Суббота, 20.04.2019, 03:37
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [384]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [372]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [213]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [353]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [53]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [225]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Апрель » 5 » ҚОЧОҚ КЕЛИН…
20:50
ҚОЧОҚ КЕЛИН…
Эшли шкафни синдириб очиб ичидаги керакли кийимларни олди-да, сал бўлмаса севинчдан хохолаб юбораёзди. Зўрға кафтлари билан оғзини ёпиб қолди.

— Қандай қўрқинчли-я нотаниш жойда! — деди ўзига ўзи. — Ҳой, нотаниш одам, мен нарсаларингизни фақат қарзга олаяпман. Албатта қайтариб ташлаб кетаман бир куни!..

У ўзига-ўзи гапирганча кийимларни қўлтиқлаб ташқарига чиқмоқчи бўлди. Шу пайт уй чироғи хаёлидами, ҳақиқатданми, ёниб ўчгандай туюлди. Қўрқиб кетди. Югурганча ётоқхонага кириб олди. Ётоқхонанинг чироғи ўчирилган эди.

"Таваккал ёқсаммикан? — кўнглидан ўтказди Эшли. — Эгаси келиб қолса-чи?.. Буёқда куёвникидагилар, ўзимникилар ўлиб-толиб мени излашаётгандир. Тўй бошланган пайтда қочиб кетганим учун кечиришмас… Эй, Худойим, уни ҳохламасам нима қилай?.. Нега ўзи бошида ўйламадим?..”

Ташқаридаги кучли чақмоқ Эшлининг хаёлларини бўлиб юборди. Ваҳимасига ваҳима қўшилди. Аксига олиб нариги хонадаги чироқ ҳам ўчиб қолди. У югурганича шкаф ортига беркиниб олди. Кутилганидек, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ташқарида оёқ товушлари эшитилди.

"Қочиб қолсаммикан? — ўйлади Эшли. — Ҳозир ушлаб олса, турмага тиқади…”

Оёқ товушлари тобора яқинлашиб, кимдир ичкарига кирди. Ётоқхонага ўтиб қаердандир шам топиб ёқди. Эшли лабларини асабий тишлаганча индамай тураверди. Ҳалиги одам очиқ турган деразани ёпди-да, йўлакка чиқиб кетди. Бирдан бир йўл кўринмасдан чиқиб кетиш… Хўш, нима қилиш керак?.. Эшли ҳақиқатан боши берк кўчага кириб қолгандек қандай йўл тутишни билмасди.


 * *

Бу уйнинг эгаси Кем Кейн эди. Бугун негадир ишлари юришмади. Умуман, ҳаётда сира омади юришмагандек ҳис этарди ўзини. Бу кеча Гонолулудан буткул жўнаб кетишга аҳд қилиб, кетиш олдидан бироз дам олишга аҳд қилди. Лекин уйга кирди-ю, очиқ ойнани кўриб ҳайрон бўлди. Кимдир бормикан ичкарида?..

У яна ётоқхонага қайтиб шамни полга тўғрилади. Кийимлари сочилиб ётибди. Қизиқ!..

Кем беихтиёр шкафга яқин келди-да, шамни баланд кўтарди. Ичкарида қандайдир соя кўрингандек туюлди.

— Қимирламанг! Мен сизни кўраяпман!..

Соя шундоқ ҳам қимир этмасди.

Буларнинг ҳаммаси Кемнинг асбига тега бошлади. Шкаф ичига қўл солди-ю, яшириниб турган аёл киши эканига иқрор бўлди.

— Менга қўл теккизманг! — турган ерида қичқирди Эшли. — Бўлмаса ҳозироқ полициячақираман!

Кемнинг ростакамига жаҳли чиқиб кетди.

— Сиз полиция чақирасизми? Йўқ, айтинг, бу кимнинг уйи? Қани, айтиб юборинг-чи!..

— Ўзингиз айтинг!.. Балки сиз ҳам менга ўхшаб адашиб кириб қолганлардандирсиз бу ерга?

Кемнинг энсаси қотди. Аслида бундай шаддод аёлларни ёқтирмасди. Аммо рўпарасидаги келишган қизнинг ўзини ҳимоя қила олиши уни юмшатди.

— Бўпти, сиз ҳам бу уй ўзингизники эмаслигини бўйнингизга олинг унда!

— Мен ҳеч нарсани бўйнимга олмайман.

— Ана, кўрдингизми, ўғриларнинг ҳаммаси шунақа.

— Унда кимсиз?

— Н-нима десамийкин?.. Масалан, меҳмонман… Сиз меҳмонгаям полиция чақирармидингиз?

— Бўпти… Фақат кутилмаган меҳмонман десангиз тўғрироқ бўларди.

— Майли… Энди айтинг, бу уй сизникими?

— Ҳа, меники. Энди чиқинг!

Эшли қўрқа-писа шкафдан чиқди. Кем унинг қоматини, қуюқ сочларини кўриб ҳайратда қолди. Ҳақиқатан, Эшли ҳавас қилса арзигулик даражада гўзал ва истарали эди.

— Уйингиз чиройли экан. — ўртадаги жимликни бузди Эшли.

— Ҳа, ўзимга ҳам ёқади. — деди Кем ҳануз қиздан кўз узолмай. Лекин барибир Эшлини ўғри қиз сифатида тасаввур қиларди. Ишонгиси келмасди гапларига.

— Тўғрисини айтинг, — деди ниҳоят мақсадга ўтиб. — Ўша одам сизга қанча ваъда қилди?

— Қайси одам?

— Сизни ўғирликка ундаган одам-да!

— Нима? — уй эгасига ҳайрон бўлиб тикилди Эшли. — Қанақа ўғирлик?

— Нима бўлгандаям, мен ўша берган пулдан икки баравар кўп бераман. Фақат уйни бўшатиб қўйсангиз бас.

— Вой, менга пулингиз керакмас. Шундоғам кетаман ўзим.

— Яхши, унда кетинг!

— Ҳа, ҳа, кетаман.

Эшли бориб ташқари эшикни очди. Ҳовлида жала қуярди. Эҳ, иши юришмади-да!.. Кечаси шундай ёмғирда қаерга боради энди? Ҳовлига чиқиб кўча томон юриб бораркан, кутилмаганда Кемнинг овози эшитилди.

— Тўхтанг!

Эшли тўхтаб ортига ўгирилди.

— Мабодо эгнингиздаги кўйлак меники эмасми? — сўради Кем.

— Ҳа. — Эшли ноқулай аҳволга тушиб бошини эгди. — Майлими, бир-икки кунга кийиб турсам?

— Нима, кийишга ҳеч вақоингиз йўқми?

— Фақат тўй кўйлагим…

— Тўй кўйлак? — елка қисди Кем. — Ўша кўйлакда тайёрагоҳдан келдингизми?

Эшли жавоб бермади. Кем бу қизнинг ҳақиқатан укаси Кетчнинг ёллаганларидан биттаси деб ҳисобларди… Лекин тўй кўйлакда…

— Актрисаликни қотираркансиз. — ниҳоят ичидагини айта бошлади Кем.

— Мени кўпчилик комедиантка деб атайди. Лекин актрисаликка ҳеч ким йўймаганди…

Эшли ер остидан уй эгасига боқди. Қандайдир ғалати одам экан. Ҳазилни тушунмайди. Майли, кирақол бир кечага ҳам демайди. Юраги тош одам бўлса керак…

Хўш, ҳозир қайтиб борса, Уесли нима дейди. Ўла, менсиз ҳеч нарса қила олмас экансан-ку! демайдими? Аниқ айтади. Устидан очиқдан-очиқ кулиши тайин.

Эшли бошини кўтариб қаршисида шам кўтариб турган баланд бўйли Кемга тикилди.

— Майли, мен кета қолай, — деди у аста дарвоза томон қадам ташларкан. — Хавотир олманг, кўйлагингизни албатта қайтараман…

Худога шукр, кетяпти. Кем яна тинч, осуда уйга қайтади… Лекин…

У қизнинг яланг оёқ ҳам эканини кўрди. Ахир, бу аҳволда қандай чиқариб юборади?..

— Тўхтанг! — Кем югуриб Эшлига етиб олди. — Устингиз жуда юпқа экан-ку!..

— Нима қипти?

Эшли беихтиёр аксириб юборди.

— Ана, кўрдингизми, — деди Кем унинг қўлтиғидан олиб. — Яна бироз шу ёмғирда турсангиз аниқ шамоллайсиз. Юринг, майли, эрталабгача қола қолинг! Мен сизга қайноқ чой тайёрлаб бераман…

Шу тобда Эшли қаршилик кўрсатадиган аҳволда эмасди. Итоаткорона эркакнинг ортидан эргашди. Ичкарига киришгач, Кем уни диванга ўтқазиб қўйди-да, ўзи ошхонага ўтиб бирпасда чой дамлаб келди.

— Бу сизнинг дала ҳовлингизми? — сўради Эшли чойни ҳўпларкан.

— Мен ҳуқуқшуносман, — деди Кем. — Кейинги ҳафтада ишларим жуда кўпайиб кетди. Шунинг учун бу ерга фақат дам олиш учунгина келдим. Аммо тўғрисини айтсам, укамдан бошқаси менга шерик бўлишга арзимайди.

— Демак, мен сизнинг эътиборингизни торта олмабман-да?! — кулди Эшли.

Кем қаршисидаги қизга маъноли қараб қўйди.

— Йўқ, унчалик эмас… Менга кўпроқ баланд бўйли, олий маълумотли қизлар ёқади… Ҳа майли, келинг, яхшиси, танишайлик!.. Мен Кем Кейнман. Сиз-чи?

— Эшли. — оҳиста эркакка қўл чўзди у.

— Эшли, юринг, мен сизга хонангизни кўрсатаман!..

Улар олдинма-кетин меҳмонхонага ўтишди.

— Мана, сизнинг жойингиз, — деди у диванни кўрсатиб. — Эрталабгача бемалол ухлашингиз мумкин!

— Хайрли тун! — Эшли эркакка шам ёруғида мамнун қараб қўйди.

— Хайрли тун!..

Кем меҳмонхона эшигини ёпиб йўлакка чиққач, ўзича шивирлаб қўйди.

— Ғалати қиз экан… Майли, эрталаб даф бўлади…

* * *

Билмайди, Эшлини кечаси кучли чақмоқ уйғотиб юборди чамаси. Ўрнидан сапчиб туриб кетди. Хона ичи қоп-қоронғи эди. У қўрқувдан дағ-дағ титраб дераза олдига келди. Ўзини хонада ҳеч ким йўқлигига қанчалик ишонтиришга уринмасин, ташқаридан кимдир тикилиб тургандек туюлаверди.

"Наҳотки, Уесли мени топиб олди? — хаёлидан ўтказди Эшли. — Йўқ, бу Уесли эмас…”

Қиз даҳшатга тушиб апил-тапил кийинди-да, йўлакка чиқди…

Энди нима қилади?.. Кемни уйғотсинми? Уришиб берса-чи?.. Э, уришса-уришар. Нима бўлганда ҳам барибир уйғотади…

Эшли ётоқхона эшигини оҳиста чертди.

Кем узоқ кутдирмади. Кўз очиб юмгунча остонада пайдо бўлди.

— Нима бўлди? Бу ерда нима қиляпсиз? — сўради у ўралиб олган кўрпасининг четларини тўғрилай-тўғрилай.

— Кечиринг, мен сизни уйғотмоқчи эмасдим.

— Нима бўлди ўзи? Гапирсангиз-чи!

— Йўқ… Ҳеч нарса бўлгани йўқ… Бемалол ухлайверинг! — деди Эшли тескари ўгирилиб.

— Ие, сиз менинг эшигимни тақиллатиб турсангиз, қандай ухлайман?

— Энди бошқа тақиллатмайман… Биласизми… Сизга тушунтириб беришим қийин… М-менинг олдимда ҳозир кимдир бўлишини истадим холос…

Эшли йиғлаб юборди. Кем унга ҳайрон бўлиб боқаркан, ҳеч нарсага тушунмай, бош чайқаб қўйди.

— Нимага йиғлаяпсиз? — сўради ниҳоят Эшлининг елкасидан тутиб.

— Йиғлаётганим йўқ.

— Юзларингиз ҳўл-ку!

— Э, бунга эътибор қилманг!..

— Қани, мана шу ерда туринг! Мен сизга ҳозир сут қайнатиб келаман.

— Керак эмас.

Кем унинг гапига қулоқ солмай, ошхонага ўтди ва бир зумда сут олиб келди. Эшли сутни жинидан ёмон кўрарди. Лекин на илож? Уй эгасининг раъйини қайтаришга қўрқиб, истамайгина сут тўла стаканни қўлига олди. Кем эса, уни ётоқхонага етаклаб кириб диванга ўтқазди-да, тиззасига кўрпа ташлаб қўйди.

— Совуқ егандирсиз. Бирпас ўтирсангиз исийсиз… Мен бир нарсага тушунмайман. Нега Митчелл икковларинг мени тўй либоси юмшатади деб ҳисобладиларинг?

Эшли эркакнинг кўзларига қаради.

— Мен ҳеч қанақа Митчеллни билмайман.

— Нима? — ўрнидан туриб кетди Кем.

— Мени ҳеч ким бу ерга жўнатгани йўқ. Ўзим келдим. Қарасам, ойна очиқ экан. Шу ерда тунни ўтказишга қарор қилдим.

— Шунақа денг?.. — кулиб юборди Кем. — Унда сиз жиноятчи экансиз.

— Тўғри.

— У ҳолда мен полиция чақираман.

Эшли бу гапни эшитиб титраб кетди.

— Майли, агар истасангиз чақираверинг! Аммо…

— Нима аммо? Айтинг, нега менинг уйимга кирдингиз? Нима ишингиз бор эди.

— Бугун менинг тўйим бўлиши керак эди… Шунинг учун тўй либосида эдим.

— Хўш, нима бўпти?

— Мен қочиб кетдим.

— Йўқ, сиз яна ёлғон гапиряпсиз.

— Рост, мен қочиб кетдим.

— Нимага?

— Кутилмаганда сездимки, катта хатога йўл қўйибман.

Кем секин жойига ўтирди.

— Шунақа денг? Демак, сиз куёв шўрликни шарманда қилибсиз-да?!.

— Мен у билан бир ҳафтадан бери гаплашишга уриндим. Лекин у қулоқ солишни истамади.

— Тўғри юзига айтиш керак эди. Узукни қайтариб мақсадни айтавериш лозим эди.

— Мен шундай қилдим. Аммо бошқалар мени ҳазиллашяпти деб ўйлашди.

— Хўш, ким экан ўша сизга уйланмоқчи бўлган бахтли куёв?

— Уесли. — оҳиста шивирлади Эшли.

— Уесли Батлерми?

Бу саволдан Эшли қотиб қолди.

— Сиз… Уни танийсизми?

— Танийман. — Кем даст ўрнидан туриб чироқни ёқиб юборди ва қайтадан Эшлининг ёнига ўтирди.

— Менга қаранг, келиб-келиб ўшанга турмушга чиқмоқчи бўлдингизми?

Эшли кулиб юборди.

— Ҳа, айнан ўшанга… Чунки мен бу ерларга келганимдан сўнг у билан ҳар куни гаплашиб юрадиган бўлдик. Бироқ… Кейин тушуниб етдимки, менинг тенгим эмас экан… Менга қаранг, сиз уни қаердан танийсиз?

— Мактаб даврларимдан… — ерга боққан кўйи жавоб қилди Кем. — У бойлар ўқийдиган мактабда ўқирди. Мен эса камбағалларникида… Бир-биримизни кўришга кўзимиз йўқ эди ўша пайтларда.

— Уесли билан қандай танишгансиз? — қизиқсиниб сўрашда давом этди Эшли.

— Оилаларимиз ўзаро борди-келди қилишарди. Кейин университетда бирга ўқидик.

— Сиз университетни битирганмисиз?

— Ҳа, бир нечтасида ўқиганман.

— Кейин-чи?

— Биринчисидан ҳайдалдим.

— Қизларни ётоқхонага олиб кирган бўлсангиз керак-да? — кулди Эшли.

— Ҳечам-да! Бу иш учун жазолашмайди. Мен ўшанда жониворларни ҳимоя қилиш жамиятига аъзо бўлиб киргандим. Жониворларни жуда яхши кўрардим. Уларни ҳеч ким хафа қилмаса дердим. Хуллас, бир куни биз қуёнчаларни очиқ ҳавога олиб чиқдик. Улар эса катта кўчага югуриб кетишди. Натижа шундай бўлдики, кўпчилик қуёнларни машина босиб ҳалок бўлди. Ҳайдалишимга худди шу воқеа сабаб бўлганди.

— Нега сиз кўп куладиган аёлларни ёқтирмайсиз? — сўрашда давом этди Эшли.

— Бунинг аҳамияти йўқ. — гапни калта қилди Кем. — Яхшиси, айтинг, уйингиздагилар ўзларини қўярга жой топа олишмаётгандир ҳозир?

— Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Аллақачон қўнғироқ қилиб яхши эканимни айтганман. Улар ҳойнаҳой банкетда маза қилиб ўтиришгандир?

Кем кулиб юборди.

— Банкет? Тўй бўлмагандан кейин қанақа банкет бўлиши мумкин?

— Менинг онам ҳеч қачон пулни шунчаки кўкка совурмайди. Олдиндан пул тўлаб қўйилганди… Демак, тинчгина ўтириб байрам қилишади охиригача…

— Бўпти, энди ётиб дам олинг!..

Кем бориб чироқни ўчирди.

— Айтганча, эртага барибир бошқа жой топишингизга тўғри келади.

— Биламан, — деди Эшли диванга чўзиларкан. — Қўрқманг, кетаман! Сизга осилиб олмайман…


* * *

Кем қаттиқ ухлаб қолган экан. Номаълум атир ҳидими, шовқинми, ишқилиб нимадандир чўчиб уйғонди. Биринчи бўлиб кўргани шу бўлдики, Эшли унинг ёнида ётарди.

Жин урсин!..

Кем оҳиста елкасидаги қизнинг қўлини олиб ташлади-да, ўрнидан турди. Шу тобда меҳмонхона тарафдан таниш овоз эшитилди.

— Кем, фақат ўзингни ухлаганга солма! Аллақачон ўрнингдан тургансан.

Бу синглиси Шаунининг овози эди. Кем уф тортиб соатига қаради. Соат аллақачон эрталабки олтига занг урибди. Бу орада Эшли ҳам ўрнидан турди.

— Ким у?

Кем бармоғини лабларига босди.

— Жим, бу синглим Шауни! Афсуски, унда ҳам калит бор эди. Сиз шу ерда индамай ўтиринг, мен чиқиб келаман!..

Шаунининг ёнида яна бир қиз бор экан.

— Бу менинг дугонам Мелисса! — қизни таништирди Шауни.

— Жуда хурсандман! — жилмайди Кем. — Хўш, қайси шамоллар учирди?

— Митчеллдан сенинг келганингни эшитиб қолдим. Шунинг учун бир салом-алик қилиб кетай деб киргандим.

— Яхши, бемалол жойлашаверинглар!..

Шауни нарсаларини жойлаш учун дугонасини етаклаб ичкарига кириб кетди. Кем эса, ҳовлига йўл олди…

Шауни дугонаси Мелиссани уй билан таништириб бўлгач, ванна қабул қилиш ниятида ваннахона томон юрди. Шу пайт акасининг хонасида каравот ғижирлагандек, кимдир уёқдан-буёққа юргандек туюлди. Ҳайрон бўлиб ичкарига мўралади. Не кўз билан кўрсинки, хонада Эшли қимтинибгина унга қараб турарди.

— Салом, — деди Шауни ҳануз ҳайратини яширолмай.

— Салом, — жавоб қилди Эшли ҳам. — Сиз Кемнинг синглисимисиз?

Шауни жавоб ўрнига лабларини бурган кўйи бу келишган, соддагина қизга бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Эшли унинг нима демоқчи эканини сезди.

— Йўқ, сиз… ўйлаган қиз эмасман… — деди зўрға.

— Наҳотки? — унга яқин келди Шауни. — Афсус…

— Ҳақиқатан шундай, — тушунтира кетди Эшли. — Биз акангиз билан эндигина танишдик… Мен кеча ёмғир бошлангани сабабли қўрқиб уй ичига кириб олгандим… Мана, ёмғир ҳам тинди, тонг отди… Энди кетсам ҳам бўлаверади.

Шауни унинг эгнидаги акасига тегишли кийимларга ишора қилди.

— Ўзингизга кийим топишингиз билан кетасиз, шундайми?

— Ҳа.

— Хўш, қаерга бормоқчисиз?

— Ҳали ўйлаб кўрганимча йўқ.

— Шунақами? Унда мен сизга иш таклиф этсам, нима дейсиз?

— Қанақа иш? — қизиқиб сўради Эшли.

— Менга қарашли кафега тонгги официантка керак. Истасангиз, бемалол боришингиз мумкин.

— Яхши бўларди. — жилмайди Эшли.

— Бўпти, кўришгунча!

— Хайр!

Шауни шошилинч дугонасининг олдига кирди-ю, нарсаларини йиғиштира бошлади.

— Мелисса, биз зудлик билан бу ердан кетишимиз керак. — деди у дугонасини шошилтириб.

— Нима бўлди?

— Акам банд экан. Ёнида кетворган бир қиз бор экан… Халал беришни истамайман…

Улар Кем билан йўл-йўлакай хайрлашганча ташқарига чиқиб кетишди.

 * * *

Кем синглиси кетгач, секин хонасига кирди. Эшли ҳамон хона ўртасида қотиб турарди.

— Нонушта қилишни истайсизми кетиш олдидан? — сўради Кем қовоғини уйганча. Эшли унга ер остидан тикилиб қаради.

— Истасам, овқат тайёрлаб берармидингиз?

— Тўғриси, печеньедан бўлак ҳеч вақо йўқ… Аммо жа оч бўлсангиз буюртма беришим мумкин.

— Айтингчи, менинг ёнингизда ётганимни нотўғри тушундингиз-а? — гапни бошқа ёққа бурди Эшли.

— Нима бўпти?

— Наҳотки, сиз аёлга эркакдан фақат айш-ишрат керак деб ўйласангиз?

— Ўйласам нима?

— Эҳ, — оғир хўрсиниб қўйди Эшли. — Сиз шунчалар ҳиссиз эркак экансизки…

— Бундай дейишга нима ҳаққингиз бор? — Кем жаҳли чиқиб қўлларини мушт қилди.

— Ҳа, сиз аёлни тушунмайсиз.

— Майли, айтадиганингизни айтиб олдингиз. — деди жаҳл аралаш Кем. — Энди бемалол кетишингиз мумкин.

Эшли кулиб қўйди.

— Биласизми, мен бу уйнинг яқинидаги пляжда бир ҳафтагача дайдиб юрдим. Билдимки, айнан шу уйда ҳеч ким яшамас экан. Келдим-у, аста кириб олдим.

— Бу билан нима демоқчисиз?

— Яна… Бироз яшаб турсам дегандим уйингизда.

— Нима?.. Энди ҳаддингиздан ошяпсиз.

— Ишонинг, ҳеч нарсангизга тегмайман… Ҳозир… Қаерга боришимни билмайман.

Кем жаҳл билан қизнинг икки елкасидан ушлади.

— Бас қилинг! — деди у Эшлини силташга уриниб. — Жуда қуюшқондан чиқиб кетдингиз!..

Эшли баданига бу барваста эркакнинг қўллари қанчалар хуш ёқаётганини ҳис этди. Нега шундай бўлди?.. Англаёлмади. Фақат… Титраб кетди.

— Нимани бас қилай? — беихтиёр Кемнинг елкасига бош қўйди Эшли. Кем баттар аччиқланиб уни қўйиб юбормоқчи, шартта ташқарига чиқиб кетмоқчи бўлди. Аммо жойидан қимирлай олмади. Қандайдир номаълум куч уни бир жойда ушлаб турарди. Аста Эшлининг қалин сочларига қўл юборди.

— Кечиринг! — деди ва қизнинг сочларини ҳидлаб кўрди. Ҳа, тунда димоғига урилган ёқимли ҳид шу эди. Шу қадар ёқимли ҳидки, Кем ўзини тутолмади. Ҳансираганча Эшлининг томоқларидан, юзларидан ўпа бошлади. Шу тобда бояги жаҳлидан асар ҳам қолмаганди. Нималар қилаётганини билмаган ҳолда қизни ўпишдан, эркалашдан, силаб-сийпашдан тўхтай олмасди. Эшли ҳам худди шуни кутганди. Буткул ўзини топшириб қўйди. Кемнинг бўйнига осилган кўйи тотли бўсаларнинг қулига айланди.

— М-мен… Билмаган эканман. — унинг қулоғига шивирлади Кем. — Сенинг бу қадар ширин эканингни билмаган эканман…

— Мен ҳам…

— Юр, яхшиси, манави ерга ётайлик!..

Кем чидай олмади. Қизни даст кўтариб каравотга ётқизди…

 

* * *

 

Орадан бир соатлар чамаси вақт ўтиб икковлари каравотда ўтирганча келажак режасини тузишарди.

— Мен сени севиб қолдим! — деди Кем тиззасига бошини қўйганча жимгина ётган Эшлига. — Ўша Уелсига бериб бўпман сени!.. Сен ҳақиқий жаннат гули экансан… Сендақалар камдан-кам учрайди дунёда.

— Боягина ҳайдаётувдинг-ку! — қиқирлаб кулди Эшли.

— Жинниман-да!.. Сендай қизни ҳайдаб бўларканми?.. Мана энди менинг ҳаётим бошқача бўлади.

— Қанақа?

— Мен ниҳоят бахтиёр бўламан… Ҳеч қачон сиқилмайман… Айтганча, синглимга ҳам ёқиб тушдинг шекилли.

— Қаердан билдинг? — секин ўрнидан турди Эшли.

— Бир гал бегона аёлни уйимда кўриб қолиб роса жанжал кўтарганди.

— У менга иш ҳам таклиф этди. — деди Эшли.

— Қара-я!.. Оббо айёрлар-эй, менсиз кўп нарсани ҳал қилмоқчи бўлибсизлар-да!.. Йўқ, энди сен фақат мен билан бирга бўласан!.. Сени ҳеч кимга бермайман, қочоқ келин!..

Эшли кулиб юборди. Чунки бу сўз энди ўзига ҳам кулгили туюла бошлаганди.
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 26 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Апрель 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET