Вторник, 16.10.2018, 21:58
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [245]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [290]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [173]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [332]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [52]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
Статистика


Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2018 » Сентябрь » 25 » ЮРАГИМДА САҚЛАГАНЛАРИМ: СОВУҚ ТОМЧИДАГИ МУҲАББАТ
19:38
ЮРАГИМДА САҚЛАГАНЛАРИМ: СОВУҚ ТОМЧИДАГИ МУҲАББАТ
Ҳар гал мухлислардан келган янги мактубларни қўлга олганда юрагимизда қизиқиш туғилади. Чунки ҳар бир хат битта олам, битта тақдир. Кимдир қувончини бўлишса, кимдир дардини ёради. Баъзан номалар юзимизга кулги ёйса, айрим чоғларда кўзларимизни ёшлайди. Жиззахлик Дилором исмли мухлисамиздан келган хат ҳам шулар жумласидан... "Сиз талабаликнинг олтин даврида топиб олганим — жавоҳирим эдингиз. Ҳа, тағин исмингиз ҳам Жавоҳир. Ўша тиллога тенглашолмайдиган дамларимнинг ёрқин хотираси бугун зулмат қоплаган ҳаётимни тундаги шамдек липпиллаб ёритяпти. Ҳа, худди шундай. Ундан ортиғи эмас. Чунки бошимга тушган бу тун шу қадар қоронғи ва узунки, ҳали-бери ҳаётим қуёши бош кўтармайдигандек, ҳали бери тонгим отиб, кунларим ёришмайдигандек... О, ўша талабаликнинг бир сониялик бахтли онига мен бугунимни бутунича алишишга тайёрман! Ҳа, бугунги асрлардан узун кунларимни сонияга ҳеч иккиланмай алишаман! Афсус, сизнинг ўша пайтдаги муҳаббатингизни бугун топиб бўлмаганидек, унинг изларини ҳам қайтариб бўлмайди. Эслаш мумкин! Эслаб жилмайиш мумкин. Шу ҳам ҳатто айни дамдаги танамни қоплаган азобни бир зум бўлса-да, тарқатади. Тавба, наҳот бугун менинг хотирадан бошқа оромим қолмади? Фарзандларим ҳар доим қалбимнинг қувончи, дилимнинг ҳузури эди. Бугун уларни ҳам кўришни истамайман, ҳа истамайман! Нега? Бунга ҳам сиз сабабчисиз, талабалигимда топган хазинам... Хазиналар тугаб битиши рост экан. Сиз тугаб битдингиз. Бус-бутунлигингизча, омонлигингизча, менинг кўз ўнгимда шундай ҳолга тушдингиз... Нега? Ҳаммасини эслаш жуда оғир... Қани, хотирамда фақат талабаликнинг ўзигина бўлса... * * * Баҳорнинг ўйноқи кунлари. Осмон бир "хўмраяди”, бир "кўз ёш тўкади”, бир "қаҳ-қаҳ отади”. Эрталаб амалиёт ўташ учун таниш мактаб сари йўл олганимда қуёш чарақлаб турганди. Метрога тушиб, ўн беш дақиқача йўл босдимми, йўқми, чиқсам, осмоннинг "қовоғи солиқ”. Мактабда бор-йўғи бир соат бўлдим. Бу пайтда ҳам ҳали шамол бўлса, ҳали қуёш кулиб роса ўйин кўрсатди. Дугонам Малоҳат билан кутубхонага боришни режа қилиб қўйганим учун ортимга шоша-пиша қайтдим. Метродан чиқсам, ҳавонинг авзойи буткул дабдала. "Автобусга чиқсаммикан... Э-э-э, бир югурсам, ётоқхонага етаман. Йўлга сарфлаган пулимга бир кило картошка беради-ю...” Ўзимча шу ўйда катта кўча қолиб, дарахтзор оралаб югургиладим. Мен шошганим сари, шамол ва булутлар ҳам нимагадир улгуриши лозимдек, ошиққандек "Гумбур-гумбур, қарс” қилди-ю, жала қуйса денг. Шунақа шатирлаб қуя бошладики, беихтиёр йўл ўртасида тўхтаб қолдим: Вой, вой. Ё тавба... Осмон худди булутларга қарши ўт очгандек аввалига даҳшатли гулдирос янгради, кейин чақмоқ чақди. Ай-й-й, — қўрққанимдан қичқириб юбордим. Ёмғирнинг шиддати янада кучайди. Томчилар зарбидан "чанг” чиқиб, атроф хиралашди. Юрагимни ваҳима қоплади. Бир қадам ҳам боса олмай, қоққан қозиқдек қотдим. Мендан олдиндаги йигит-қизлар ҳам