Понедельник, 09.12.2019, 22:32
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [960]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [1045]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [697]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [51]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [590]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [60]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2930]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Декабрь » 2 » МЕНИ КЕЧИР, АЛЁНА!
07:20
МЕНИ КЕЧИР, АЛЁНА!
Қизи бор ота-оналар икки хил бўлади. Бир хил ота-оналар бор, улар қизларини яхши жойга узатиб олишса бўлди. Мана шунинг ўзи бахт деб ўйлашади. Ана шу нарсага бутун кучларини сарф қилишади. Яна бошқа хил ота-оналар борки, қизлари улғайгач, жуда бадавлат аёлга айланишини, ҳар қандай эркакнинг ҳам попугини пасайтира оладиган даражага етишини орзу қилишади…

Тўғри, баъзилар учун қизларининг ким бўлиб етишиши унчалик қизиқ эмас. Ундайларга қиз бола катта бўлиб бир бурда нонини ўзи топиб ея олса, яна қариган чоғларида корларига ярайдиган одам бўлса, шунинг ўзи кифоя. Афсуски… Бундайлар жуда кам…

Алёнанинг ота-оналари худди шундай одамлар эди. Йўқ, сиз бошқа хаёлга борманг. Онаси тилла аёл эди.  Лекин кунбўйи ишда бўлар, буни ўзининг бурчи деб биларди. Қизалоқ эса куни билан ҳали боғчада қолиб кетар, ҳали қўшниларникида тунашга мажбур бўларди. Ҳатто, дам олиш кунлари ҳам онасини кам кўрарди. Дадаси бўлса хизмат сафарларидан бўшамасди. Алёна уни жуда-жуда соғинар, чидолмай кетган маҳалларда тўйиб-тўйиб йиғларди. Шунинг учунми, отаси вафот этганда (У пайтларда Алёна ўн-ўн бир ёшларда эди) ниҳоятда оғир тушкунликка тушиб қолди. ёруғ дунёга сиғмади…

Вақт ўтиб борди. Алёна ўн тўртга қадам қўйди. Оиладаги барча юмушлар унинг елкасига тушди. Энди унинг кўчага чиқиб, бемалол дугоналари билан чақчақлашишга ҳам вақти етмасди. Уларга қараб туриб ҳаваси келар, аммо на илож? Онаси рўзғор тебратаман, деб куни билан тиним билмаса. Уйдаги кирларни ким ювади? Ким овқат тайёрлайди? Ким уй йиғиштиради?..

Ана шу бурч қизни тўрт девор ичида ушлаб турарди…

Алёна ота-она эркалашларини кўрмаганидан куярди кўпроқ. Отаси-ку, майли. Онаси-чи? Бирор марта бўлсин эркалаб ўтирмаган. Мана, ўн тўрт ёшга қадам қўйдики, "Қизим, кап-катта бўп қолдинг. Онангга қанчалар қийинлигини тушунишинг керак”, дейишдан нарига ўтмайди…

Ўн олтига кирганда Алёна китоб ўқишга берилди. Айниқса, севги ҳақидаги китобларни қизиқиб ўқирди. Ҳа, романларда муҳаббатни шу қадар чиройли тасвирлашардики…

Лекин Алёна ҳаётдаги  севги бундан-да чиройлироқ, кучлироқ бўлса керак, деб ҳисобларди. Ахир, қизлар бекордан-бекорга эртароқ турмушга чиқишни орзу қилишмайди-ку!.. Уларга ота-оналарининг ўгитлари ҳам қизиқ эмас. Қулоқ солишмайди. Афсонавий бахт ҳақида ўйлашади фақат…

Алёна ҳам бундан мустасно эмасди. Баланд бўйли, келишган, меҳрибон йигитнинг ёри бўлишни истарди. Шундай йигит ҳаётида пайдо бўлишини орзиқиб кутарди…

Вақт ўтиб борарди. Лекин у орзу қилган йигит негадир учрай қолмасди…

Йигирмага кирганда Алёна билим юртини тамомлаб, фирмага кассир бўлиб ишга жойлашди. Иш жуда масъулиятли. Бироқ маоши кам эди. Нима қилсин? Тушкунликка тушгани билан бирор нарса ўзгариб қолармиди…

Қондан ўтганми, у ҳам худди онасига ўхшаб ишга берилди. Асосий вақтини ишхонасида ўтказадиган, фақат иш ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди…

Кунларнинг бирида маошига янги этик сотиб олди. Ҳаво ҳам анча салқинлашиб қолганди. Этикни кийиб ишдан уйга қайтаркан, кутилмаганда янги этикнинг пошнаси синиб қолди…

Бўлиши мумкинмас!.. Ахир, бугун олинган этикнинг ҳам пошнаси синадими?..

Нима қилишни билмай қолди. Кетаверай деса, одамлар ўтиб турибди. Пошнасиз этикни кўришса, кулги бўлиши тайин…

Шу пайт ёнига бир милиционер яқин келди.

— Яхши қиз, ёрдам керак эмасми? — сўради у кулимсираб.

Алёна ҳозир шундай аҳволда қолган эдики, бир оғиз қарши гап айтишга ожизлик қиларди.

— Шунчалик меҳрибон бўлсангиз, мени уйимгача кузатиб қўйинг! — деди у синиб тушган этик пошнасини қўлига оларкан.

— Хўп, узоқми уйингиз?

— Йўқ, шу яқин орада тураман.

— Бўпти, шу ерда туринг, мен ҳозир!..

Милиционер такси тўхтатди. Орадан бир неча дақиқа ўтар-ўтмас, Алёна уйига етиб келди.

— Раҳмат сизга, — деди у милиционерга. — Жуда катта яхшилик қилдингиз!

— Кечирасиз, ўзимни таништирмабман ҳам. Исмим Слава! Сизники-чи?

— Алёна.

— Бўпти, Алёна, уйингиздагилар кутиб қолишмасин яна.

— Йўқ, онам ишда.

— У ҳолда бирор кун келиб, хабар оларман.

— Кимдан? — ҳайрон бўлиб сўради Алёна.

— Синган пошнадан.

— Ҳа, агар, квартирамни топа олсангиз келаверинг!

— Нега тополмас эканман? Ишим шунақа. Албатта топаман. Хайр!..

***

Алёна орадан уч ойлар ўтиб тушундики, орзусидаги йигитни топди. Бу Славик эди. Бундай йигит билан бемалол тақдирини боғласа бўлади. Қувноқ, келишган, ўзи истаганидай баланд бўйли. Яна пианино чалишни ҳам биларкан. Яхшигина овози бор. Тегса шундай йигитга тегади-да!.. Бунинг устига Славикнинг ўзи биринчи бўлиб муҳаббат изҳор қилди, турмуш қуришни таклиф этди… Фақат… Милиционерлиги ёмон-да!..

Тўй ўтди. Уч кунгача хурсандчилик қилишди. Сўнгра Варнада дам олиб қайтишди. Ниҳоят Славикнинг меҳнат таътили тугаб, яна ишга қатнай бошлади.

Алёна бахтиёр эди. Иш тамом бўлди дегунча, уйга шошиларди. Ҳа, энди унинг ҳам оиласи, ўз уйи, севимли ёри бор…

Уларникига Славикнинг дўстлари тез-тез келиб туришарди. Улар ўзаро нималарнидир муҳокама қилишар, баъзида жанжаллашиб ҳам кетишарди. Ҳаммаларини Славиккина яраштирарди ҳар гал. Битта латифа айтарди. Кўрибсизки, кулги кўтарилиб, жанжал барҳам топарди…

Ҳаммаси яхши эди-ку… Аммо бир нарса Алёнани бетиним ташвишга соларди. Дўстларнинг ҳар сафарги йиғилишлари спиртли ичимликсиз ўтмасди. Алёна илгари ўз уйида бунақанги нарсаларга дуч келмагани учунми, баъзан маст эри ёнига келганда ҳам негадир қўрқарди…

Олти ой шу зайлда ўтди. Кунларнинг бирида Алёна Славик билан жиддий гаплашиб кўришга аҳд қилди. Чунки бундай ўтиришлар, йигитларнинг маст-аласт сўкинишлари  жонига текканди.

— Славик, — деди у эрининг бўйнига осилиб, — биз сен билан ёлғиз қолганимизгаям анча бўлиб кетди. Қачонлардан бери мундоқ айланишларга, саёҳатларгаям бормай қўйдик. Қачон қараса, дўстларингдан бўшамайсан.

— Бу нима деганинг, Алёна? — мулойимлик билан сўради Славик. — Наҳотки, дўстларим давраси сенга ёқмаса?

— Ёқмайди. Мен фақат сен билан ёлғиз қолишни истайман.

— Унақа дема. Мен доим ёнингдаман-ку! Ахир… Дўстларим-ку улар!. Доим сени мақташади. Ўзинг ўйлаб кўр, уларни қандай ҳайдаб соламан?

— Нега энди фақат бизникида йиғилишади? Ана, Витьканикига ё Сашаларникига боришсин!

— Эҳ, Алёна, — елка қисди Славик. — Витьканинг онаси касал. Шовқинни ёқтирмайди. Сашанинг бўлса, чақалоғи бор.

— Унда ўша Саша бизникида нима қилиб ўтирибди? Чақалоғига қарасин бориб. Мен уларга хизматкормидим?!. Қолаверса, сен кейинги пайтларда жуда кўп ичаяпсан.

— Мен-а?.. — тўнғиллади Славик. — Ҳечам-да!.. — Умуман… Менинг ишимни билмайсан. Ҳар хил қотилликлар, муштлашишларни кўраверганингдан кейин бироз ичиб ҳордиқ чиқармасанг, ўлиб қоласан…

Алёна индаёлмай қолди. Ҳа, ҳақиқатан шу кунгача эрининг нима иш қилишини билмасди. Шунчаки идорасига форма кийиб, бориб келиб юрса керак, деб ўйларди…

— Барибир, — деди у сир бой бергиси келмай — бошқа ичмайман деб сўз бер!.. Мен сенинг соғлиғингдан хавотирдаман, ахир!..

— Вей, худди мен пиёнистадай гапирасан-а!..

— Нима бўлгандаям, — бирдан йиғлаб юборди Алёна. — Шундаям сўз бер!

— Бас қил йиғлашни! Мен аёллар йиғи-сиғисини ёқтирмайман. Ваъда бераманки, бошқа қайтарилмайди.

— Дўстларинг ҳам бизникида тўпланишмайдими?

— Тушун, Алёна, мен ўн йилдан бери дўстман улар билан. Уларга ўрганиб қолганман… Майли, қанчалик қийин бўлмасин, ҳаммасини тушунтираман…

Шу билан ҳаммаси тугади. Славик ичкиликни йиғиштирди. Дўстларининг ҳам бу уйдан қадамлари узилди. У ҳар куни ишдан иложи борича эртароқ қайтадиган, узоқ-узоқ Алёна билан гаплашиб ўтирадиган бўлди…

Бир куни…

Славик навбатчиликда эди. Ишдан эрталабки соат тўққизда келиши лозим. Аммо негадир дараги бўлавермади. Алёна тиқ этса эшик томонга қараб вақт ўтказди…

Бир маҳал эшик тақиллаб қолди. Қизиқ. Славик ўзининг калити билан очиб кираверарди. ё қўшнилармикан?..

Югуриб бориб эшикни очди. Остонада икки нафар милиционер Славикни суяб турарди. Улар рухсатни кутиб ўтирмай ичкарига киришди ва эшикни ёпиб, Славикни ётоғига олиб кириб ётқизишди. Алёна қўрқувдан дағ-дағ титрар, тили калимага келмасди.

— Алёна, сиз хавотирланманг, — деди милиционерлардан бири уни юпатиб. — Бугун кечаси махсус операция ўтказилганди. Саша ҳалок бўлди. У Славикни итариб юбориб, ўзини ўққа тутиб берибди.

— Вой, Худойим, — йиғлаб юборди Алёна, — хотини Томка билармикан?

— Ҳа, раҳбарлар уникига кетишувди… Бўпти, биз кетишимиз керак…

Милиционерлар чиқиб кетишгач, Алёна секин ётоққа кириб, ухлаётган эрининг ёнига ўтирди. Нима қилишни билмай, секин қўлидан ушлади. Не кўз билан кўрсинки, кафтининг териси шилинган, қон кафтида қотиб қолибди. Дарров ўрнидан туриб илиқ сув олиб келди ва қотиб қолган қонларни ювиб чиқди. Слава ҳамон ухлар, тушида нуқул алаҳсирарди…

***

Сашани дафн этишгандан сўнг Славик бир ҳафта тинимсиз ичди. Алёна тушунарди. Эрига ҳозир гапириб бўлмайди. Дўстидан айрилиб, изтиробда қолган…

Лекин бир ой ўтди ҳамки у ичишдан тўхтамади. Кун сайин Славик кўпроқ-кўпроқ ичадиган бўлди…

Алёна нима қилишни билмасди. Охири қайнонасига бориб айтди. Э, ўзи балога қолди. Қайнона уни уришиб ташлади…

Бир аҳволда уйига қайтди. Ичкарига кирди-ю, баттар қийналиб кетди. Славик оёқда туролмас, ҳатто ўз хотинини танимайдиган аҳволда эди…

Алами келган Алёна индамай ётоққа кирди-да, кийимларини йиғиштира бошлади. Шу тобда онасининг уйига кетишдан бўлак чора йўқлигини тушунди…

Шу кўйи у онасининг уйида бир ҳафта қолиб кетди. Ҳамон Славикдан дарак йўқ эди. Сиқилганиданми, тез-тез боши айланадиган, кўнгли айнийдиган бўлиб қолди…

Онаси дўхтирга учрашиб кўришни маслаҳат бергачгина, секин ўрнидан туриб поликлиникага чиқди.

— Сиз ҳомиладорсиз! — деди текшириб кўрган врач аёл унга.

— Нима?

— Ҳа, сиз фарзанд кутаяпсиз…

— Наҳотки?!

Алёна врач ҳузуридан қандай чиқиб кетганини ҳам пайқамай қолди…

Ахир… Бу яхши-ку!.. Нега илгарироқ кирмади дўхтирга?.. Славик қани энди?.. У бемалол ичиб юргандир?.. Хотини, туғилажак фарзанди билан ҳам иши йўқдир?..

Квартирага яқинлашиб келган ҳам эдики, остонада Славик турганини кўрди. Сал қурса йиғлаб юбораёзди.

Эри бир аҳволда, кўйлакларининг тугмаси ҳам қинғир-қийшиқ қадалган ҳолда турар, қўлида гулдаста эди…

— Ўзимнинг Алёнам, — деди у таклифни кутиб ўтирмай ичкарига ўзини ураркан, — кечир мени, Алёна!.. Мен ахмоқни кечир!.. Мен сени жуда-жуда севаман, жоним!..

— Биламан, Славочка, — деди Алёна кўз ёшларини рўмолчасига артиб. — Менинг ўзим ҳам айбдорман.

— Сени шундай севаманки…

Славик тиз чўкиб, Алёнанинг қўлларини ўпа бошлади.

— Шу қадар севаман, шу қадар соғинганманки…

Алёна шу куни эри билан ўз уйига қайтди. Остонадан ўтиши билан қувончи ичига сиғмай, тезроқ Славикка янгиликни айтишга шошилди.

— Азизим, биз фарзандли бўламиз!

— Нима?.. — Славикнинг кўзлари олайиб кетди ва хотинини даст кўтариб айлантира кетди. — Наҳотки?.. Нега менга вақтлироқ айтмадинг?.. Ўзимнинг қирмизи гулим!.. Эҳ, энди мен бутун ҳаётим худди сенинг исмингдек қирмизи гулларга ўралишини истайман!..

— Мен сени севаман!..

Алёна эрининг елкасига бошини қўйиб сукутга чўмди…

***

Ойлар ўтиб борарди. Алёна анча оғирлашиб қолди. Славик ваъдасининг устидан чиқиб ичмай қўйди. Бу ҳақиқий бахтдек туйиларди Алёнага…

Афсус… Кунларнинг бирида Славик ишхонасидан қўнғироқ қилиб, жуда зарур операция борлигини, уйга кечроқ қайтишини айтди…

Аммо соат тунги ўн бирга занг урди ҳамки, ундан дарак йўқ. Алёна Саша билан боғлиқ воқеаларни эслаб юраги ҳовлиқди. Ташқарига чиқиб, эрининг ишхонаси томон йўл олди. Милиция бўлими улар турадиган жойдан унчалик узоқ эмасди…

Шаҳар ўртасидаги сайилгоҳга етганда негадир тескари қараганча қандайдир қизлар билан гаплашаётган одамнинг овозини Славикникига ўхшатиб, ҳушёр тортди. Астагина билдирмасдан дарахтларни оралаб уларга яқинроқ борди. Ҳа, бу Славик!.. Оббо ярамас-ей, ҳали зарур операцияси шуми?..

Алёна эрини хиёнат қилади деб сира ўйламаганди олдин. Жон-пони чиқиб кетди. Славик эса, бемалол қизлар билан ҳазил-ҳузул қиларди.

— Қанжиқлар!.. — Алёна кутилмаганда дарахтлар орасидан чиқиб қизлардан бирига яқин борди. — Ҳали сенлар бировнинг эрига ёпишадиган бўлдингларми?

— Алёна, сен бу ерда нима қилаяпсан? — Славик кутилмаган ташрифдан ўзини йўқотди, шекилли, хотинига яқин боришни ҳам, бормасликни ҳам билмай қолди.

— Мен ахмоқ сенинг зарур операциянгни томоша қилиш учун келгандим! — деди Алёна эрининг кўзларига тик боқиб. — Ҳали шу экан-да операциянг?!.

— Вей, сен кимсан ўзи-а?.. — ҳақорат эшитган қизга алам қилдими, Алёнанинг тепасига келиб ўдағайлай бошлади. — Бор тошингни тер!..

— Нима?.. Сен тошингни тер, қанжиқ!..

Қиз кутилмаган ҳаракат билан Алёнани итариб юборди. У боши билан бетон устига йиқилди.

— Алёна, сенга нима бўлди?.. Кўзингни оч!.. Бор йўқол, ифлослар!.. Хотинимни нима қилиб қўйдинг?!

Ҳаммаёқ тўс-тўполонга айланди. Ҳушини йўқотган Алёнани Славик такси тўхтатиб, тезда касалхонага олиб кетди…

***

Славик касалхона ичида уёқдан-буёққа асабий бориб келарди. Мана, бир соат ўтибдики, ҳеч қандай хабар йўқ. Врачлар Алёнани олиб кириб кетишганича, ҳалиям чиқишмади…

— Ишқилиб, унга бир гап бўлмасин! — шивирларди Славик. — Мен чидай олмайман… Ишқилиб, яхши бўлсин!..

Славик қанча юрди, билмайди. Бир маҳал кимнингдир қўли елкасидан тутди-ю, сесканиб орқасига ўгирилди. Врач экан.

— Сиз қизли бўлдингиз! — деди у босиқлик билан. — Аҳволи жуда яхши…

Славик тушунмади. Қанақа қиз?.. Ҳа-я, хотини ҳомиладор эди…

— Ахир… Ҳали туғишига пича бор эди-ку!

— Мажбуран туғмаса бўлмасди. Суви қочиб бўлган экан…

— Ўзи яхшими?..

Врач бош чайқаб қўйди.

— Ҳозирча бир нарса дея олмайман. Кўп қон йўқотган. Биз қон қуйиш станцияси билан ҳам боғландик. Афсуски, хотинингизга тўғри келадиган қон йўқмиш…

— Энди нима қиламан?

— Нима қилардингиз? Донор изланг!.. Иложи борича тезроқ…

Славик тутоқиб кетди.

— Нимага қон топилмайди?.. Сиз дўхтирмисиз, кимсиз?.. Қўл қовуштириб ўтираверасизми? Нимадир қилинг, ахир!..

— Ҳовлиқманг! — жеркиб берди врач. — Ҳеч ким қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик. Донор топинг дедим-ку!..

— Ҳозир… Ҳозир…

Славик отилиб касалхонадан чиқди-да, машинасига ўтириб қайнонасиникига жўнади. Балки қариндош-уруғларининг орасидан донор чиқиб қолар, деб ўйлади…

Афсуски, топилмади. Она зор йиғларди.

— Отаси раҳматлининг қони тушарди қизимга, — деди у Славикка илтижо билан боқиб. — Уям ўлиб бергани… Жон болам, бир иложини қилинг! Қизим бекорга ўлиб кетмасин!..

— Хўп, хўп, она, — деди йиғлагудек бўлиб Славик, — топилиб қолар… Излайман, қидираман. Дунёни остин-устун қилиб бўлсаям топаман ўша қонни…

Эҳ, омад юришмаса қийин экан. Кун бўйи шаҳар кезиб донор қидирса-да, тўғри келадиганини топиш насиб этмади. Кечга яқин чарчаган, ранги бир аҳволда яна касалхонага келди. Ичкарига кирди-ю…

Ҳамширалар ўтирадиган ерда бир гуруҳ врачлар ниманидир муҳокама қилишарди.

Славикнинг юраги бирдан ғаш тортиб, уларга яқин борди. Орада Алёнанинг врачи ҳам бор экан.

— Нима бўлди? — беихтиёр бақириб юборди Славик.

Уни кўриб врачларнинг ҳаммаси жим бўлишди.

— Қачон?.. — яна бақирди у.

Алёнанинг врачи секин келиб, Славикнинг елкасидан ушлади.

— Бандалик, ука! Сақлаб қололмадик… Сиз кетгандан кейин икки соат ўтиб… Жон берди…

Славик гўё ҳушсиз одам каби карахт бўлиб қолди. Қулоғига врачнинг гаплари кириб турарди. Аммо эшитмасди.

— Бардам бўлинг, — дея таскин бера бошлади врач. — Ҳарқалай… Қизингиз соғ-саломат-ку!..

— Қизим?.. Қанақа қизим?..

— Сиз қиз кўрдингиз…

Қиз!..Қара-я, Славик бу ҳақда бутунлай ўйламабди. Ҳа, майли, пешонага ёзгани шу шекилли. Ҳарқалай, ёлғиз қолдириб кетмабди Алёна. ёнида қизи бор…

Славик тўсатдан ўзини орқага ташлади. Билмайди. Нега ундай қилди? Сал бўлмаса ағдарилиб тушаёзди. Орқада дўсти Коля турган экан. Ушлаб қолди.

— Мен яхшиман, — бош ирғади ранглари докадек оқариб кетган дўстига қараб. — Дўхтир, ўзини кўрсам бўладими?

— Кимни? Қизингизними?

— Йўқ, Алёнамни.

— Афсуски, кўра олмайсиз. Уни ўликхонага олиб кетишган… Умуман… Бориб кўрсангиз ҳам бўларди. Бироқ… Нима кераги бор экан-а?.. Шундоғам бир аҳволда турибсиз.

— Бир аҳволда… — аста шивирлаб бошини кўтарди Славик. — Бир аҳволда эмиш…

Шу тобда бутун касалхонани унинг қичқириғи тутди.

— Нима учун? Эшитаяпсанми? Нимага бундай қилдинг? Энди мен нима қилама-ан?.. Алёна, нималар қилиб қўйдинг? Нега охиригача гапимни эшитмадинг?..

***

Ёз тонгларидан бири эди. Бундай об-ҳавода одатда оилалар жам бўлиб табиат қўйнига ошиқишади. Ҳаммаёқ шовқин-суронга, қийқириқларга тўлади. Дам олиш кунлари, айниқса, одамларга Худо беради…

Қабристоннинг бир четидаги гранит плитка тепасига уч яшар қизчасини етаклаганча бир эркак келиб тўхтади. Бу ўша Славик эди. Оҳиста қабр қаршисига чўкди. Қизи ҳам ёнига келиб ўтирди. Қизчанинг қўлида гулдаста бор эди. Секин энгашди-да, гулдастани қабр тепасига қўйди.

— Дадажон, ҳозир ойим мени кўраяптими? — шивирлаб сўради у.

Славик титраб кетди.

— Албатта, ўзимнинг қирмизи гулим, албатта кўраяпти!

— Ойим ҳам биладими бугун менинг туғилган кунимлигини, кафега музқаймоқ ейишга боришимизни?

Славик қизига тикилиб қаради. Жажжигина бўлишига қарамай, кўзларига ёш олибди у ҳам. Эҳ, нега дунё бунчалар бевафо? Нега одамларни қақшатаверади?..

— Ҳа, қизалоғим, онанг ҳамма нарсани билади… Боғчага қатнашингниям, туғилган кунингниям… Ҳозир йиғлай бошлаганингни кўрса, хафа бўлади ойинг, қизим!.. Қани, ўзимнинг бағримга кел-чи!.. Менинг ёдгорим!.. Қирмизи гулимдан қолган ёдгорим!..

Қизча дарров отасига яқинлашиб, кичкинагина қўлчаларини унга чўзди. Славик уни маҳкам бағрига босиб юзларидан ўпиб қўйди. Қизалоқ эса отасининг бўйинбоғини тўғриларкан, эшитилар-эшитилмас шивирлади:

— Дадажон, сиз дунёда ўзимнинг энг яхши дадамсиз!..

***

Кичкина Алёна ҳам йиллар ўтиб катта бўлади. Ҳаётни тушунади. Ўзича хулосалар тўқийди. Лекин Славик учун булар унчалик аҳамиятли эмас. Энг асосийси, қизчаси бир умр бахт, қувонч оғушида бўлишини истайди. Меҳрибон инсонлар орасида яшашини истайди. Мана шу нарсаларга онаси эга бўла олмади. Онаси учун ҳам бахтли-тахтли бўлишини истайди…

Улар қабр тепасида узоқ қолиб кетишди. Ҳаво айниб шамол турди. Славик ҳозир ёмғир ёғиб юборишини сезиб даст ўрнидан турди-да, қабртош устидаги чангларни артиб чиқди. У ерда шундай сўзлар ёзилганди:

— "Мени кечир, Алёна!”
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 6 | Добавил: sherlarorg | Теги: #uznews, #ahborot, #habarlar, #news, #новости, #newsuz, #Yangilik, #Yangiliklar, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Декабрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET