Среда, 20.03.2019, 15:18
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [296]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [325]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [195]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [350]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [52]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [68]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 14
Гостей: 13
Пользователей: 1
Fordbuice

Блог

Главная » 2019 » Март » 15 » Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак?
10:54
Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак?
Бугун тунда Тошкентда кузатилган зилзила кўпчиликни шошириб, эсанкиратиб қўйгани аниқ. Жумладан, ўзим ҳам нима қиларимни билмай қолдим. На ётоқдан туришни, на ухлашда давом этишни биламан. Шу боис бугун зилзила вақтида нималар қилишимиз кераклигини бир эсласак, ёмон бўлмас деган фикрга келдим. 

Зилзила вақтида ҳар қандай одам саросимига тушиб, ўзини-ўзи бошқара олмай қолиши турган гап. Кўпчилигимиз бундай ҳолларда нима қилишни, зилзила вақтида қандай қилиб жон сақлашимиз мумкинлигини билмаймиз ҳам. Мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ тутсангиз, табиий офатлар вақтида ҳаётингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз. Энг муҳими ҳар қандай вазиятда ҳам инсон ўзини онгли равишда бошқара олиши, оғир ва вазмин бўлиши лозим. Қуйидаги эслатмалар эса сизга ас қотиши аниқ.

Ер қимирлаганда аҳолини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари.   

1. Ер силкиниши хавфи бўлганда бинодан чиқиш йўлини олдиндан белгилаб қўйиш керак.    Ёдингизда бўлсин - ер сикиниши ярим тунда ҳам юз бериши мумкин.    Чиқиш йўллари,    эшиклар одамлар билан тирбанд бўлиб,    ташқарига тез чиқишни қийинлаштиради.    Бинони зудлик билан тарк этиш биринчи қават деразалари орқали ҳам амалга оширилади.  
 
2. Уйингиздаги хавфсиз жойларни олдиндан белгилаб қўйинг,   бу - хонанинг асосий деворлари орасидаги бурчаги,   ички эшиклар ўрни,   стол,   каравот,   станоклар ости бўлиши мумкин.   Ер қимирлаганда уйнинг энг хавфли жойлари – ички ва ташқи дераза остилари,   деворларнинг ойна билан қопланган қисмлари,   айниқса охирги қаватлардаги бурчакда жойлашган хоналар,   лифт ва зинапоя майдончалари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.  

3. Оила аъзоларингиз ва болаларга хавфсиз жойни эгаллашни ўргатиш зарур. 

4. Оила аъзоларингиз ва ўзингиз квартирангизда,   подъездда,   уйингизда газ,   электр,   сувни ўчириш йўлларини билишингиз лозим.

5.  Қария,  ногирон ва болалар хавфсилигини таъминлаш йўлини олдиндан ўйлаб қўйинг. 

6. Хоналардаги шкаф,  китоб жавонларни деворларга маҳкамлаб қўйинг.  Уй жиҳозларини ухлайдиган ўринларга йиқилмайдиган ҳолатда,  эшик ва чиқиш йўлларини тўсиб қўймайдиган қилиб жойлаштириш керак. 

7. Жавонлар,  шкафлар устидаги оғир буюмлар қаттиқ маҳкамлаб қўйилиши ёки одам устига тушиб кетиши мумкин бўлган буюмлар пастга ёки ишончли жойга жойлаштирилиши шарт. 

8. Жавонларни дам олиш ўринларидан,  хонага кириш эшигидан,  раковина ва унитазлардан узоқроқ жойга ўрнатинг. 

9.  Уйга кириш йўлини,  йўлакларни ва зинапояларни буюмлар билан тўсиб қўйманг. 

10.  Тез алангаланувчи ва ўювчи суюқликлар солинган идишларни ер қимирлаб,  бино силкинганда тушиб кетиб,  портлаб ёки ёниб кетмайдиган хавфсиз жойда сақланг.

11.  Жароҳатланганда,  умуман хар қандай хавф бўлганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини ўрганинг.  Доимо уйингизда дори-дармонлар,   биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қутичасини сақланг.  

12.   Гараж ёки дала ҳовли ертўласидан яшириниш жойи сифатида фойдаланиш мумкин.   У ерда офат тугагунга қадар беркиниш,   озиқ-овқат заҳирасини,   кийим кечак ва керакли нарсаларни сақлаш мумкин.   Шу билан бирга, қалтис қияликлар ва кўчки хавфи бўлган жойларда қурилган уйлар хавфли бўлиши мумкинлиги ёдингизда бўлсин.

13.   Уйингиз ҳолатини текшириб чиқинг,   уни мустаҳкамлаш йўлларини аниқланг. 

14. Уйингиз ёки иш жойингиз қишлоқдаги аҳоли яшаётган жойларда жойлашган бўлса,   хавфли жараёнлар,   яъни сел келиши,   кўчки хавфи бўлган тоғ худудида,  сув босиши мумкин бўлган худудларда эканлигини аниқлаб,   оила аъзолари  ва қўшнилар билан биргаликда хавфсиз жойга чиқиш йўлларини белгилаб қўйинг.   Чунки  ер силкиниши натижасида,   ер кўчкиси,   ўпирилиши,    силжиши,   тош кўчкиси,   ернинг ёрилиши, тупроқ қатламларининг чўкиши,  тупроқнинг сиқилиб,  балчиққа айланиш ҳоллари юз бериши мумкин.
 
Кучли ер силкиниши вақтида
Зилзила рўй берганда, ернинг юза қисми унча узоқ бўлмаган вақт тебраниб туради. Ер силкиниши даври – силкиниш ер қатламининг юзасида ва яқин масофада бўлса, бир неча сония, чуқурроқ ва олисда бўлса, 2-3 дақиқагача давом етиши мумкин, бу тебранишлар инсонга ноқулайлик туғдириб, саросимага туширади. Лекин ер силкинишининг тўхташини кутишдан бошқа чора йўқ. Шунинг учун ваҳимага тушмасликка ҳаракат қилинг, осойишталик ва хотиржамликни сақлаш жуда муҳим. Ер қимирлаётганда хотиржамлик ва ақл билан иш кўрсангиз талофатсиз чиқишингизга кўпроқ имконият бўлади. Бундан ташқари атрофингиздаги одамлар сиздан ўрнак олишади ва бу улар учун ниҳоятда фойдали.

Хонанинг ичида


1. Агар сиз ер ёки бинонинг силкинишини сезсангиз, дарҳол хавфдан қутулишга ҳаракат қилинг, енг катта хавфни юқоридан тушадиган жисмлар яратиши мумкинлигига аҳамият беринг.

2. Агар сиз кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида хом ғиштли, пишган ғиштли ёки пахса деворли шахсий уйларда яшасангиз, зилзила бошланиши билан 15-20 сония ичида дарҳол уйнинг ичидан ташқарига чиқиб кетинг ва электир симлари, газ қувурлари ва баланд иморатлар тагидан узоқроққа, очиқ жойга ўтинг.

3. Агар хонанинг ичида қолсангиз, олдиндан белгилаб олинган хавфсиз жойга туриб олинг. Мабодо юқоридан сувоқ парчалари, ёритгич асбоблари, ойна синиқлари тушадиган бўлса, стол ёки каравотлар тагига беркиниб олинг. Мактаб ўқувчилари парталарнинг тагига кириб, бошлари ва юзларини қўллари билан беркитиб олишлари зарур.

4. Агар сиз кўп қаватли уйлар иморатларнинг биринчи қаватидан юқорида бўлсангиз, ҳеч қачон лифт ёки зинапояларга қараб югурманг, чунки кўп ҳолларда ер қимирлаш даврида зиналар биринчи навбатда қулайди. Бундай ҳолларда уйнинг эшигини очиб, унинг ўрнига туринг. Эшик кесакиси қотиб қолса, хавотир бўлманг, бу ҳол иморат деворларининг оғишидан бўлади.

5. Ҳар қандай бинонинг ойнабанд деворларидан узоқроқда, асосий девори ёнида туришга ҳаракат қилинг. Ойна тўсиқларидан эҳтиёт бўлинг.

6. Иккинчи ва ундан юқори қаватларда бўлсангиз, зинҳор деразадан пастга сакраманг, чунки бинога зарар етмаса ҳам, сиз жароҳатланишингиз мумкин.

7. Сакрашга мажбур бўлган ҳолларда зинҳор ёпиқ дераза ойнасига қараб сакраманг, ойнани табуретка ёки елкангиз билан синдириб, кейин сакранг.

8. Одамлар билан гавжум жойларда (магазин, кинотеатр, мактаб, олийгоҳ, вокзал) саросимага тушманг, бинонинг асосий деворларига, устунларга яқинроқ осилиб турган буюмлардан, қандил, кондиционер, реклама тахталаридан узоқроқ туриш керак.

9. Ўзингизни хотиржам тутинг, атрофингиздагиларни саросимага туширадиган ҳаракатлар қилманг, эшик ва йўлакларда тирбандликка йўл қўйманг.

10. Қишлоқ жойларида ер силкиниши оқибатида ер кўчкиси рўй бериши, сел келиши, тоғ тошлари тушиши мумкин. Шунинг учун тепаликлар устига ёки сув босмайдиган, юқорироқ жойга чиқиб олишга ёки тик тоғ ёнбағирлари остидан узоқроқ жойларга ўтишга ҳаракат қилинг.

11. Молхоналар ёнида туриш мумкин емас, чунки ҳуркиб кетган ҳайвонлар тагида қолиб кетиш хавфи мавжуд.
 
Кўчада


1. Кўп қаватли бино остида турган бўлсангиз, очиқ жойга чиқишга ҳаракат қилинг, чунки бино силкиниши натижасида синиқ парчалари устингизга тушиши мумкин. Электр симлари тагида ҳам турманг, узулиб кетиши мумкин. Узулиб кетган симлардан эҳтиёт бўлинг.

2. Бино бўйлаб унинг тагида югурманг, бинога кирманг, юқоридан тушиши мумкин бўлган бўлаклар ҳаётингиз учун хавфли.

3. Ер силкинаётган вақтда автомобилда кетаётган бўлсангиз, юқори қаватли бинолар, электр сими, тик ёнбағирлар, кўприклар, автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаси, дарё ўзанидан узоқроқ жойларга бориб машинани аста тўхтатинг.

Ер қимирлаганидан сўнг


Ер қимрлаши тўхтаганидан кейин биноларнинг ҳолатини,  жабрланган одамларни кузатишингиз мумкин. Бундай ҳолларда хотиржамлик билан, дарҳол шикастланган, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишни бошланг.

1. Ёрдамга муҳтож одамларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатинг. Жароҳат олганларни совуқ қотмаслиги учун кўрпа билан ўранг ва шифохонага юборинг.

2. Касаллар, болалар ва қариялар хавфсизлигини таьминланг, руҳий далда беринг.

3. Енгил буюмлар остида қолганларга ёрдам беринг. Эҳтиёт бўлинг, қўшимча тиббий ёки бошқа ёрдамга зарурат бўлса, ёрдам келгунча кутинг.

4. Ёнғин ўчоғини сезсангиз, иложи борича ўчиришга ҳаракат қилинг.

5. Электр симларини узилмаганлигини текшириб кўринг. Бузилган жойини тузатишга ҳаракат қилинг ёки электр тармоғини ўчириб қўйинг.

6. Сув тармоғини текшириб кўринг. Агар бузилган бўлса, тузатишга ҳаракат қилинг ёки тармоқдан узиб қўйинг.

7. Газ тармоғини жўмрагидан беркитиб қўйинг, агар газ тарқалиш хавфи мавжуд бўлса, уни ҳидидан аниқланг, гугурт ёки шамдан фойдаланманг.

8. Канализация қувуридан фойдаланишдан олдин, унинг созлигини бино ичида, ертўлада текшириб кўринг.

9. Хавфли енгил аланга олувчи суюқликлар тўкилган бўлса (бензин, кимёвий моддалар ва бошқалар), тезда бартараф қилинг ва бу ҳақида бошқаларга хабар беринг.

10. Вайрон бўлган бинолар ёнига борманг, уларнинг ичига кирманг. Агар сизнинг ёрдамингиз керак бўлмаса, ер қимирлаган ва вайрон бўлган жойга кирманг.

11. Ертўла эшикларини очишда эҳтиёт бўлинг, чунки устингизга сувоқ парчалари, устунлар ёки оғир жисмлар тушиши мумкин.

12. Телефонни кераксиз ахборотлар учун банд қилиб турманг, чунки телефон ёрдамга чақириш, муҳим ҳодисалар, ярадорлар ва жиноятчилар ҳақида ахборот бериш учун керак бўлади. Ёдингизда бўлсин, телефон тармоғининг банд бўлиши қутқарув хизмати ишлари самарадорлигини камайтириши мумкин.

13. Ер қимирлашининг такрорланиши мумкинлиги ҳақидаги ўз фикрингизни бировларга тарқатманг ёки миш-мишларга ишониб гап тарқатманг. Расман эьлон қилинган ахборотлардан фойдаланинг.

14. Агар сиз вайрона остида қолган бўлсангиз, иложи борича хотиржамлик билан шароитни тўғри бахоланг. Ўзингизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатинг, агар лозим бўлса, қон оқишини тўхтатинг ва жароҳатни боғланг.

15. Ёнингиздагиларга ёрдам кўрсатинг, тинчланишига ёрдам беринг. Вайроналардан ташқаридагилар билан товуш орқали ёки бирор нарсани тақиллатиш билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилинг. Кучларингизни тежанг. Ёдингизда бўлсин, ёрдам, албатта, келади.

16. Ёдингизда бўлсин, ернинг қайта силкиниши – афтершоклар хавфи сақланиб қолиши мумкин. Афтершоклар, асосий ер қимирлаганидан сўнг бир неча дақиқа, соат, баьзи вақтларда кунлардан кейин ҳам юзага келиши мумкин.
 
Раҳбарлар ва фуқароларнинг хавфсизлигини таьминловчи жавобгар шахслар диққатига!
Маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ўзингизнинг ҳудудингизда жойлашган уй-жой, ташкилотлар, бинолар, корхоналар, мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналарнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиққан ҳолда, сейсмик хавфсизлик чора-тадбирларини ишлаб чиқинг.

Лойиҳачи ва қурувчилар!

Ёдингизда бўлсин, биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнида йўл қўйган хатоларингиз ва лоқайдлигингиз, қурилиш технологияларининг бузилишлари бино ва иншоотларининг мустаҳкамлигини камайтириши ҳамда у ерда яшайдиган ва ишлайдиган аҳоли учун хавф туғдириши мумкин.

Обьектлар раҳбарлари диққатига! Бино ва иншоотларнинг  техник ҳолатини доимо кузатиб туринг. Диққат-эьтибордан четда қолган энг яхши бино ҳам муддатидан аввал, авария ҳолатига келиб қолиши мумкин.

Узоқ муддатли кўрсатгичларига асосан Марказий Осиё ҳудудида сейсмик фаоллик ҳолати давом этмоқда.

Сейсмология иститутининг геологик-геофизик, сейсмологик, гидрохимик кузатувлари асосида республикамиз ҳудудида зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли бўлган 3 та регион ажратилган:

1. Андижон, Наманган Тошкент вилоятлари ҳудудларини ўз ичига қамраб олган Чотқол-Қурама тизими (блоки).

2. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига қамраб олган жанубий Ўзбекистон ҳудуди.

3. Марказий Ўзбекистон ва унга туташ  Помир-Ҳиндикуш тизими (блоки) (шарқдан Самарқанд ва Жиззах вилоятларига туташиб кетган трансчегара зонаси).
Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 7 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Поиск

-------
Календарь
«  Март 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET