Суббота, 21.09.2019, 20:27
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [755]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [776]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [551]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [515]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2001]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Сентябрь » 13 » ҚАРОҚЧИНИНГ ҚОРА ҚИСМАТИ…
07:08
ҚАРОҚЧИНИНГ ҚОРА ҚИСМАТИ…
Тўлиқ исми шарифи: Пронин Олег Юрьевич
Туғилган вақти: 1967 йил
Жиноят оламидаги усули: Маньяк

Очиғи, мен ундайларни мана шу қўлларим билан бўғиб ташлаган бўлардим. Ҳатто, жавобгарликдан ҳам қўрқиб ўтирмасди. Афсуски, иложи йўқ. Майли, ҳарқалай қўлимдан у ҳақида очиқ-ойдин ёзиш келади-ку! Шунинг учун бу жиноятчинининг ҳақиқий исми шарифини ҳам сир тутиб ўтирмайман…

Қисқача таржимаи ҳоли

У онаси билан ёлғиз яшарди. Айтишларича, отаси бошқа аёлни деб оиласидан воз кечган экан. Лекин Пронин ҳамма қатори боғчага, кейин мактабга борди. Ҳаёти тенгқурлариники каби осуда, бахтга қоришиқ эди. Кунларнинг бирида нима бўлди-ю, у яшаб турган уй ёниб кетди. Ҳаммаёқ алғов-далғовга айланди. Шўрлик онаси азбаройи қўли юпқалигидан Пронинни интернатга беришга мажбур бўлди. 1983 йили ўрта мактабни тамомлагач, авточилангар бўлиб ишга жойлашди. 1986 йили уни армия сафига чақиришди. Ҳарбийда бўлинма командири бўлди, бир нечта мақтов ёрлиқлари ҳам олди. Ҳарбийдан қайтгач, алоқа бўлимига ҳайдовчи бўлиб ишга кирди, уйланди. Ўғилли бўлди…

Тақдир экан, 1998 йили хотини билан ажрашди. Ажрашди-ю, тақдири буткул ўзгариб кетди.

Иккинчи марта у турмуш қурган аёлнинг 9 яшар қизчаси бор эди. Шу уйда хотинининг жияни ҳам яшарди. Бир куни Олег ўша йигитчага дўконга чиқиб ароқ олиб келишини тайинлади. Ўсмир чиқиб кетгач эса, 9 яшар ўгай қизининг номусига тегди. Қизалоқ аранг унинг қўлидан чиқиб ташқарига қочди. Лекин кеч эди. Олег бу қизалоқнинг умрини хазонга айлантириб бўлганди.

Бу ҳам етмагандек, Пронин жиноятларини беркитиш мақсадида қонюқи чойшабларни ювиб кўрди. Фойдаси бўлмади. Хотинининг жияни олиб келган ароқ элтибди. Ухлаб қолди. Жиноятчини кейинроқ милиция ходимлари уйғотиб бўлимга олиб кетди.

Салом, турма!
 
Бу жинояти учун Пронинни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этишди. Жазони кучайтирилган режимли колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Умуман олиб қараганда, бу жиноят тури билан қамалган маҳбусларни колониядагилар унчалик хуш кўришмайди. Шунинг учун бўлса керак, Пронин колонияда ҳам тек ўтира олмади. Ҳали айтилган ишни бажаришдан бош тортди, ҳали ким биландир муштлашди. Кимнингдир шахсий буюмини ўғирлаб жазо муддати оширилишига сабабчи бўлди. Хуллас, ўшанда колониядагилар уни фирибгар, тулкидек айёр, сотқин сифатида таърифлашар, қўйиб берса ўлдириб юборишга тайёр эди.

Турмадаги тўй

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ўша айёрлиги Пронинга ёрдам берди. У жазо муддатини ўташ жараёнида бир аёл билан хат ёзишиб, ваъдалашди. Ўша аёлга уйланди ҳам…

Кўпчилик ҳайрон эди.

«Бу аёлнинг эси жойидами ўзи? — дейишарди ўзаро. — Келиб-келиб жиноятчи, маньякка турмушга чиқди-я! Нега? Жиноятчини тушунса бўлади. Текин овқат, учрашув, висол, иссиқ меҳмонхонада озми-кўпми вақт ўтказади. Унга бошқа нарса керак эмас…»

Хуллас, 2011 йилга қадар хотини билан тез-тез учрашиб турди. Шу йили Пронинни озодликка чиқаришди.

Дангаса эр

Октябрь ойида турмадан озод бўлган Пронин хотини Надянинг хонадонига қадам қўйди. Аёл ўзида йўқ мамнун эди. Хуурсандлигидан югуриб-елиб эрига янги кийимлар, пойафзал олиб берди. Кўнгли тусаган овқатларни пишириб чарчамади. Орадан кунлар, ойлар ўтаверди. Пронин эса ҳануз Надя ишлаб топган пуллар эвазига яшашда давом этар, бирор арзирли иш топиб оила боқиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди.

— Илтимос, бирор иш топайлик, — сизга дерди гоҳида Надя. — Бир ўзимга рўзғор тебратиш оғирлик қиляпти.

— Мен ўн икки йил турмада ўтирдим, — деди кўзини лўқ қилиб Пронин. — Энди маълум вақт дам олишим керак. Бунга ҳақим бор…

Қаранг, ўшанда Прониннинг қўл телефони ҳам йўқ эди. Турмадан озод бўлган маҳбус эса тез-тез тегишли ташкилотларга ҳисоб бериб туриши лозим. Аламдан куйиб кетса-да, Надя эрига ўз телефонини берди.

Бу ҳам ёрдам бермади. Ишсизлиги етмагандек, энди Надяни калтаклашга одатланди. Бу хонадондан жанжал аримай қолди. Шундай кунларнинг бирида Пронин Надяни ташлади-ю, онаси яшайдиган ҳовлига йўл олди.

Навбатдаги жиноят

Онасининг хонадонига келиб ҳам Олег ишлаб пул топиш хусусида бош қотирмади. Кун бўйи ҳовли кезиш, ичкилик ичиш билан вақт ўтказди…

Сўнгги бор синглисиникига борганди. Синглиси ишда, подъезд эшиги кодланган экан. Рўпарадаги ўриндиққа ўтирди-ю, сигарет тутатди. Шу пайт эшик очилиб, ичкаридан Даша исмли жажжи қизалоқ кучукчасини етаклаб чиқиб қолди. Олег унга тикилганча жим ўтираверди. Қизалоқ сал ўтмай қайтиб ичкарига кириш учун эшик кодини терди ва эшикни очиб подъездга қадам қўйди. Ана шунда Олег бир ҳатлаб қизнинг ортидан ичкарига кириб олди ва куч билан қизалоқни қучоқлади.

— Овозингни чиқарма, — хириллаб Дашанинг томоғидан бўғди Пронин. — Миқ этсанг, ўласан! Кийимларингни еч!..

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Олег номуси булғаниб, бир аҳволга келган Дашани ташлаб ташқарига қочди. Маълум бўлишича, юқори қаватдаги квартиралардан бирининг эшиги очилиб кимдир пастга туша бошлаган экан.

Иккинчи уриниш

Бу сафар Олег улгурди. Кўздан панароқ, узоқроқ жойларгача югуриб бўлса-да, етиб олди. Яқин орадаги дўконга кириб бир шиша пиво харид қилди ва шишани қўлида ўйнатганча кеч қоронғи тушгунга қадар кўчаларда сайр қилди. Аслида шунчаки сайр қилмади. Зулмат тушиши, ёлғиз қиз йўлидан чиқишини кутди.

Ана, қоронғилик қаъридан яна бир тўққиз ёшлар оралиғидаги қизалоқ уйи томон кела бошлади. Пронин билардики, энди подъезд ичкарисига кириш хавфли. Шу сабабли қизчанинг йўлини тўсди.

— Ҳозир мен билан ҳов анави пана ерга борасан, — деди Пронин қизчанинг томоғига пичоқ тираб. — Товуш чиқарсанг, ўлдим деявер!..

Хайрият, бу гал ниятига етолмади. Қизалоқнинг номусига тегиши арафасида шундоқ тепасидаги дераза очилиб, бегона эркак ташқарига чиқа бошлади.

Олег жонҳолатда қочди. У ҳақиқатан тез чопарди. Эркакка етказмай, онаси яшайдиган уй тарафга югураверди ва таниш хонадон рўпарасида тўхтади.

Пронинни қувлаган эркак йўқ эди. Сал кўнгли тинчланиб, аста ичкарига кирди.

Телефон можароси

— Менинг қўл телефоним йўқ, — деди уйга кирибоқ кекса онасига. — Сотиб олишга пул керак.

— Вой, бугун пенсиямни олгандим, — дея ўғлининг елкасига қоқди она. — Қанча тураркан ўша телефон ўзи?

— Мен кундузи биттасини танлаб қўйганман. Жуда менбоп. Атиги уч минг рубл тураркан.

— Уч минг рубл?.. — бу гапни эшитган она сал қурса ағдарилиб тушаёзди. — Менда мунча пул йўқ, болам!

— Нима?.. Ҳали мендан уч минг рублни қизғонасанми? Э, уйинг ҳам бошингда қолсин!..

Аламига чидолмаган Пронин зарда билан эшикни ёпди-ю, ташқарига чопди…

Эҳ, бу тун ҳаётида сўнгги сайр эканини билмаганди. Ҳали бир мавзе юрмай милиционерларнинг назарига тушди. Тўхтатиб ҳужжатларини текширишди. Сўнгра бир-бирларига кўз қисганча куч билан қўлларини қайириб кишанлашди ва бўлимга олиб кетишди.

Олег Пронин анчадан бери қидирувда эди. Учта номусга тегиш жиноятини бўйнига қўйишди. Суд Пронинни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 19 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET