Суббота, 16.02.2019, 06:20
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [249]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [295]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [179]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [340]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [52]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
Статистика


Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Январь » 14 » Эркак бўл... ўғлим!
13:32
Эркак бўл... ўғлим!
Ўғлим... Кўзимнинг оқу қораси, ҳаётим қувончи!
Эсимда , ҳомиладор пайтимда илк марта сенинг жинсингни аниқлаш учун текширувга борган эдим. Ўшанда негадир қиз бўлишингни хоҳлаганман. Ҳатто дўхтирдан, ўғилли бўлишим хушхабарини эшитганимда "Яхшилаб қаранг-чи, балки қиздир” дея сўраганим ҳамон ёдимда.

Бугун эса ҳамма нарсани мутлақо адолат билан тақсимлайдиган, ҳисоб-китоби ҳақ ва ўта чевар бўлган Зотга менга айнан сени, яъни ўғил фаразанд туҳфа этгани учун беадад шукроналар айтаман. Чунки ҳали гўдак – бўлсанг-да, аммо мендек ожиза онанг учун каттакон суянчсан, тиргаксан.

Ишон, "Ўғлим бор...” дейишимнинг ўзи менга бир олам куч беради, ўзгача хотиржамлик, таскин ва умидлар беради. Бугунги ҳолимга, боқиб, агар қиз бола бўлганингда иккита заифанинг ҳоли не кечарди, деб кўп ўйлайман ва Яратганнинг марҳаматига ҳамду санолар айтаман. Шубҳасизки, "У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур....” ("Шуро" сураси, 49-оят).

Ўғлим... Биламан, ҳозир кичкинасан, бу мактубни ўқишга, сўзларимни англашга, тушунишга ожизлик қиласан. Шундай бўлса-да, ҳозирданоқ сенга айтишим керак бўлган гапларим бор. Иншаaллоҳ ўқишни, ёзишни ўрганиб олганингдан кейин, ақлинг қириб, яхши-ёммони, оқу қорани ажрата бошлаганингда менинг бу мактубимни ҳали кўп марталаб ўқиб чиқасан. Бундаги ҳар бир сўзимни, пандларимни қулоғингга қуйиб оласан деган умидим бор... Энди ўгитларимни диққат билан ўқи ва ҳеч қачон ёдингдан чиқарма.

Биринчи насиҳатим: Аллоҳдан қўрқ!
Ўғлим... Аввало сен инсонсан! Ана шу инсон деган номга муносиб бўлиш учун ҳар доим айтадиган ҳар сўзинг, қиладиган амалингни эътиқодинг ва виждонинг тарозисида ўлчашни одат қил. Ана ўшанда қалбинг пок, фитратинг тоза, мақсадларинг эзгу бўлади. Ҳар хил ёмон иллатлар сендан четлашади. Иймонли бўл ва Аллоҳдан қўрқ! Роббимиз шундай марҳамат қилади: "Сиздан аввалгиларга айтилганидек, сизларга ҳам "Аллоҳдан қўрқинг!” дея буюрдик!” ("Нисо" сураси, 131-оят) Икки олам сарвари набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: "Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”. Шундай экан, кўнглингга адоват, ҳасад, нафрат, кибр ва манманликнинг қора гардларини юқтирма, сени яхшиликларга ундайдиган солиҳ кишиларга ҳамроҳ бўл. Яхши амалларингни кўпайтир! Бировлар ҳақига кўз олайтиришдан, ўзингдан ожизларга зулм қилишдан, ўзингга ва аҳлингга ҳаром луқма едиришдан парҳез қил. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деган эдилар: "Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсиқ йўқдир” (Муттафақун алайҳ).

Иккинчи насиҳатим: Ёлғончи бўлма, лафзингда тур!
Бу ҳақда машҳур ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Мунофиқ одамнинг аломатлари учтадир: Қачон гапирса, ёлғон гапиради; Қачонки ваъда берса, ваъдасини устидан чиқмайди. Унга бирор бир нарса омонат қилинса, омонатга хиёнат қилади. Сендан тоабад оналик талабим ва илтимос, ушбу ҳадисни ҳаётинг давомида шиор қил. Асло мунофиқ бўлма. Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла. Қўлингдан келадиган ишни бўйнингга ол. Ваъда бердингми, бажар. Айниқса, аёл кишига берган сўзингни устидан чиқ, дунёнинг юки елкангга ағдарилганида ҳам. Сени эркак деб билганларнинг, сенга эркак деб ишонганларнинг, сенга эркак деб суянганларнинг ҳафсаласини пир қилма!

Учинчи насиҳатим: Мард бўл, ҳалол бўл!
Бу ҳақда сенга кўп гапириб ўтирмайман. Фақатгина кичкина ҳаётий бир ҳикоячани мисол келтираман. Буни кечагина ижтимоий тармоқлардан бирида ўқиб қолдим. Менимча, шунинг ўзи етарли:

"Бир куни машинамда ўтиргандим. Олдимга 11-12 ёшлар атрофидаги бир болакай яқинлашди:
– Амаки, машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...

Унга бир қур назар ташлаб, чўнтагимдан 1000 сўм чиқариб унга узатдим. Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
– Амаки, мен тиланчи эмасман.

Шундай дея кета бошлади. "Ҳой, тўхта” деб ортидан чақирдим, олдимга келди. Ноқулай вазиятга тушиб қолгандим. Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсаклари ямалган, қўллари мағзавадан оқаринқираган. Ўзим қилган ишимдан хижолат бўлиб болакайга "менга машина фаралари ва ойналарини артиб бер” дедим, у бўлса яна мени ҳайратга солишда давом этди:
– Амаки, менинг латта ва совуним фақат ғилдирак ювишга мўлжалланган. Ойналарингизни ювиб беролмайман...
– Хўп, унда ғилдиракларни ювақол – дедим...

У ғилдиракларни юваркан, ундан оиласи ҳақида сўрадим. Кам гапирди. Отаси бундан ярим йил олдин вафот этганини, онаси бўлса бетоб бўлиб қолганини, боқувчи бўлиб фақат ўзи ишлаётгани, топганини рўзғорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини айтди. Эпчиллик ва ҳафсала билан қилган меҳнатини кўриб ва унинг шароитини билиб ёрдам бўлар деб ёнимдан 15 минг сўм чиқардим...
– Амаки, бир ғилдиракни 1000 сўмдан баҳоланг. Менга 4000 сўм берсангиз етади. Меҳнатим бераётган пулингизга арзимайди...

Томоғимга бир нима тиқилиб қолди... Қўярда қўймай, илтимос қилиб, пулни қўлига тутқаздим. Болакай пулни чўнтагига жойлаб, "раҳмат” айтиб, кейинги машина томон илдам юриб кетди. Орқасидан қарарканман қўлида оддий челак ва латта билан ҳалол пул топаётган, шимларини шимариб олган ва аҳён-аҳён бурнини тортиб қўядиган бу йигитча кўз олдимда михланиб қолди. Машинани ўт олдирар эканман Яратганга илтижо қилдим: Аллоҳим шундай ҳалол, ҳақиқий ўғилни дунёга келтирган аёлнинг дардига ўзинг шифо бер”.

Ўғлим... ичим-ичимдан шуни истайман ва тилайманки, сен ҳам мана шу боладек, ҳалоллигинг ва мардлигинг туфайли икки дунё ота-онангга раҳматлар етказадиган инсон бўл!

Тўртинчи насиҳатим: Масъулиятли бўл!
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани юксак ҳикмат ва тадбир билан яратган. Жумладан, эркак кишини ҳам. Парвардигор эркак кишига ўта муҳим ва машаққатли ва ўз навбатида шарафли бўлган вазифани топшириш билан бир қаторда унга шу вазифаларни адо этишга етарли имкониятлар ҳам берган. Куч-қувват, сабр- бардош, ақл-идрок, савлат, салобат каби юксак фазилатлар инъом этган. Улар аёлларга нисбатан кўп жиҳатдан афзалроқ экани китобларда кўп таъкидланади. Аллоҳ таоло "Нисо” сураси 34-оятда қуйидагича марҳамат қилади "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоимдирлар..”. Сен ана шу афзаллигингни ҳеч қачон суиистеъмол қилма, аксинча бунинг масъулиятини доимо зиммангда сақла!

Бешинчи насиҳат: Ориятли, ғурурли бўл!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркаклик ғурурингни ерга урма! Молу-дунё, обрў-мансаб, ҳузур-ҳаловат каби ўткинчи ҳою ҳавасларга учиб, йигитлик ориятингни унутма. Қўл остингдаги аҳли аёлинг, опа-синглинг шаънини, қадру қимматини ҳар нарсадан баланд тут. Яқинда замондошларимиздан бири ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзган ушбу иқтибосга кўзим тушди: "Мени аёлларнинг очиқ-сочиқ, калта-култа кийиб юришгани эмас, уларнинг айнан эркаги бор уйдан чиқиб келишаётгани кўпроқ изтиробга солади”.

Ўғлим... сен шундай ориятли бўлгинки, сенинг аҳли аёлинг кўчага чиқаётганида иффату ибосини ўзи билан бирга олиб чиқсин. Шуни унутмаки, эркакдан ғурур кетса, аёлдан ҳаё кўтарилади. Неча ёшда бўлишингдан қатъий назар, гап-сўзларинг, юриш-туришинг, кийим-бошинг, танлаган йўлинг, ҳар бир ишингу орзу-мақсадларинг бари эркакча бўлсин! Атрофингдаги заифаларни қўрий оладиган, уларнинг номусини ҳимоя эта оладиган, берилган ишончни оқлай оладиган мард бўл!

Олтинчи насиҳат: Оқибатли бўл!
Яқинларингга шундай меҳрли, эътиборли бўлки, уларга ҳамма ҳавас қилсин. Агар сени севишларини, қадрлашларини истасанг, аввало ўзинг шунга муносиб бўл! Елкангдаги фарзандлик, ака-укалик, эрлик вазифаларингни оғринмай адо эт! Қариндошларингга сила раҳмда бўл! Энг аввало сени деб сочлари оқарган, юзларига ажин тушган, қадди букилган ота-онангни дуосини ол. Уларнинг сўзини асло ерда қолдирма, талаблари ва буюрганларидан малолланма!

Бир ривоят ёдимга тушди: Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг кекса оналари бор эди. Оналари ўз замонасининг машҳур воизи Умар ибн Заррни қаттиқ ҳурмат қиларди. Шу боисҳар замонда ўғилларига бирор масаланинг жавобини сўраб келишни буюрарди. Абу Ҳанифага гарчи масаланинг жавобини ўзларидан яхшироқ биладиган кимса йўқлиги аён бўлса-да, оналарининг сўзини ерда қолдирмаслик учун Ибн Заррнинг ҳузурига йўл оларди. Мен бориб, у зотга ўша масалани зикр қилиб: "Онам сиздан фалон-фалон нарсаларни сўрашимни буюрди” дер эдилар. Шунда Умар ибн Зарр ҳайрон бўлиб: "Сендек бир одам мендан бу масалани сўрайдими?!” дердилар. У зот эса: "Онам шунга амр қилди” деб жавоб берарди. Воиз эса "Масаланинг жавоби қандай бўлади? Сен ўзинг менга айт, кейин мен сенга айтаман” дердилар. Абу Ҳанифа у кишига жавобни айтарди, кейин воиз унга қайтарарди. Шундан сўнг ўзлари олдиндан билган "Ибн Заррнинг жавоби”ни келиб оналарига сўзлаб берардилар.

Ушбу ривоятда бир қобил фарзанднинг онасига бўлган беқиёс ҳурмати, муҳаббатини кўриш мумкин. Орзуим – кошки, Абу Ҳанифадек муносиб бир ўғил бўлолсанг...

Еттинчи насиҳат: Жасоратли, садоқатли бўл!
Шу жойда яна баландпарвоз насиҳатлар қилишдан тўхтаб, бир эрнинг садоқати ҳақидаги мени таъсирлантирган бир воқеани сўзлаб берай: Саудиялик Молик Закариё исми кишининг аёли бахтсиз тасодифдан кейин ногирон бўлиб қолади, ҳалокатдан сўнг унинг бир кўзи кўрмай қолади. Аёлнинг норасида уч гўдаги бўлгани учун у битта кўз билан уларни парваришлашга қийналади. Эр аёлининг иккинчи кўзини даволатиш учун бор-будини сарфлайди, аммо муолажалар кор қилмайди. Шифокорлар фақат биргина йўл борлигини, унга соғлом кўзнинг шоҳ пардасини кўчириб ўтказиш мумкинлигини айтишади. Эр ҳеч иккиланмай ўзининг соғлом кўзларидан бирини жуфти ҳалоли, фарзандларининг онаси учун "қурбон” қилади.

Охирги насиҳатим: Жасур бўл!
Ўғлим... эркак деган ном билан бу дунёда яшар экансан, шу номга муносиб умр кечир. Сен ожиза эмассан, балки кучли жинс вакили деб таърифланадиган эркак зотига мансубсан! Шу боис қайта-қайта айтаман ва эслатаман, довюрак бўл, жасур бўл, ботир бўл! Ўйлайманки, жасорат кўрсатиш учун буюк қаҳрамонликлар қилишинг, ўзингни албатта, қурбон этишинг шарт эмас, бор-йўғи, ҳар вақт ва ҳар жойда ўзингни ҳақиқий эркакдек тут! Шуни билки, ҳақиқий эр йигит оиласига, Ватанига, қасамига, дўстларига содиқ бўлади ва буни ўзи учун саодат, шараф деб ҳисоблайди.

Сен-да, шулар қаторида бўл! Мен ана шундай ўғилнинг онаси бўлишни истайман...
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 69 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET