Воскресенье, 26.01.2020, 00:44
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1036]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [1136]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [770]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [51]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [630]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [60]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [3344]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Hisobot


Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0


Блог

Главная » 2019 » Декабрь » 29 » Кимсасиз оролларда жон сақлаб қолган одамлар ҳақида (фото)
12:33
Кимсасиз оролларда жон сақлаб қолган одамлар ҳақида (фото)
Даниэль Дефонинг «Робинзон Крузо» асари олам юзини кўрганига бу йил роппа-роса уч аср бўлди. Робинзоннинг саргузаштлари нақадар ҳайратомуз ва қизиқарли бўлмасин, лекин тарихда кимсасиз оролда жон сақлаб қолган реал одамлар тақдири билан боғлиқ ундан-да ғаройиб воқеалар бўлиб ўтган. «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов бу мақоласида айнан шундай одамлар ҳақида ҳикоя қилади.

Ҳикоя қаҳрамонлари тақдир ҳазили туфайли ёки ўз ихтиёрига кўра кимсасиз оролга тушиб қолган ва улар ёввойи табиат қўйнида яшаш учун курашишга мажбур бўлган. Хусусан, улар олов чиқариш, чучук сув топиш, озуқа излаш, ов қилиш, еса бўладиган ўсимликларни заҳарлиларидан фарқлаш ҳамда топган-тутган материалларидан ўзига бошпана қуриш сингари қийин синовлардан ўтишларига тўғри келган.

Александр Селкирк – кимсасиз оролда 4 йилу 4 ой яшаган
Мутахассисларнинг фикрига кўра, китобдаги Робинзон Крузонинг асл прототипи айнан шу – Александр Селкиркдир. 1703 йилда 27 ёшли Селкрик Англияга қарашли «Сенк Пор» кемасига боцман бўлиб ишга кирган. Кема бутун 1704 йилни Жанубий Америка атрофидаги денгизларда ўтказган. Селкирк жуда жанжалкаш ва феъли оғир шахс бўлгани учун саёҳат давомида кема жамоасидаги ҳамма билан ёқалашиб чиққан. Хуллас, ундан ҳамма безган. Селкиркнинг аҳмоқона характери охири кема капитанининг ҳам жонига тегиб, уни энг яқин бирор оролга тушириб кетишга қарор қилган. Ўшанда бу қайсар одамни «Сенк Пор» кемаси Мас-а-Терра оролига ташлаб кетган.
Албатта, кема капитани бу орол кимсасиз эканини яхши биларди. Шу сабабли Селкирк у ерда очдан ўлмаслиги учун унга милтиқ, ўқ-дори захираси, болта, пичоқ, тамаки, сандиқча ва бир нечта китоб қолдирган. Селкиркка омад кулиб боққан эди. Чунки орол кимсасиз бўлгани билан бутунлай ёввойи ҳам бўлмаган. У ерда бир неча йил аввал ўткинчи испан кемалари тўхтаб, қўналға қурган. Испанлар оролда эчкилар қолдириб кетган. Селкирк келган пайтда оролдаги эчкилар ҳали ёввойилашиб кетмаган ва уларни қайта қўлга ўргатиш орқали у сут ва гўшт, кийим учун терига эга бўлган. Шунингдек, оролда шолғомнинг бир тури ўсган. Селкирк рационини тюлень ва тошбақа гўшти, оролда яшайдиган қушларнинг тухуми билан бойитган. Оролда бир неча хил мевалар ҳам мунтазам пишиб етилиб турган.

Оролдаги ҳаёти давомида Селкирк дарахт кесиб, ёғочдан кулба ясаган ва устига горизонтни кузатиш учун минора ҳам қурган. Узоқдан кема кўринган пайтда у олов ёқиб, тутун чиқариб, сигнал беришга уринган. Гапиришни эсдан чиқариб қўймаслик учун эса у китобларни овоз чиқариб ўқиб, такрорлаб юрган.