қийқирганча югуриб, кўринмай қолишди. Уларнинг ортидан югурмоқчи бўлдим. Лой аралаш сувда оёғим сирпаниб, юзтубан тушишимга оз қолди. Ортимдан кимдир чаққонлик қилиб қўлимдан тутмаганида ерда шилтаи шалаббо бўлиб ётармидим... "Зонтик” олиб чиқмассиз-да! — дея бақирди ёнимдаги халоскорим. — Ивиб кетибсиз-ку! Кўйлак ҳам момақалдироқдан қўрқиб, сизга ёпишиб олибди. Эгнимга қарадим, ростдан ҳам юпқа кўйлагим шалаббо бўлиб баданимга ёпишиб қолганди. Уялдим. Юринг, қўлингизни беринг... — йигит соябонини менга ҳам пана қилганча, қўлимдан тутиб, шитоб билан етаклади. Мен ҳам индамай эргашдим. Йигит аввалига менинг авайлаб, тойиб кетмаслик учун оҳиста босаётган қадамимга қаради, охир бўлмади: Югурдик. Бўлмаса, касал бўласиз... Унинг қўлимни янада қаттиқроқ сиққанини сездим. Шу билан мени судрагудек бўлиб югура кетди. Ётоқхоналарнинг қораси кўриниб, асфальт йўлга чиқдик. Сиз қайси томонга? — тўхтади у. Юзига қарашга уялганим учун ерга қараб туравердим. Чунки танамга чиппа ёпишгани кўйлагимнинг либослик ҳоли қолмаганди. Қайси ётоқхонада турасиз? Манг, югуринг! — қўлимга соябонини тутқазди. Шунда унинг юзига қарадим. Қошлари қоп-қора, қўзлари чақноқ йигит экан. Ҳолимдан баттар уялиб кетдим. Совқотиб, титрашга ҳам туша бошлаяпман. Худойим шунақа аҳволда ҳам келишган йигит билан учраштирадими? Раҳмат! Кетавераман! — дедим ётоқхонам томон қадам ташлаб. Олинг, касал бўласиз! — қўлимга тутқазиб қўйди соябонини. Мен ивиб бўлдим, сиз ивиманг. Оббо! Югурсангиз-чи? — йигитнинг бир зумда сочлари ҳўл бўлиб, юзига сув томчилай бошлади. Ҳатто қора, қалин қошларидан ҳам сув сизарди. _ Ивиб бўлдингиз... — дедим соябонни унга яқинлаштириб. У жилмайди. Шунда кулгичи борлигини кўрдим. Яна сувдан сочлари ҳам жингалак тортганди. "Чиройли йигит экан”, хаёлимдан ўтказдим ва шошиб дедим: Ушланг, мен кетдим. Катта раҳмат! Югуринг дедим сизга! Қайси ётоқхонада турасиз? Қўрқманг, кейин ўзим бориб оламан, "зонтик”ни. Совқотдингиз. Лабларингиз, кўкарди. Чопинг... Ерга киргудек бўлдим. Ортиқ унинг ёнида шу аҳволда туришга юзим чидамади. Раҳмат, — дедим-у соябон билан ўз ётоқхонам томон қадам ташладим. Қайси ётоқхонада турасиз, дедим? Мен ётоқхонамни ва хонамнинг рақамини айтдим. Ким деб сўрай? Этим жунжикиб, тилим ҳам яхши айланмай қолди. Дир-дир титраётганимдан тутилиб дедим: Дил... ором... Йигит яна жилмайди ва бақирди: Югуринг! Унинг буйруғига бўйсундим... * * * — Дил! Аввалига жилмаярдим. Чунки унинг ташрифи қалбимга қувонч берарди. Дил! Атай жим турардим. Дил! Кейинги сўзни айтмагунча овоз бермасдим. Ором! Ором, дедим! Ана шундан кейингина деразадан бошимни чиқарардим. Ўлдираман, нега индамайсиз? — дерди у чиройли кулгичларини жўртага кўз-кўз қилаётгандек жилмайиб. Менинг исмим Дилором! — дердим аразалаган киши кўрсатиб ўзимни. Бошида унақа демагансиз! Пастга тушинг! Бошда совқотганим учун тутилиб айта олмаганман. Менам совқотяпман, шунга шунақа чиқяпти, исмингиз... Кун иссиқ-ку! Сиз ёнимда бўлмасангиз совуқ! * * * Ҳа-а-а, бугун менга худди шундай. Совуқ, қоронғи, тор, мазмунсиз мен учун дунё. Чунки сизнинг муҳаббатингиз, меҳрингиз билан ҳаётим ҳаддан ортиқ гўзаллашганди. Шунга ўрганган эканман. Ҳар доим шундай бўлади, деб ўйлабман. Шундай ўйлаганим учун ҳам севгим учун курашдим, ота-онамга қарши чиқиб Навоийдан Жиззахга келин бўлдим. Иссиқ чеҳрангиз, ширин тилингиз билан ота-онамнинг ҳам кўнглига йўл топдингиз. Йўлни ўйлаб қаршилик қилганмиз-да! Бўлмаса, бирдан Дилоромни сизга қўшқўллаб топширардик, — дейишарди улар тўйимизга қарши чиқишганидан ҳижолат бўлиб. Бирин-кетин туғилган ўғил ва қизимиз бахтимизни янада порлатганди, гўё. Мангу, абадий бахт оғушида яшайдигандек ҳис қилардим ўзимни. Афсус, Аллоҳ учун ўзи бунёд этган нарсани вайрон этиш мушкул эмаскан. Ҳаммаси бир зумда рўй бергандек. Албатта, мен учун шундай. Чунки бахтдан қамашган кўзларим сизга яхшироқ қарашга, гумонланишга йўл бермаган. * * * — "Гуля” деган қўнғироқ қиляпти. Ким у? — дедим телефонингизга ҳайрон бўлиб қарарканман. И-и, тезроқ бер. Янги ҳамкоримиз! Россиядан келган. Лекин ўзбек. Ало, Гуля, эшитаман! — дедингиз шоша-пиша... Бу ҳамкорингиз кун келиб оиламизга ҳам "ҳамкор” бўлишини билганимдами? Шунчалик содда бўламанми, у билан бир кафеда бирга ўтирибман ҳам. Сизга нозли қарашини сезган бўлсам ҳам парво қилмабман. Уйга меҳмонга ҳам чақирибман. Феълингиз, яхшию ёмон кўрган нарсаларингиз ҳақида суриштиришларини аёлларга хос қизиқиш деб билибман. Энди ўйласам, ўша пайтлардаёқ иккингизнинг муносабатларингиз ва режаларингиз ўзгарган экан... Мен Россияга кетяпман. Ўша ёқда ишлайман. Шартнома туздим. Ишим зўр бўлади, Худо хоҳласа, — деганингизда ҳам ростмана қўрққандим. Сизсиз қандай яшаймиз? Шу ерда ишлайверинг. Бу менинг қарорим эмас. Ишхонам жўнатяпти. Дарров келасизми? Икки йилга шартнома қилдим. Нима? Йўқ, керак эмас бунақа иш! Менинг қаршилигим ҳеч нарсани ўзгартирмади. Кўз ёшларим, болаларимизнинг соғинишини айтганларим ҳам сизга таъсир қилмади. Ҳатто иккилантирмади ҳам. Кейин уйга иккита авиачипта билан кириб келдингиз. Яна ким кетяпти, сиз билан? Иккита одам жўнатяптими, ишхонангиз? Йўқ! Гуля билан кетяпмиз. У қайтяпти... Мана шу гап ҳам юрагимга шубҳа солмади. Йиғлаб, сиқтаб кузатиб қолавердим. Ваъдага вафо қилиб, борганингиз заҳоти қўнғироқ қилдингиз. Янги рақамингизни бердингиз. Сизсизликка мен ҳам болаларимиз ҳам ўрганмаган эканмиз. Пулни ҳам ўйламай ҳар куни қўнғироқ қилардим. Бир ойча вақт ўтгач, кутилмаганда телефонингизни Гуля олди. Гуля, ҳалиям ишдамисизлар? Эрим... Шу пайтда ким ишлайди? Уйдамиз. Бўлди, қачонгача ўзингни аҳмоққа соласан. Бошқа телефон қилма! Эримни тинч қўй! Шунча индамаганим етар! Менга асабийлашиш мумкин эмас, ҳомиладорман! Қўлимдаги телефонга ажабланиб қарадим. "Адашиб, бошқа рақамга тушиб қолмадимми?” "Дадаси” деган ёзув турибди, овоз ҳам Гуляники... Гуля ҳазиллашманг. Дадамиз қани? Диля, бўлди қил! Наҳот тушунмасанг... Жавоҳир ваннада. Чўмиляпти. Бошқа уни безовта қилма, қийнама! Шу билан алоқа узилди... * * * Сизни эслагим ҳам келмай қолган. Жингалак сочлари билан ўғлим эслатади, нима қилай? Кулгичлари билан қизим чеҳрангизни ёдга солади, чидолмайман. Дадам қачон келади? Дадамга телефон қилайлик! — дейди улар. Мана, нима учун мен бугунимни талабалигимнинг бир сониясига алишишга тайёрман! Мана, нима учун фарзандларимнинг соғинч тўла кўзларига қарашни истамайман! Мана нима учун ўз болаларимни кўришни истамайман! Улар жону жаҳоним! Лекин саволларига жавоб бериш, мунчоқдек кўзларига боқиб ёлғон гапириш қанчалик азоблигини сиз билмайсиз... Ўша талабаликда совуқ томчилар билан юрагимга кириб кетган оташин муҳаббатим, наҳот бугун йўқ. Наҳот, шунчалар тез унут бўлди. Шу эди, гапим. Сизга айтмоқчи бўлганимларим шу...”
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 50 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2018
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET