Понедельник, 09.12.2019, 22:30
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [960]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [1045]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [697]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [51]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [590]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [60]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2930]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Ноябрь » 21 » Ҳикоя: Жаннат калити
16:36
Ҳикоя: Жаннат калити
2005 йил 23 ноябрь

«Кундалигим! Неча йиллардан буён менга дилдош, ҳеч кимга сиримни сотмайдиган қадрли сирдошим. Дардларимни шу кунгача фақат сенга очдим, сенга ишондим. Юракларда зирқираган қайғуларим билан яна ёзяпман.

Бугун фарзандим беш ёшга тўлди. Кўзларимнинг нури, ягона овунчоғим, дилбандим ва… ва оғриқли нуқтам. Мен уни «оғриқли нуқта» деб сўнгги пайт жуда кўп айтяпман. Яратган Эгам бу сўзларим учун мени жазоламаса эди. Ахир у қандай бўлишидан қатъи назар меники, менинг бир бўлагим-ку?! Инсон ўз аъзосидан уялиб, ундан кечиши мумкинми? Йўқ, йўқ, мен ундан кечиш ҳақида ҳатто ўйламайман ҳам. Асло!..

2006 йил 12 август

Кундалигим! Бугунги воқеа жисму жонимни ўртаб юборди. Бечора болагинамнинг қўлларига қалам ушлатдим. Сўнг қоғозга нималарнидир чизиши учун қўлидан тутдим. Икки дақиқага қолмай унинг қўллари «йиқилди». Чарчаб қолди! Дадам бизни кузатиб турган экан.

— Бунинг одам бўлмайди, Дилбар! — деди.

Бу аянчли сўзлар менга       наштардек санчилишини наҳотки отам билмаса?! Ахир унинг ўзи ҳам бизни папалаб катта қилган-ку! Наҳотки бу кескин гапдан нақадар қон ютишимни билмаса?!

— Дада! Ундай деманг!..

— Э-э-эй, калласи ишламайдиган аёл бўлдинг-да! Ахир бу боланг жони бор қўғирчоқ-ку?! На гапиради, на юради, ҳатто қўлларини ҳаракатлантиролмайди! Жонингга тегмадими унга қарайвериш, менинг юрагим эзилиб кетди-ку?!

Барча сўзлар азобли, ҳаммаси юракни эзади. Лекин отамнинг ҳар гапидан ғам иси келарди. Ҳа, у менга ачинаётганди. Фарзандининг ташвишланишини кўриб куюниб кетаётганди. Аммо фарзандингнинг ҳеч нарса қила олмаётганини кўриш энг аянчлиси, ишонаверинг.

Ҳа, менинг болам юрмайди, гапирмайди, қўли тугул бошини ҳам тута олмайди. Хўш, нима қилибди?.. Шу сабаб мен ундан кечайми?! Кечолмайман, кундалигим, қўлимдан келмайди!..

2007 йил 3 сентябрь

Эй, менинг сирдошим! Кундалигим! Қўшни болаларнинг мактабга кетаётганига интиқиб қараяпман, кўнглим ўртаниб кетяпти. Улар шунчалар кичкина, шунчалар ширинки! Қизчалар чиройли оқ ленталарни тақиб олишган йигитчалар эса худди катта амалдорлардай костюм-шимда, қўлларидаги портфелни бир-бирига улоқтиришга шай. Ҳар бир боланинг юзи тўла шодлик, қизиқиш…

Фақат менинг ўғлим ёнимда деразадан қараб, жимгина ўтирибди. Унинг қарашларини сенга тасвирлаб берайми, кундалигим? Кўзлари жуда маъюс. У шундай боқадики, бу боқишларда жуда кўп нарсани тушунадиган, ақлли инсон нигоҳи бор. Боши ҳийла эгик, елкалари жуда кичкина, оёқлари ҳам ўсмаяпти. Фақат бирор ноқулайликни сезганида инграб қўяди, холос. Мен бу ожиз, ниҳоятда ожиз, менга муҳтож боламни ташлаб кетишим мумкинми? Эй, Худо, жуда сиқилиб кетяпман!..

2010 йил 23 ноябрь

Кундалигим! Бугун фарзандим ўн ёшга кирди. Унинг кеча айтган сўзи мен учун энг катта      совға. «Ойи!» Болажонимнинг тилидан чиққан илк сўз. Жуда ёқимли сўз. Мен ишонаман, у аста-секин бўлса-да, бошқа сўзларни ҳам гапира бошлайди. Шунда мен ҳам ҳозир кўриб турган мана бу оналарга ўхшаб хурсанд бўламан. Секин-аста ўғлимни мактабга олиб бораман ва у келажакда катта одам бўлиб кетади. Ана шунда одамларнинг фарзандим ҳақида айтган гаплари унутилиб, кўзларимдан қувонч ёшлари тўкилади.

— Сени яхши бир оиладан сўраб келишибди, қизим, — деди ойим кеча. — Хотини вафот этган, яхши инсон экан…

— Ойи, мени бу фарзандим билан унча-мунча эркак қабул қилмайди, биласиз-ку?!

— Йўқ, болам, сен турмушга чиқавер, болангни ўзимиз олиб қоламиз. Ахир сен ҳам ёшсан, бу ҳаётга келиб, ўша гиёҳванд эрингдан бошқа нима кўрдинг?..

— Ойи-и!

Сўзимда нола, алам борлигини онам ҳам сезди.

— Илтимос, болажоним!

— Унга мендан бошқа ҳеч ким, эшитяпсизми, ҳеч ким мурувват билан қаролмайди. Қолаверса, сизлар ҳам энди ёш эмассизлар. Дадамнинг феъли оғир. Кўз олдимда бу бечорага неча бора бақирди-ку! Мен бўлмасам унинг ҳоли не кечади?!

— Йўқ, йўқ, энди бақирмайди…

Эҳ, онажон! Бу ҳаракатларингиз, бу энтикиб кетишларингиз замирида менинг бахт топишим ётибди. Биламан, менинг болам ҳатто сизларга ҳам ортиқчалик қилади. Ахир баъзан ўзимга ҳам… Эй, Худо, мени кечир!

2013 йил 17 апрель

Кундалигим! Биз бугун    сайрга чиқдик. Ўғлимнинг кулишини ҳозир тасвирлаб бераман. Худди катта одамлардай аста, майин, маъноли кулади. Дарахтдаги куртакларни енгил шабада учирар, ўғлим эса бундан нақадар завқланарди. Оҳ, менинг энг беғубор инсоним! Бу дунёда сендан-да пок, сендан-да заиф, сендан-да ночор ким бор? Оҳ!.. Менинг бу дунёга келиб аравачаю ётоқдан бошқа нарса кўрмаган болам! Наҳотки сен ҳеч қачон югуриб юролмайсан?.. Наҳотки ўсмир йигитлардай қизлар олдида ўзингни кўз-кўз қилиб, ёшлик ва забардастлик ҳисидан ғурурлана олмайсан? Наҳотки сен ҳеч қачон аёл кишининг тароватини, фарзанд неъматини туёлмайсан? Болам! Жоним болам! Одамлар менга ҳали ҳам сени ногиронлар уйига бериб юбориш таклифини беришяпти. Лекин сен гапиряпсан-ку…

— Ой-йи-и, қор-р-рним о-оч-оч-чди.

— Нима овқат ейишни истайсан, болажоним?

— Х-хон-хоним, ой-йи.

Ичимга кирган шайтон «Унга меҳрибонлик уйида ҳам яхши қарашади», дейди…

2016 йил 23 ноябрь

Кундалигим! Бугун юрагим пора-пора бўлиб тирналди. Ўғлимнинг туғилган кунини қўшни болалар қуршовида нишонладик. Мен болаларнинг ёнига ўғлимни кўтариб олиб чиқдим. Ўғлим табриклар қуршовида ҳам жуда хафа эди. Меҳмонлар кетгач, нима бўлганини сўрасам…

— Ў-ўн ол-олти ёш б-болани ҳам кўтариб ю-юрибсиз, о-о-й-и-и! — деди.

Бу гап мени адо қилди. Кундалигим, у ғамни ҳис этяпти! Ночорлигини, иложсизлик, аламни, тушкунликни ҳис этяпти. Мен жилла қурса унинг ҳеч нарсадан руҳан эзилмаслигини ўйлаб ўзимни тинчлантирардим. Аммо менинг болам ич-ичидан қон йиғлар, чорасизликдан сиқилиб кетаётганди.

Ўғлим! Менинг кўнглида ғубори йўқ, бу дунёга дард билан келиб, дард билан кетгувчи жон болам. Шифокорлар сенинг оёқ-қўлинг ишлагани билан баъзи хасталикларинг тузалмаслигини айтишмоқда. Буни сенга тушунтира олмайман. Қандай овутсам экан,а сени?!

2018 йил 6 июнь

Кундалигим! Бир ҳафта аввал ўғлимни шаҳарга, шифохонага олиб бордим. Йўл азоби бизни ҳар йили мана шундай қийнайди. Сўнгги йиллар уни кўтариб юришга кучим етмаяпти. Бу гал ҳам йўл давомида бир неча маротаба уни кўтаришга тўғри келди. Тўғри, менинг болам бошқа ўн саккиз ёш йигитлар каби  вазнга ҳам эга эмас. Лекин, барибир…

Шифокорлар юрагимдаги салбий ўзгаришлар ҳақида гапирганидан буён уни иложи борича кўтармасликка ҳаракат қилаётгандим. Бечора болам йўл бўйи жуда қийналди. Унинг инжиқлик қилиши, асабийлиги ҳам мана шу дард сабабидан. Шифокорлар ҳар йили даволаниб туришим лозимлигини айтишган. Аммо шароитимиз етарли бўлмагани учун тез-тез кела олмаяпман. Начора, қисмат бу! Ўзимни шундай овутаман: «Биз бу дунёга истакларимизни қондириш ёки орзуларимизга эришиш учун келмаганмиз. Барчаси синов!» Йўловчи каби кетиб боряпман, бир қўлимда ногирон фарзандим. Одамлар «Сен ғамни судраб юрибсан», дейишади ҳали-ҳамон. Аммо мен мана шу ғам билан тирикман. Шу ғам мен учун синов, шу ғам гуноҳларимга каффорот, эҳтимолки, айнан шу ғам жаннатимнинг калитидир! Атрофимга қарасам, мендан аввалгилар ҳам ўтган, мендан кейингилар ҳам ўтади. Биз, барибир, абадий эмасмиз. Балки, мен, асл оламда мангу   бахтга етишиш учун, мана шу дунёда кўпроқ азобланаётгандирман. Ҳар не бўлмасин, Яратганнинг иноятидир шу фарзандим. Кундалигим! Мен гўзал сабр қилавераман, мен дилбандимдан асло кечмайман!..»
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 21 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET