Понедельник, 24.06.2019, 14:50
Приветствую Вас Гость | RSS

WWW.SHERLAR.ORG - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI IBRATLI SHERLAR TABRIKLAR

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [547]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [549]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [341]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [49]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [434]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [58]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [978]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 / NOVOSTI / NEWS / AXBOROT / ZORTV / ZAMON KO'RSATUVI
Статистика


Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2019 » Июнь » 4 » Қайнонам ёмонми ёки мен?!
18:31
Қайнонам ёмонми ёки мен?!
— Бу ҳаётда, оилаларда қайнона-келин масаласи ҳеч қачон тугамаса керак. Бугун мен ҳам турмушимдаги айни мана шу мавзу ҳақида гапириб бермоқчиман. Газетанинг ҳар сонида берилаётган турли қисматлар ҳақида ўқиб, баъзан юрагим эзилади. Лекин гоҳида гўёки ўзимга бир дардкаш топиб олгандай бироз енгил тортаман. Назаримда, инсон зоти бошқаларнинг кечинмалари, изтироблари ҳақида билгач, бу синовли дунёда ҳамманинг бир ташвиши бор эканини тушуниб етади. Ва ўзининг муаммоларини бир четга суриб, ундан-да    қийинроқ вазиятда қолган инсонларнинг дардига шерик бўлади, шукр қилишни ўрганади. Мен ҳам ҳаётимдан нолиб, оҳ-воҳ чекмоқчи эмасман. Шунчаки, ичимдаги гапларни айтмасам… Шу сабаб мени тўғри тушунасизлар, қўлингиздан келганича маслаҳат берасизлар, деган умиддаман…

Ҳозир яшаб турган хонадонимга келин бўлиб тушганимга яқинда етти йил бўлади. Мана шу етти йил ичида қайнонамдан, очиғи, тўйиб бўлдим.     Дастлаб, янги келинлик чоғимда қайнонамни яхши кўрардим, меҳр билан бағримга босиб юзидан ўпиб қўйишни канда қилмасдим. Аммо ҳозир нима қилиб бўлса ҳам бу аёлдан айро яшаш орзум. Ҳозир бу сатрларимни ўқиётган бошқа қайноналар мени бераҳм, оқибатсиз, энг ёмон келин ролида кўраётган бўлса ҳайратланмайман. Чунки дардимни кимгадир айтсам, дарров ўзимдан айб қидиришади, қайнонамнинг кўнглига йўл топа олмаётганимни рўкач қилишади. Бироқ қайнонамнинг кўнглига ҳатто болалари ҳам йўл топа олмаса, мен додимни кимга айтай?! Ҳаммаси биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимдан сўнг бошланди. Табиийки, ҳомиладорлик одатий ҳаёт тарзига таъсир кўрсатади. Гормонлар сабаб асабийлашганим, турли таомлар егим келгани эсимда. Лекин бу айб эмас-ку?!

— Ҳадеб кўчанинг овқатини буюртма қилмай, уйдаги овқатни есангиз нима қилади?!

Қайнонамнинг бу гапидан аввалига жуда қаттиқ хафа бўлиб, йиғлагандим. Лекин нима қилай, уй овқатини ҳеч кўнглим тортмас, бошқоронғилигим кучли бўлгани учун танлаб-танлаб овқатланганман. Бир неча кун қайнонамнинг жаҳли чиқмасин, деб фақат нон ва мева еб юрдим. Охири бўлмади, яна эримга айтиб, кўчадан овқат олиб келтира бошладим.

— Шу кўнглингиз жуда нозик экан-да, келинпошша, — деди қайнонам овқатланиб ўтирганимда ёнимга келиб. — Яна болам бечорани қийнаб, фалон пуллик нарсалар опкелтиряпсизми?!

— Ойижон, ўзлари ҳам кўриб турибди, тўрт-беш кун оч қолиб кетганимни, — дедим хўрлигим келиб. — Ахир озгина тушунсангиз бўлади-ку, уйдаги овқатни еёлмаяпман.

— Биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, учтани туғиб, катта қилиб қўйганмиз…

— Ўғлингиз яхши топса, фарзандига озгина сарф қилса…

Бу гапдан кейин келинлик ҳаётимда биринчи жанжал кўтарилган. То кўнглим беҳузур бўлиши ўтиб кетгунча қайнонам еяётган ҳар бир овқатимни гапираверди. Ҳаттоки эрим бечора онасининг гапидан қўрқиб, кечқурун ул-бул нарсаларни беркитиб олиб келар, мен эса шоша-пиша еб олардим. Мана шу кунларимни эсласам, келинларни ўғритомоққа чиқаришлари асабимни бузади. Агар қайноналар томоғингизга кираётган луқманинг ҳам ҳисобини сўрамаганида эди, келинлар ҳам ўғритомоқлик қилмасди. «Келин эмас, қиз оляпман», дея аввалига тилларидан бол томади. Қайси она қизининг еб-ичишига нисбатан шу қадар пастлик қила олади? Ҳомиладор аёлнинг баъзи қайноналар учун заррача қадри йўқлигини ана ўшанда тушуниб етганман. Вақт ўтиб қайнонамнинг овқат қизғанадиган феъли бошқа характерлари олдида ҳеч нарса эмаслигини тушуниб етдим. Ёши катталарнинг кўнглини топиш осон эмаслигини, қайноналар келинининг ишидан мудом қониқмаслигини жуда яхши билардим. Аммо менинг қайнонамчалик ошириб юборадиган аёл ҳеч қаерда топилмаса керак. Айниқса, меҳмондорчилик пайтида асаб толаларимни шу қадар кемирардики!..

— Ия, қатиқни нега бу пиёлага солдингиз? Бошқасига солинг.

— Хўп, ойижон.

— Ия, кўп солиб юбордингиз, бир қошиғини олиб ташланг.

— Хўп, ойижон!

— Энди камайиб кетди, яна бир қошиқ солинг.

— Хўп…

— Йўқ, йўқ, пиёланинг четига чиқиб кетди, бошқа идишга солинг.

—….

— Ия, қаймоғи қатиқнинг юзида турсин.

Сочиқларнинг қандай тахланиши, идишларнинг жойлашуви, бир чимдим тузнинг ошиб кетиши, хуллас, энг майда деталларгача қайнонамнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Мен мана шу майда нарсалар ортидан чиқадиган катта жанжаллардан чунонам тўйиб кетганимдан сўнгги пайтлар фақат тинчлантирувчи дори ичиб юрибман. Эҳтимол, кимдир «Қайнонанинг келинга ўргатиши табиий ҳол», дейиши мумкин. Қўшиламан, биз кичиклар билмаганимизни қайноналаримиздан ўрганамиз. Аммо бу қадар майдалашиш… Келин ҳам темирдан эмас, уни эговлагандай ҳамма нарсани ўргатавериш, асаблари устида дутор чалгандай минғир-синғирлар билан эзавериш тўғрими? Биламан, гапларим жуда кескин. Аммо мен ортиқ сабр қила олмаслигимни тушуниб етяпман. Қайнонам уй ишларида, еб-ичишда мени қийнаши бу ҳали ҳаммаси эмас эди…

Турмушимизнинг илк йилларидаёқ эримни мендан рашк қиларди. Дастлаб эрим менга «Ойимнинг менга муҳаббати   бошқача, қўявер, аҳамият берма», деди. Янги келин-куёвни ҳеч ёлғиз қолдиришни истамайдиган қайноналарни оз бўлса-да, «Шунча йил боқиб ўстирган ўғлини қизғанади-да!» дея тушуниш мумкиндир, эҳтимол. Лекин уч ой ёз ўғлини «Каравотда бирга чақчақлашиб ётамиз», деб, хотинининг ёнига киргазмайдиган онанинг бу ҳаракатини англаш, қабул қилиш мумкинми?! Менга нисбатан қилинган бу ҳаракатни қайнонамнинг мени ёмон кўришидан бошқа нарса деб изоҳлай олмайман. Ва шу ўринда ўзининг ёшлигини, эри билан муҳаббатини унутган қайноналарга бироз инсоф сўрардим. Ахир нима учун ўз ўғиллари келинлари билан яхши муносабатда бўлишини баъзи худбин қайноналар хоҳламайди? Мана шу келин фарзанди билан бутун умр яшашини, бир-бирига ҳамдард ва суянчиқ бўлишини наҳот ўйлашмайди?..

Орадан етти йил ўтибдики, қайнонам мен билан эрим ўртасида ўтиради. Бошқа аёлларга ўхшаб, ўз эримга эркалик қилишга ҳам қўрқаман. Эрим билан бир-биримизга озгина кулиб қарасак борми, қандайдир баҳона билан жанжал кўтарилади.

— Болаларни олиб, қаергадир борайлик, уйда юрагим сиқилди, — дейман умид билан эримга.

— Ойимга ёқмайди, биласан-ку! — дейди у ҳам ночор.

— Хўш, унда қачон оилавий қаергадир борамиз?! Янги келинлигимда-ку, «Одамлар гапиради», деб бирга айланишга бормасдик. Ҳозир болаларимизни ҳам хиёбонга олиб боришга ҳақимиз йўқми?

— Менга нима дейсан, ойимдан сўра. Биласан-ку, хафа бўлиб олади…

Менга ақалли битта одам тушунтириб бера оладими? Нима учун бизда келинлар эри билан сайрга чиқиши глобал даражадаги муаммо? Ҳамманинг ҳам оиласида айни шу ҳолат дея олмайман, албатта. Аммо аксарият ўзбек йигитлари аёлини хурсанд қилишини қайноналар «бурнидан ип ўтказиб олишган», дея баҳолашади. Мана шу майда нарсалар шахсан менинг ҳаётимга, асабларимга нақадар катта таъсир ўтказаётганини нариги хонада ухлаб ётган қайнонам тушунармикин? Алоҳида чиқиб кетиш мен учун шунчаки ушалмас орзу. Сабаби, эрим яккаю ягона ўғил фарзанд. Бутун умр мана шу аёл билан яшашни ўйласам, ҳаттоки эрим билан ажрашгим келади. Аммо уни жуда яхши кўраман. Аслида, эрим ҳам жабрдийда. Мен билан онасининг ўртасида ҳар сафар вазиятни юмшатишга уринаверади. Гоҳ менга, гоҳ қайнонамга кулиб, ҳадялар улашаётган, жанжалдан кейинги вазиятни юмшатаётган эримнинг бу ҳолига раҳмим келади. У ҳам нима қилсин, бири волидаси, яна бири севикли рафиқаси.

Мен қайнонасини чиқиштирмайдиган келинлар тоифасига кирмайман. Агар баъзи келинларга ўхшаб пухта-пишиқ бўлганимда эди, онасига қарши эримни аллақачон қайраган, билганимдан қолмай, безларча юрган бўлардим. Бундай ишларга виждоним йўл қўймагани учун ҳам тинчлантирадиган дори ичиб, бурчак-бурчакда йиғлаб юрибман. Менга кўп нарса керак эмас, Худога шукр, ҳамма нарсам бор, соғломман. Фақат қайнонам мени тинч қўйиши, менга душмандай қарамаслигини хоҳлайман, холос. Шунча йиллар давомида унинг кўнглини олишга кўп уриндим, натижа йўқ. Менга маслаҳат беринг, нима қилишим керак ўзи? Қайнонамнинг кўнглига қандай йўл топай?
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 34 | Добавил: sherlarorg | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SMS SHERLAR
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [2]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР

SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [5]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [0]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [0]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [0]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [0]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [0]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [0]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [0]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [0]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [0]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО [0]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [0]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [1]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [0]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [0]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [0]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [0]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [0]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [0]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [0]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [0]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [0]
Смс другу
С 1 апрельские приколы [0]
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [0]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [0]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [0]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [0]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [0]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [3]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [0]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [0]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [0]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [0]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [0]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [0]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [0]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [0]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [0]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [0]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
ТОЖИКЧА ШЕРХО [0]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [0]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [0]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [0]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [0]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [3]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [0]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [0]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Copyright WWW.SHERLAR.ORG © 2017 - 2019
uCoz
SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari, www.sherlar.net, SHERLAR.NET WWW.SHERLAR.NET