҳотларга муҳтож соҳа эканини айтиб келишган.
Шаҳарда туғилиб ўсган бу қизлар мамлакат агросаноатини Голландия каби ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш қийин эмаслигини айтадилар.
Оддий йўл билан эмас, балки технологиядан фойдаланган ҳолда.
Ўйин, савдо платформаси ва қулупнай
Сурат тагсўзи,»Мен ишлаб чиққан платформа орқали одамлар видео ўйинлар ўйнайдилар ва улар ўйинлар учун сарфлаган пуллар фермернинг ҳисобига бориб тушади», – дейди Наврўза
Наврўза ўзгача йўл билан маҳсулот етиштиришда муаммога дуч келаётган фермерларни молиявий рағбатлантиришни кўзламоқда.
Унинг таъкидлашича, деҳқончиликка асосланган видеоўйинлар бу мақсадда асқотади.
У аксар одамлар бундай ўйинлардан завқ олиши, улар учун иккиланмай пул сарфлаши ва ушбу иштиёқни фермерлик фаолиятини рағбатлантиришга йўналтириш мумкинлиги ҳақида гапиради.
«Кўплаб инсонлар, жумладан, ўзимнинг яқинларим ҳам деҳқончиликка асосланган ўйинларга кўп вақт сарфлашини кузатдим. Улар экинларни гўё ўзлари етиштираётгани учун бундай ўйинлардан завқ олишини англаб етдим», сўзлайди Россияда ИТ соҳасида таҳсил олган Наврўза.
Наврўза кўплаб фермерлар билан суҳбатлашиб, улар ўз маҳсулотини йирик агро ширкатлар эгаллаб олган бозорларга олиб киришга қийналишидан бохабар бўлганини ёдга олади.
«Шундан сўнг мен ўйинлаштирилган сервис яратиб, деҳқонларни қўллаб-қувватлашга киришдим.
Мен ишлаб чиққан платформа орқали одамлар видео ўйинлар ўйнайдилар ва улар ўйинлар учун сарфлаган пуллар фермернинг ҳисобига бориб тушади. Деҳқон эса ҳақиқий экинларни парваришлаб, етиштирилган маҳсулот нархини ўзи белгилаган ҳолда, уни харидорга арзон нархда етказиб беради».
Сурат тагсўзи,»Биз жамоамиз билан буни англаган ҳолда платформамиз орқали соҳага тартиб олиб кирмоқчимиз», ўз ғояси ҳақида гапиради Дилдора
Дилдора эса уч йил аввал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғуллана бошлаганини билдиради.
Бироқ у маҳсулот даладан то экспортга чиқиб кетгунга қадар мураккаб йўлларни босиб ўтишига гувоҳ бўлган ва бу муаммони ҳал қилиш учун деҳқонлар, экспортёрлар ҳамда трейдерлар бир-бирини осонгина топа оладиган платформа яратишга киришган.
«Биласизми, Ўзбекистон агросаноатида энг бирламчи муаммо – бу тартиб йўқлиги. Фермерлар нима эксам экан, унинг нархи қанча бўлар экан, харидор топа олармиканман, дея бош қотиради.
Сабаби ўрганилган рақамлар, статистика, тизим йўқ. Биз жамоамиз билан буни англаган ҳолда платформамиз орқали соҳага тартиб олиб кирмоқчимиз», ўз ғояси ҳақида гапиради Дилдора.
Сурат тагсўзи,Даниелла Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси истиқболли эканини айтади
Асли касби маркетолог бўлган қирғизистонлик Даниелла эса резавор меваларни даладан бевосита якуний истеъмолчига осон ва арзон йўлда етказиб бериш тизимини яратишга киришган.
У ўз ишини қулупнайларни етказиб беришдан бошлагани ҳақида гапиради.
«Менинг ўзим ширин нарсаларни яхши кўраман. Аммо бозорга бориб, меваларни ўзим танлаб олишга доим ҳам вақтим бўлмаган. Шу сабабдан бу ишга қўл уришга қарор қилдим.
Аввалига резаворларни Қирғизистондан Қозоғистонга сота бошладик. Кейин Қирғизистон бозорини ўрганиб кўриб, катта ҳажмдаги талабни қондира олмаслигимизни тушундим. Биз барибир анчайин кичкина давлатмиз. Ўзбекистон эса сабзавот ва меваларга бой мамлакат», дейди фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришни режалаётганини билдирган Даниелла.
У Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси истиқболли эканини айтади.
Деҳқончиликка киришган қизлар?
Сурат тагсўзи,Аҳолиси минтақада энг каттаси бўлган Ўзбекистон эса, иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган давлат бўлади
Суҳбатдошлар агросаноатда фаолият юритиш қизлар учун осон эмаслиги ҳақида гапирадилар.
«Мен доим катта фермерлик хўжалигим бўлишини орзу қилганман. Аммо мутахассислигим ИТ бўлгани учун бу соҳани деҳқончилик учун уйғунлаштиришга қарор қилдим.
Бироқ бу саноат деярли тўлиғича эркаклар томонидан назорат қилинади. Мен ғоямни илгари суриш давомида эркак амалдорлар ёш қизлар интилишини жиддий қабул қилмаслигига гувоҳ бўлдим. Уларга бундай ғоялар бемаъниликдек туйилади», сўзлайди Наврўза.
Дилдора эса қизлар «ожиза» сифатида кўрилмайдиган оилада улғайгани, яқинлари томонидан доим қўллаб-қувватланганини билдиради.
Лекин унинг сўзлашича, мазкур соҳага янгилик олиб кириш доим ҳам осон кечмайди.
«Бу саноатдаги барча – деҳқон бўладими, ҳайдовчи ёки қадоқловчи – ўзлари кўрмаган, билмаган, ҳис қилмаган нарсани ҳеч қачон тушунмайдилар».
Бундай муаммоларга қарамай, Наврўза Ўзбекистон агросаноатининг салоҳияти улкан эканига ишонишини таъкидлайди.
«Фермерларда иштиёқ бор, фақат уларни қўллаб-қувватлаш лозим.
Агар бу йўналишда жиддий ишланса, Ўзбекистон агросаноати Голландия каби ривожланган давлатлар даражасига ета олади».