Орадан 4 йил ўтиб, 1709 йилда орол яқинидан сузиб ўтаётган «Дюк» кемаси бечорани пайқаб қолган. Уни оролдан қутқариб олган кема 1711 йилда Селкиркни эсон-омон Англияга элтиб қўйган. У кейинги бир неча йилни шаҳар кўчаларида ўзи ҳақидаги саргузашт ҳикоялар айтиб бериш билан ўтказган ва бутун Англияда катта машҳурликка эришган. Катта эҳтимол билан Даниэль Дефо ҳам унинг ҳикояларини эшитган ва шундан илҳомланиб «Робинзон Крузо» асарини ёзган бўлса керак.

Кейинчалик Александр Селкирк яна флотга ишга қайтган ва «Веймут» кемасида лейтенант унвони билан хизматда бўлган. У 1721 йилда шу кемада вафот этган. Селкирк 4 йил умр ўтказган Мас-а-Терра ороли эса 1966 йилдан бери Робинзон Крузо ороли деб номланади.

Павел Вавилов – кимсасиз оролда 34 кун
Кимсасиз орол деганда аксарият одамлар Тинч океанидаги тропик оролларни тасаввур қилади. Лекин кимсасиз ороллар Шимолий денгизда ҳам бисёр. Шулардан бирида рус ҳарбий кемаси ишчиси Павел Вавилов 34 кун жон сақлашига тўғри келган.
Вавилов 1909 йилда туғилган ва ёшлигиданоқ кемаларда матрос бўлиб хизмат қилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида у Шимолий муз океанида сузувчи «Александр Сибиряков» кемасида ўт ёқувчи бўлиб ишлаган. Кема Шимолий Ер оролидаги қутб станциясига одамларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш билан шуғулланган.

1942 йилнинг 24 августида «Александр Сибиряков» кемасини немислар кўриб қолган ва денгиз жанги бошланган. Натижада кема чўкиб кетган. Аранг қутулиб қолган матрослар қайиқда қочишга уринишаётганда немислар уларни ҳам ўққа тутиб, ҳаммасини қириб ташлаган. Бутун кема экипажидан фақат Вавилов омон қолган ва ёғоч синиқларига тирмашиб, энг яқин қуруқликкача сузиб борган. Йўл-йўлакай ўлган матросларнинг тўппончалари, чўнтакларидаги гугурт, сув ва патронларни олиб йиғиб борган. Шунингдек, сувдан бир қопни тутиб, қирғоққа чиқарган. Унда дон-дун, қалин иссиқ кийим ва шамчироқ бўлган. Шу топган-тутганини олиб, Вавилов оролдаги ягона иншоот – ташландиқ маёқ тепасига йўл олган. У бу ерда йиртқич оқ айиқлардан ҳимояланишга мажбур бўлган.

Денгизчи қаерда эканини фақат тахминан билган холос. У Белуха оролига тушиб қолган эди. Оролда ўсимлик ўсмаган, балиқ тутишнинг ҳам имкони бўлмаган. Чучук сувни эса қорни эритиш орқали ҳосил қилган. Вавиловнинг қалин кийимларга бурканганча умид билан денгизни кузатишдан бошқа чораси бўлмаган. Эски ташландиқ маёқдаги ёғоч қисмларини учун аста-секин, тежамкорлик билан ёқиб, унда исинган ва ўзи ҳақида сигнал бермоқчи бўлган.

У денгизда бир неча бор кемаларни кўрган ва уларга сигнал беришга ҳаракат қилган. Бироқ кемадагилар уни пайқамай ўтиб кетган. Орадан 34 кун ўтибгина Вавиловни бир пароход сезиб қолган. Бироқ ўшанда ҳам уни қутқаришнинг имкони бўлмаган. Матросни бортга олишга кучли тўлқин халақит берган. Натижада пароход иложсиз нари кетишга мажбур бўлган. Лекин пароход зудлик билан қирғоқдагиларга оролдаги одам ҳақида маълумот жўнатган ва оролга қутқарув гуруҳи етиб келган. Вавилов қутқариб олингач, бир неча ойдан кейин яна шимолий флотга хизматга қайтиб, умрининг охиригача Арктика денгизларида сузиб юрган.

Маргарет де ла Рок – кимсасиз оролда 2 йил
Маргарет де ла Рок фаранг зодагонларидан бўлган. Унинг акаси Жан Франсуа де ла Рок эса Франция қироли Франциск I нинг ишончли кишиларидан бўлган.

1541 йилда қирол Жан Франсуа де ла Рокни Янги Франция (ҳозирги Канада) губернатори этиб тайинлаган ва ака-сингил кемада Шимолий Америка томон йўлга чиққан. Ҳали манзилга етиб бормасдан йўл-йўлакай Маргарет кемадаги хизматчилардан бири билан ошиқ-маъшуқ бўлиб қолган. Бундан дарғазаб бўлган акаси севишганларни Шайтон (ҳозирги Харрингтон) оролида тушириб кетишга қарор қилган. Уларга ҳамроҳ сифатида бир хизматкор ҳам оролда қолдирилган.

Маргарет кўп ўтмай ҳомиладор бўлиб қолган ва оролда она бўлган. Бироқ чақалоқ кўп ўтмай вафот этган. Бир неча ойдан кейин аввалига хизматкор, кейин хуштори ҳам оламдан ўтган. Маргарет оролда бир ўзи ёлғиз қолгач, ёввойи ҳайвонларни овлаб кун кўра бошлаган. 1544 йилда уни кит овловчи кема тасодифан кўриб қолган ва қутқариб олиб, Францияга қайтарган. У мамлакатда жуда машҳур бўлиб кетган ва Нортрон шаҳарчасида муқим ўрнашиб, ўқитувчилик қилиш билан умр кечирган.

Ада Блэкжек – 2 йил
Ада Делитук Шимолий Американинг энг шимолида яшайдиган инуит қабиласи вакиласидир. У Спрус-крик номли шаҳарчада 1898 йилда туғилган. Отасидан жуда эрта ёшда етиб қолган қизалоқни Аляскадаги Ном шаҳрининг меҳрибонлик мактабига топшириб юборишган.
У 16 ёшида турмушга чиққач, фамилияси Блэкжекка ўзгарган. Ада 23 ёшида бир фарзанди билан бева қолган. У боласини боқиш учун ўзини ўтга-чўққа уриб, қаттиқ ишлаган. Бироқ фарзанди сил касалига йўлиққач, дори-дармонга пул топа олмай чорасиз қолган. У иложи борича катта пул топиш ва фарзандини даволатиш учун ҳамма нарсага тайёр эди. Шу пайт унга Шимолий Муз океанидаги Врангель оролига йўл олаётган илмий экспедицияга таржимон ва тикувчи бўлиб ёлланишни таклиф қилишган. Ваъда қилинган пул катта бўлган учун у боласининг соғлигини ўйлаб, бу қийин ишга рози бўлган.

1921 йилнинг сентябрида Врангель оролига етиб борган экспедициянинг 6 ойга етарли озиқ-овқат захираси бўлган. Кунлар илиши билан экспедицияни қайтиб олиб кетиш учун кема келиши керак эди. Бироқ 1922 йилнинг баҳори ва ёзи ўтса ҳам ҳеч қандай кема келмаган. Бу орада экспедиция аъзоларидан бири оғир касалланиб, вафот этган. Оролда умуман озуқа қолмагач, 1923 йилнинг январида икки эркак ёрдам билан қайтиш учун йўлга чиқиб, улар ҳам дом-дараксиз йўқолган. Хуллас, охир-оқибат Ада Блэкжек оролда бир ўзи, ёлғиз қолган. Атрофда эса йиртқич оқ айиқлардан бошқа жонзот йўқ эди. У қушларнинг тухуми ва қопқонга тушган майда ҳайвонлар гўшти билан озиқланган. Ҳар эҳтимолга қарши васият ёзиб қўйган. Кейин эса кундалик тутиб, саргузаштларини қоғозга тушириб борган. Кўплаб фотосуратлар олган.

1923 йилнинг 19 августида, яъни роппа-роса 2 йил ўтиб, орол яқинида «Дональдсон» кемаси пайдо бўлган ва Ада Блэкжекни қутқариб олган. У юртига эсон-омон етиб олгач, биринчи навбатда ўғлини даволатиш билан машғул бўлган. Шу тариқа, 20–30-йилларда матонатли аёл Ада Блэкжек бутун Америкада катта машҳурликка эришган. У оролдан ўзи билан олиб келган айиқ ва тулки териси билан савдо қилиб, боласини бутунлай даволатиб юборган.

Педро Луис Серрано – 7 ёки 8 йил кимсасиз оролда яшаган
Педро Луис Серрано 1520–1540-йилларда Кариб ҳавзасида сузган испан кемаларида хизмат қилган. Унинг кемаси Никарагуа қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган ва у энг яқин қуруқликкача аранг сузиб бориб, жон сақлаб қолган. Бу қуруқлик эса фақат саёз қумлоқдан иборат жуда кичик оролча бўлиб, у ерда на ўт-ўлан ва бирор жонзот бўлмаган. Оролга фақат денгиз тошбақалари сузиб чиқиб турган. Серрано айнан шу – тошбақа гўштини еб жон сақлаган. Чучук сувни ҳам ўзи еган тошбақаларнинг косасига тўплаган ёмғир сувларидан ичган.

У соҳилдан денгиз ичкарисига бир неча ўн метр сузиб бориб, сувўтларни йиғиб чиққан ва уларни офтобда қуритиб, кейин ёқиб олов чиқарган. Узоқдан кўринган кемалар эса Серрано ёққан оловни кўрмай ўтиб кетган. Шу тариқа у уч йил яшаган. Учинчи йили худди унинг кемаси ҳалокатга йўлиққан жойда яна бошқа бир кема ҳам чўкиб кетган. Ўша кемадан ҳам бир денгизчи омон қолиб, Педро Серранонинг олдигача сузиб келган. Натижада энди икки бечораҳол кимса ҳар куни уфққа термулиб ёрдам кутиб яшай бошлаган. Орадан яна 4 йил ўтибгина уларни яқиндан сузиб ўтаётган кемадагилар кўриб қолган ва қутқарган.

Даниэль Фосс – 6 йил
Кимсасиз оролда яшаш бўйича яна бир қаҳрамон Даниэль Фосс исмли АҚШ фуқаросидир. 1809 йилда у «Негосиатор» номли кемада Шимолий денгизга тюлень овига чиққан. Кема айсберг билан тўқнашиб, пачоқланиб кетгач, омон қолган бир нечта киши қутқарув қайиғида денгизда дарбадар кезишга мажбур бўлган.
Кунлар ва ҳафталар ўтаверган, уларни ҳеч ким қутқармаган. Қайиқдагилар очликдан ва ташналикдан бирин-кетин вафот эта бошлаган. Охири улар ичида фақат Даниэль Фосс тирик қолган. Фосс бир неча кун очиқ денгизда оч-наҳор дарбадар бўлгач, ниҳоят қандайдир номаълум қирғоққа етиб келган. Унинг бахтига қарши, бу орол фақат яланғоч тош қоялардан иборат кимсасиз орол бўлиб чиққан. Бир неча кун давомида оч қолган. Чунки оролда ҳеч вақо бўлмаган. У ёмғир сувини ичган.

Ниҳоят, орадан бир ҳафта ўтиб, оролга тюленлар галаси сузиб келган. Фосс айнан тюленларни овлаб кун кечирган. Кейинги бир ой ичида у оролнинг энг баланд нуқтасига тош териб бошпана қурган. Шу ердан туриб у горизонтга тикилганча умид билан ёрдам кутган. Бир неча йил шу алфозда яшаган Фосс бир сафар тонгда уйғонса, денгиз қирғоққа ўлик китни чиқариб ташлаганини кўрган. Кит гарпун билан яраланган экан.

Шундан билиб, у яқин орада кит овловчи кема борлигини фаҳмлаган ва бор кучи билан ҳаракат қилиб, ўзига эътибор жалб қилишга уринган. Лекин уни ҳеч ким кўрмаган ва у ҳам ҳеч қандай кемани топа олмаган. Кит эса унга кейинги яна бир неча ойга етадиган озуқа захираси бўлиб хизмат қилган.

Шу тариқа у олти йил тошқояли оролда тюлень гўшти билан кун кечириб, яшаб қолган. Ниҳоят, уни яқиндан сузиб ўтаётган кемадагилар кўриб қолган. Фосс кемагача ўзи сузиб боргани ҳам ҳикоя қилинади. Уни кемада Нью-Йоркка элтиб қўйишган. 
Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 15 | Добавил: sherlarorg | Теги: #Yangilik, #новости, #newsuz, #habarlar, #ahborot, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Декабрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2020
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET